Ҳайдарова Чарос Косимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ”Полимерлар кимёси фанидан 3Д технологиялар асосида интерактив қўлланма яратиш”,
13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:   B2022.2PhD/К487
Илмий раҳбарлар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна к.ф.д., проф.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 
Бир марталик ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05. 
Расмий оппонентлар: Педогогика фанлари номзоди, профессор Қиямов Нишон Содикович-Самарқанд давлат университети
 кимё фанлари номзоди, доцент  Абдуманнотов Абдумажит Маталович- Самарқанд давлат университети
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефт - газ саноати таълим йўналиши талабалари учун полимерлар кимёси фанидан 3Д технологиялар асосида интерактив қўлланма яратиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техника йўналиши талабалари учун “Полимерлар кимёси” фанини ўқитишнинг педагогик имкониятлари кимёвий жараёнларини 3Д моделлар воситасида визуаллаштириш ва симуляциялаш орқали ўқув материалларини когнитив фаолиятга адаптив-интегратив конструкциялаш асосида аниқлаштирилган;
кимёгар-технологларнинг касбий компентенцияларини ривожлантиришнинг методик имкониятлари АР технологияларга асосланган интерактив қўлланма воситасида касбий-амалий тайёргарлигини интенсивлаштириш ва технологик жараёнлар билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
“Полимерлар кимёси” фанини ўқитишнинг интеграциялашган таʼлим модели 3Д полимер.уз платформаси ва интерактив ёʼналтирилган технологиялар воситасида такомиллаштирилган;
талабаларнинг “Полимерлар кимёси” фанини ўзлаштириш даражасини баҳолаш самарадорлиги интерактив 3Д қўлланма асосида касбий фаолиятга оид технологик кўникмалар ҳамда ижодкорлик мезонларига мос кўрсаткичларга мувофиқ аниқлаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга электрон таълим муҳитида Полимерлар кимёси фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бўлажак кимёгар-технологларнинг касбий-соҳавий ва технологик компетенсияларини аниқлаштириш, мотивацион, когнитив, фаолиятга доир компонентларнинг Ҳемис ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг индивидуал таълим билан интеграциясини таъминлашда (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024 йил 19 июн 02-/01-01-54-сонли  маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, олий таълим муассасаларида полимерлар кимёси фанидан 3Д, ВР ва АР технологияларини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Полимерлар кимёси фанини ўқитишнинг таркибий асосларини аниқлаштириш, фанини ўқитиш жараёнида инновацион электрон ресурслар базасидан фойдаланишга доир интегратив моделнинг амалий компонентини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар асосида  “Умумий кимё фанидан амалий машғулотлар ўқув  қўлланмасининг мазмунига сингдирилган  (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024 йил 19 июн 02-/01-01-54-сонли  маълумотномаси)  Натижада, техника олий ўқув юртларида полимерлар кимёси фанини ўқитишда талабаларнинг табиий-илмий саводхонлигини ривожлантириш, ўз фаолиятини мустақил бошқариш ва ўз устида мустақил ишлаш компетенсияларини ривожлантиришга эришилган.
Электрон таълим муҳити шароитида педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида, виртуал таълим ресурсларидан таълим амалиётида фойдаланиб, C++ дастурлаш ва инновацион  3Д, ВР ва АР технологияларини қўллаш орқали Полимерлар кимёси фанидан ҳттпс://3дполимер.уз wебсайти ва “Полимерлар  кимёси”  электрон қўлланма яратилган. (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024 йил 19 июн 02-/01-01-54-сонли  маълумотномаси). Натижада,“Полимерлар кимёси” фанини ўқитиш сифати оширилди ва талабаларнинг мутахассисликка бўлган қизиқишларини ортишига ҳамда маъруза машғулотларини электрон дарсликлардан полимерларнинг тузилишини ҚР кодлардан фойдаланиб ўргатиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish