Абдувалиева Гулчехра Мамаджон қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф оъқувчилари ўқиш самарадорлигини модулли таълим шароитида оширувчи интерфаол методларни такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8571
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Собирова Маҳбуба Юсупджановна педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: Эркабаева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Лутфуллаев Пулатхон Мухибуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчилари ўқиш самарадорлигини модулли таълим шароитида оширувчи интерфаол методларни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бошланғич синф ўқувчилари ўқиш самарадорлигини модулли таълим шароитида оширишга доир интерфаол методларнинг дидактик хусусиятлари (ўқувчи шахсига йўналганлик, ўқув-билиш фаолиятининг бошқариш, ҳамкорлик, ижодкорлик) ўқув фани мавзуси, таянч тушунча ва билимлар, кўникма, малакалар компетенсияларни таълим мақсадлари (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи) билан ички интеграциясининг динамиклигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
модулли таълим тизимининг асосий тамойиллари, ўқитиш усуллари ва ёндашувлари аниқланиб, бу тамойилларни бошланғич таълимга татбиқ этишнинг самарадорлиги ўқувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларига мос модулларни яратиш ва уларни қўллаш бўйича интерфаол методлар (“Китобни оч”, “Синиқ тухум”, “Соябон”, “Ақл чархи”, “Ҳикоя”, “Баскетбол”, “Пазл”, “Қувноқ делфинчалар”, “Инсерт”, “Рол ўйнаш”) асосида такомиллаштирилган;
модулли таълим муҳитидаги ўқиш самарадорлигини медиа технологияларнинг янги имкониятлари (ўқиш самарадорлигини баҳолаш ва назорат қилиш) ўқувчиларнинг мустақил ва танқидий фикрлаш, таҳлилий қобилиятларини ривожлантириш, янги ўлчовлар ва баҳолаш тизими, ўқиш дарсларини янада қизиқарли ва мотивацион форматда ўтказилишини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
модулли таълим шароитида интерфаол методлари орқали ўқиш самарадорлигини оширишга асосланган янги мотивацион стратегиялар мажмуи, илҳомлантирувчи ўйинлар, таълимий ва диагностик дастурлар (бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш компетенсиясини аниқлаш тести) ҳар бир ўқувчи учун индивидуал ўқув режалар, баҳолашнинг янги тизимлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Бошланғич синф оъқувчилари ўқиш самарадорлигини модулли таълим шароитида оширувчи интерфаол методларни такомиллаштириш” бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчилари ўқиш самарадорлигини модулли таълим шароитида оширишга доир интерфаол методларнинг дидактик хусусиятлари (ўқувчи шахсига йўналганлик, ўқув-билиш фаолиятининг бошқариш, ҳамкорлик, ижодкорлик) ўқув фани мавзуси, таянч тушунча ва билимлар, кўникма, малакалар компетенсияларни таълим мақсадлари (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи) билан ички интеграциясининг динамиклигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид амалий ва методик таклифлар “Бошланғич синфлар ўқувчилари ўқиш самарадорлигини ошириш” номли услубий қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2025-йил 3-майдаги 01/11-6-318-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф оъқувчиларида функсионал оъқиш саводхонлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини аниқлаштиришга эришилган;
модулли таълим тизимининг асосий тамойиллари, ўқитиш усуллари ва ёндашувлари аниқланиб, бу тамойилларни бошланғич таълимга татбиқ этишнинг самарадорлиги ўқувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларига мос модулларни яратиш ва уларни қўллаш бўйича интерфаол методлар (“Китобни оч”, “Синиқ тухум”, “Соябон”, “Ақл чархи”, “Ҳикоя”, “Баскетбол”, “Пазл”, “Қувноқ делфинчалар”, “Инсерт”, “Рол ўйнаш”) асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2025-йил 3-майдаги 01/11-6-318-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим тизимида дарс жараёнларини самарали ташкил этиш, ўқиш маданиятини шакллантириш ҳамда ўқувчиларнинг билим олиш фаоллигини оширишга қаратилган реал таълим муҳитида қўлланиши натижасида таълим сифатини оширишга эришилган;
модулли таълим муҳитидаги ўқиш самарадорлигини медиа технологияларнинг янги имкониятлари (ўқиш самарадорлигини баҳолаш ва назорат қилиш) ўқувчиларнинг мустақил ва танқидий фикрлаш, таҳлилий қобилиятларини ривожлантириш, янги ўлчовлар ва баҳолаш тизими, ўқиш дарсларини янада қизиқарли ва мотивацион форматда ўтказилишини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан ЎзМТРК “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” номли дастурларнинг 2025-йил феврал ва апрел ойларидаги сонлари дастур ва ссенарийсини тайёрлашда фойдаланиган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 21-апрелдаги 05-09-511-сон маълумотномаси). Натижада, модулли таълимда медиатехнологиялар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар ўқувчиларнинг танқидий фикрлаши, таҳлилий қобилияти ва функсионал саводхонлигини ривожлантиришга эришилган; 
модулли таълим шароитида интерфаол методлари орқали ўқиш самарадорлигини оширишга асосланган янги мотивацион стратегиялар мажмуи, илҳомлантирувчи ўйинлар, таълимий ва диагностик дастурлар (бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш компетенсиясини аниқлаш тести) ҳар бир ўқувчи учун индивидуал ўқув режалар, баҳолашнинг янги тизимлари асосида такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялардан 2023-2024-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР:Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг 5-июн 2025-йилдаги 1280-03-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш, ўқувчиларда ўқишга нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш ва таълим сифати кўрсаткичларини яхшилашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish