Кузиев Равшан Рамазановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини молиявий воситалар орқали ривожлантиришнинг консептуал асослари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt855
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Ҳосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Тураев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Зафар Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Тошкент Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини молиявий воситалар орқали ривожлантиришнинг консептуал асосларини такомиллаштириш ва уларни молиялаштириш механизмларининг самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
норезидент субектлар учун даромад ҳажми 10 миллиард сўмдан ошмаган ҳолларда солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш, уни ер қаъридан фойдаланганлик ва аксиз солиғи тўловчилари, фаолияти тугатилган субектлар ҳамда даромадларни бўлиб кўрсатиш ҳолатларига татбиқ этмаслик шартларини белгилаш орқали солиқ юкини мақбуллаштиришга қаратилган таклиф ишлаб чиқилган;
экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилиши таклиф этилган;
хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари доирасида ташқи инфратузилмани яратиш бўйича харажатларни давлат томонидан қоплаб бериш механизмини жорий этиш тартибини белгиловчи таклиф ишлаб чиқилган;
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида эркин иқтисодий ҳудудларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўш ер майдонларини саноат, транспорт ва алоқа мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш орқали уларга солиқ имтиёзларини бериш таклиф этилган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ортиқча тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини 7 кун ичида қоплаб бериш ҳамда камерал солиқ текшируви орқали ушбу сумма асоссиз қоплангани аниқланса, уни белгиланган тартибда ундириш механизмини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини молиявий воситалар орқали ривожлантиришнинг консептуал асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
норезидент субектлар учун даромад ҳажми 10 миллиард сўмдан ошмаган ҳолларда солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш, уни ер қаъридан фойдаланганлик ва аксиз солиғи тўловчилари, фаолияти тугатилган субектлар ҳамда даромадларни бўлиб кўрсатиш ҳолатларига татбиқ этмаслик шартларини белгилаш орқали солиқ юкини мақбуллаштиришга қаратилган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 337-моддасида тасдиқланиб амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 13-феврал 15-17133-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-йилда норезидентларга хизмат кўрсатувчи доимий муассасаларнинг солиқ юки енгиллаштирилиб, мамлакатга жалб қилинган хорижий инвестициялар таъсирида хизматлар экспорти 16,3 фоизга ошган;
экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилиши юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 464-моддасида тасдиқланиб амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 13-феврал 15-17133-сонли маълумотномаси). Натижада, айланмадан олинадиган солиқ бўйича товарни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлари умумий даромаднинг 15 фоизидан кўпроғини ташкил эца деган сўзлари ўрнига, товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар алмаштириш орқали хизматлар экспортининг ялпи ҳажмдаги улуши 36 фоиздан 38 фоизга кўтарилишига ва мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолияти самарадорлиги сезиларли даражада ошишига эришилган;
хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари доирасида ташқи инфратузилмани яратиш бўйича харажатларни давлат томонидан қоплаб бериш механизмини жорий этиш тартибини белгиловчи таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-июндаги “Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги ВМҚ-306-сон Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 13-феврал 15-17133-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4929-сон Қарорининг 4-бандида белгиланган: “Тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида қиймати 250 миллиард сўм миқдордан ошадиган хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларининг давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифасини ижросини таъминлаш мақсадида тадқиқотчи томонидан “Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилган;
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида эркин иқтисодий ҳудудларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўш ер майдонларини саноат, транспорт ва алоқа мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш орқали уларга солиқ имтиёзларини бериш юзасидан берган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11-январдаги ПҚ-3-сон қарорида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 13-феврал 15-17133-сонли маълумотномаси). Натижада, эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда импорт ўрнини босувчи, экспортбоп ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш мақсадида 2023-2024 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш лозим бўлган объектлар рўйхатини шакллантилган ва Ромитан туманидаги 200 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўш турган яйлов ва бўш ер майдонларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган, ҳамда уларга солиқ имтиёзлар берилган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ортиқча тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини 7 кун ичида қоплаб бериш ҳамда камерал солиқ текшируви орқали ушбу сумма асоссиз қоплангани аниқланса, уни белгиланган тартибда ундириш механизмини жорий этишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги "Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5243-сон Қарорида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 13-феврал 15-17133-сонли маълумотномаси). Натижада, 2022–2023 йилларда мазкур механизм орқали корхоналар ихтиёрига 2,1 трлн. сўмдан ортиқ маблағ тезкор равишда қайтарилган, бу эса уларнинг айланма капиталини тўлдириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish