Мухторова Маҳфуза Шавкатжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
“Шафоат Термизий шеъриятида образлар поетикаси” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослигидан. Диссертация рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Fil2879
Диссертация бажарилган муассаса: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Юлдашев Нормат Темирович, филология фанлари доктори, доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Соатова Нодира Исомитдиновна филология фанлари доктори, профессор, Шарипова Лайло Фрунзеевна филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Шафоат Термизий шеъриятидаги  образлилик, уларнинг юзага келиш манбаларини аниқлаш, шунингдек, бадиий образлар тасвирда миллий колоритни самимият билан уйғунликда яратиш ҳамда халқона поетик тафаккур шоир  услубининг  ўзига  хослигини  белгиловчи бош омил эканлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шеъриятида сурхон воҳасига хос миллий колоритни самимият билан уйғунликда кўрсата олган Шафоат Термизий шеъриятида тарихийлик асосида ҳамда истиқлол тараннумида она Ватан образи, ижодкор адабий-эстетик консепсиясини белгилайдиган тимсоллардан бири сифатида ўзи туғилиб ўсган юрт - Сурхон воҳасининг гўзал табиати, унинг ўтмиши ва бугуни билан уйғунлашиб кетганлиги “Ватан ҳақида монолог”, “Ўзбекистон” қасидаси, “Темури бор ўзбекмиз”, “Она юрт”, “Ватан”, ”Эна қўшиқ”, “Она юрт”, “Мангу чорлов”, ”Ўзбекистон”, “Мактуб”, “Истиқлолдан илк туҳфа  бу олий дорулфунун” шеърлари  мисолида аниқланган;   
бахшилар сулоласидан бўлган ижодкор шеъриятида Сурхон воҳасининг достон ва қўшиқлари муҳим рол ўйнаганлиги халқ эпосларидаги асосий образлар: Алпомиш, Гўрўғли, Барчин; жониворлар образи: Бойчипор, Ғирот; миф ва ривоятлар билан боғлиқ образлар: дев, аждарҳо, Ҳумо, Семурғ, Қақнус, Оҳу, Ҳизр; дунё халқ эртаклари  таъсиридаги  образ ва мотивлар: Қорбобо, Қорқиз, Қородам; халқ қўшиқларидаги олма, гул каби образларнинг стилизацияси  мисолида очиб берилган;
ижодкор шеъриятида поетик кўчимга асосланган образ, бадиий тасвир ва ифода воситалар  ижодкорнинг ижодий-эстетик оламини ёритишга хизмат қилганлиги, ижодий кредосини аниқ намоён этганлиги “Ўтар дунё”, “Термиз ҳайвонот боғида ёзилган шеър”, “Ўзбекистон”, “Тазарру”, “Имом Термизийга муножот”, “Мактуб”, “Мангу чорлов” каби шеърлари   мисолида исботланган, шунингдек, шоир яратган  метафорик кўчим асосидаги тасвирлар унинг индивидуал услубининг ўзига хослигини белгилайдиган асосий хусусият эканлиги асосланган; 
шоирнинг “Гулоб”, “Шами шафоат” тўпламларидаги фалсафий-тимсолли образлиликка бой кичик лирик: тўртлик, рубоий, туюқлари халқона, бахшиёна усулда, ҳаёт ҳақиқатларини бадиий тасвирида шеърий санъатлардан фойдаланиб яратган образларида маҳорат билан яратилганлиги таҳлиллар орқали илмий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Шафоат Термизий шеъриятида образлар поетикаси  доирасида тадқиқ асосида:
шеъриятида сурхон воҳасига хос миллий колоритни самимият билан уйғунликда кўрсата олган Шафоат Термизий шеъриятида тарихийлик асосида ҳамда истиқлол тараннумида она Ватан образи, ижодкор адабий-эстетик консепсиясини белгилайдиган тимсоллардан бири сифатида ўзи туғилиб ўсган юрт - Сурхон воҳасининг гўзал табиати, унинг ўтмиши ва бугуни билан уйғунлашиб кетганлиги “Ватан ҳақида монолог”, “Ўзбекистон” қасидаси, “Темури бор ўзбекмиз”, “Она юрт”, “Ватан”, ”Эна қўшиқ”, “Она юрт”, “Мангу чорлов”, ”Ўзбекистон”, “Мактуб”, “Истиқлолдан илк туҳфа  бу олий дорулфунун” шеърлари  мисолида аниқланган илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023- йилларда бажарилган  ПФ-201912258 рақамли  “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2024-йил 10-сентябрдаги 04/1-2539-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа доирасидаги мақолалар, монографиялар ҳамда адабиётшунослик тадқиқи юзасидан тадқиқотларнинг илмий манбалар билан бойитилишига эришилган;
бахшилар сулоласидан бўлган ижодкор шеъриятида Сурхон воҳасининг достон ва қўшиқлари муҳим рол ўйнаганлиги халқ эпосларидаги асосий образлар: Алпомиш, Гўрўғли, Барчин; жониворлар образи: Бойчипор, Ғирот; миф ва ривоятлар билан боғлиқ образлар: дев, аждарҳо, Ҳумо, Семурғ, Қақнус, Оҳу, Ҳизр; дунё халқ эртаклари  таъсиридаги  образ ва мотивлар: Қорбобо, Қорқиз, Қородам; халқ қўшиқларидаги олма, гул каби образларнинг стилизацияси  мисолида очиб берилган илмий-назарий хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2025- йил 27-февралдаги № 04/1-765 -сон маълумотномаси) Натижада, Сурхон воҳасига оид бўлган достон ва қўшиқлар ўзбек халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ манбаларнинг бойитилишига эришилган;
ижодкор шеъриятида поетик кўчимга асосланган образ, бадиий тасвир ва ифода воситалар  ижодкорнинг ижодий-эстетик оламини ёритишга хизмат қилганлиги, ижодий кредосини аниқ намоён этганлиги “Ўтар дунё”, “Термиз ҳайвонот боғида ёзилган шеър”, “Ўзбекистон”, “Тазарру”, “Имом Термизийга муножот”, “Мактуб”, “Мангу чорлов” каби шеърлари   мисолида исботланган, шунингдек, шоир яратган  метафорик кўчим асосидаги тасвирлар унинг индивидуал услубининг ўзига хослигини белгилайдиган асосий хусусият эканлиги асосланган илмий-назарий хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2025- йил 27-февралдаги № 04/1-765-сон маълумотномаси). Натижада, Шафоат Термизий лирикасидаги образ ва рамзлар тизимини ўрганишга, таснифлаш ва асосий хусусиятларига доир материаллар билан бойишига хизмат қилган;
шоирнинг “Гулоб”, “Шами шафоат” тўпламларидаги фалсафий-тимсолли образлиликка бой кичик лирик: тўртлик, рубоий, туюқлари халқона, бахшиёна усулда, ҳаёт ҳақиқатларини бадиий тасвирида шеърий санъатлардан фойдаланиб яратган образларида маҳорат билан яратилганлиги хусусидаги фикрларидан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг "Ма'навият сабоқлари" ко'рсатувида фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси 2025-йил 17-январдаги 01-20/178-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмуни Ватанни севиш, юртга садоқат, ўтмиш аждодларимиз маънавиятига муҳаббат туйғусини оширишга доир назарий фикр-мулоҳазалар билан бойитилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish