Хошимова Одина Олим қизининг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва инглиз тилларида зоонимик фразеологик бирликларнинг лексик-семантик ва лексикографик тадқиқи” мавзусидаги  10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисосликлиги бўйича 
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3914
    Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини берувчи PhD.03.05.05.2023.Fil.163.01. рақамли Илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар:  филология фанлари доктори (DSc), профессор Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Турсунова Нодирабегим Файзулло қизи.  
Етакчи ташкилот: Қоʻқон давлат университети            
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбек ва инглиз тилларидаги зоонимик фразеологик бирликларни лексик-семантик жиҳатдан қиёсий таҳлил қилиш, уларнинг умумий ва миллий хусусиятларини аниқлаш ҳамда ушбу бирликлар асосида изоҳли луғат тузишнинг илмий-методологик мезонларини белгилашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
ўзбек ва инглиз тилларидаги зоонимик фразеологик бирликларнинг шаклланишида ҳайвон номлари билан боғлиқ қадимий илдизлар, маданий-маънавий ҳамда ижтимоий муҳит таъсири, мифологик қарашлар ва диний эътиқодларнинг роли комплекс ва тизимли ёндашув асосида илмий асосда ёритилди. Мазкур бирликлар микросеманал даражада типологик тасниф қилиниб, уларнинг ҳар бир гуруҳига хос бўлган антропосентрик йўналиш, эмоционал-баҳоловчи имкониятлар ва маданий-ассоциатив семантик хусусиятлар аниқланди; 
ўзбек ва инглиз тилларидаги зоонимик фразеологик бирликлар нуфузли луғатлар материаллари асосида сараланиб ажратиб олинди, уларнинг миқдорий-статистик кўрсаткичлари комплекс таҳлил этилди, семантик қамров даражалари қиёсий жиҳатдан солиштирилди ҳамда ўзбек тилида мазкур бирликларнинг қўлланиш имкониятлари ва тематик фаоллиги анча кенг экани илмий далиллар асосида асослаб берилди;
зоонимик фразеологик бирликларнинг грамматик шаклланиш механизмлари, компонентлар таркиби ва структур-семантик хусусиятлари аниқланиб, уларнинг маданий контекст, рамзий қатлам (символизм), антропоморфик талқинлар ҳамда лингвистик янгиликлар билан узвий боғлиқлиги илмий асосда кўрсатилди. Таржима жараёнида қўлланиладиган самарали методлар амалий мисоллар асосида асослаб берилди ва уларнинг афзалликлари қиёсий таҳлил қилинди;
ўзбек ва инглиз тилларидаги зоонимик фразеологик бирликларнинг изоҳли луғатлардаги акс этиш тартиби, семантик тузилиши, этимологик асослари ва стилистик кўрсаткичларидаги тизимли ўхшашлик ҳамда тафовутлар кенг қамровли қиёсий таҳлил қилинди. Мазкур таҳлиллар негизида мултимодал, коннотатив ва таржимавий қатламларни ўзида мужассам этган инновацион луғат модели илмий асосда ишлаб чиқилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оʻзбек ва инглиз тилларида зоонимик фразеологик бирликларнинг лексик-семантик ва лексикографик тадқиқи боʻйича олинган натижалар асосида:
Ўзбек ва инглиз тилларидаги зоонимик фразеологик бирликларнинг лексик-семантик ва лексикографик тадқиқи бўйича олинган натижалар халқаро миқёсда ҳам амалий аҳамият касб этди. Жумладан, Урал Давлат Аграр Университети (Россия Федерацияси) ўқитувчилари ва талабалари таълим жараёнида тадқиқотда ишлаб чиқилган илмий натижалардан фаол фойдаланмоқда (справка УГАУ № 10-2-14/33. 13 января 2025 г). Хусусан, зоонимик фразеологик бирликларнинг тарихий илдизлари, уларнинг лексик-семантик тизимлаштирилиши, микросеманал гуруҳларга ажратилиши ва маданий-ассоциатив хусусиятларига оид маълумотлар таълим мазмунини бойитишда қўлланилди. Натижада, мазкур материаллар хорижий тил ўқитиш жараёнида лингвокултурологик компетенсияни шакллантириш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, шунингдек халқаро илмий мақолалар ва ўқув қўлланмалар яратишда манба сифатида хизмат қилди. Тадқиқот натижалари асосида ҳайвон образлари орқали маданий коннотацияларни талабаларга етказиш, когнитив-маданий ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш имконияти юзага келди.
Тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” радиоканалида эфирга узатилган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Жаҳон адабиёти” дастурларининг ссенарийларини тайёрлаш жараёнида тадқиқот натижаларида ишлаб чиқилган ҳайвон образлари асосида маданий контекст, рамзий қатлам (символизм), антропоморфизм ва таржима усулларига оид хулосалардан фойдаланилди. Ушбу илмий натижалар дастурлар мазмунини бойитиб, уларни тингловчилар учун илмий-оммабоп даражада қизиқарли, маърифий ва тушунарли шаклда тақдим этиш имконини берди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси маълумотномаси № 04-36-738, 13.06.2024). Натижада, лойиҳа материаллари оммавий ахборот воситаларида тил ва маданият ўртасидаги узвий муносабатларни ёритиш, лингвокултурологик билимларни кенг аудиторияга етказиш ҳамда илмий-оммабоп контент яратишда амалий қўлланма вазифасини ўтади.
Тадқиқот натижалари Наманган давлат университетининг “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларида веб-сайти ва мултимедиа маҳсулотини яратиш” номли фундаментал лойиҳасида бевосита амалиётга татбиқ қилинди. Хусусан, зоонимик фразеологик бирликларнинг лексик-семантик таҳлили, изоҳли луғатлар билан ишлаш методикаси ҳамда мултимодал, коннотатив ва таржимавий компонентларни ўзида мужассам этган инновацион модел мазкур лойиҳа жараёнида қўлланилди. Ушбу ёндашув фолклор материалларини ўзбек ва инглиз тилларида халқаро аудиторияга тақдим этишда янгича методологик асос яратди (НамДУ маълумотномаси № 751/02-11). Натижада, лойиҳа материаллари ўзбек фолклорининг халқаро миқёсдаги тақдимоти, таржима сифатини ошириш ва маданий меросни глобал илмий жамоатчиликка етказиш имкониятлари билан бойитилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish