Фозилжонов Иброхимжон Сотволдихўжа ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлашда пул оқимларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt909
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Қўқон университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда пул оқимларини бошқаришга оид услубиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий барқарорликни баҳолашнинг замонавий тенденсияларидан келиб чиқиб, корхоналарнинг пул оқимлари барқарорлигини, инвесторлар учун молиявий хатар даражасини ва корпоратив кредит рейтингларини баҳолаш мақсадида комплекс индикатор сифатида “Кеш-мустақиллик индекси” (КМИ) ишлаб чиқилган;
корхоналар молиявий режалаштириш ва таҳлил жараёнларини интеграциялаш орқали пул оқимларини баҳолашдаги аниқликни ошириш ҳамда стандарт молиявий ҳисоботларда ноаниқ маблағларни визуал ифодалаш имконини берувчи инновацион ёндашув сифатида “Гибрид пул оқимлари” категорияси таклиф этилган;
корхоналарда молиявий барқарорликни таъминлаш ва хатарларни бошқаришнинг илмий асосларини такомиллаштириш мақсадида базавий, ижобий ва салбий иқтисодий шароитларда операцион, инвестициявий ва молиявий оқимларни комплекс баҳолаш орқали нақд пул оқимлари барқарорлигини таъминлашнинг инновацион усули сифатида “Ссенарийли пул оқимлари модели” таклиф этилган;
операцион фаолиятдан тушган нақд пул тушумлари орқали инвестицион ва молиявий харажатларни қоплаш даражасини аниқлаш ҳамда келгуси пул оқимлари эҳтиёжини прогноз қилиш имконини берувчи инструмент сифатида “Пул оқимлари самарадорлиги индекси” интеграл кўрсаткичи таклиф этилган;
пул оқимлари барқарорлигини ошириш, дивиденд сиёсати самарадорлигини таъминлаш, хатарларга қарши бардавом бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда корхоналарнинг узоқ муддатли фойдалилик даражасини яхшилаш мақсадида ягона мезонлар ва замонавий баҳолаш усулларини қамраб олган интеграл усуллар мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналар пул оқимларини бошқариш услубиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий барқарорликни баҳолашнинг замонавий тенденсияларидан келиб чиқиб, корхоналарнинг пул оқимлари барқарорлигини, инвесторлар учун молиявий хатар даражасини ва корпоратив кредит рейтингларини баҳолаш мақсадида комплекс индикатор сифатида “Кеш-мустақиллик индекси” (КМИ)га доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда “Андижон биокимё заводи” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 9-октябрдаги 03/05-17/4276-сонли, “Андижон биокимё заводи” АЖнинг 2025-йил 21-октябрдаги 208/07-01-сонли маълумотномалари). Натижада, “Кеш-Мустақиллик Индекси”дан фойдаланиш йирик саноат корхоналарида қарз маблағларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қарз юкини оптимал даражада ушлаб туриш, ликвидлик таваккалларини камайтириш ҳамда корпоратив кредит рейтингларини яхшилаш имконини бериш билан бир қаторда, индексдан амалиётда фойдаланиш корхоналарнинг пул оқимлари устидан назоратни кучайтириб, молиявий интизомни мустаҳкамлади, инвестицион фаолият учун ички манбалар улушини кенгайтиришга ҳамда молиявий барқарорликни узоқ муддатли истиқболда таъминлашга имкон берган.
корхоналар молиявий режалаштириш ва таҳлил жараёнларини интеграциялаш орқали пул оқимларини баҳолашдаги аниқликни ошириш ҳамда стандарт молиявий ҳисоботларда ноаниқ маблағларни визуал ифодалаш имконини берувчи инновацион ёндашув сифатида “Гибрид пул оқимлари” категориясига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда “Андижон биокимё заводи” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 9-октябрдаги 03/05-17/4276-сонли, “Андижон биокимё заводи” АЖнинг 2025-йил 21-октябрдаги 208/07-01-сонли маълумотномалари). Натижада, пул оқимларини визуаллаштирувчи рақамли аналитик панеллар орқали ҳисобот маълумотларини қайта форматлаш ва таснифлаш амалиёти йўлга қўйиш билан гибрид пул оқимларини ажратиб кўрсатиш корхоналарнинг пул оқимлари таҳлилидаги ҳисоб-китоб аниқлигини ўртача 18 фоизга оширган, пул оқимлари прогнози ва ликвидлик режалаштиришда хатога йўл қўйиш эҳтимолини кескин пасайтириш орқали бошқарув қарорларини қабул қилишда ишончли маълумотлар базасини таъминлаган.
корхоналарда молиявий барқарорликни таъминлаш ва хатарларни бошқаришнинг илмий асосларини такомиллаштириш мақсадида базавий, ижобий ва салбий иқтисодий шароитларда операцион, инвестициявий ва молиявий оқимларни комплекс баҳолаш орқали нақд пул оқимлари барқарорлигини таъминлашнинг инновацион усули сифатида “Ссенарийли пул оқимлари модели”ни ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда “Андижон биокимё заводи” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 9-октябрдаги 03/05-17/4276-сонли, “Андижон биокимё заводи” АЖнинг 2025-йил 21-октябрдаги 208/07-01-сонли маълумотномалари). Натижада, ссенарийли пул оқимлари моделини жорий этиш корхоналарга молиявий режалаштириш жараёнида ликвидлик буферини ҳисобга олган ҳолда нақд пул оқимлари барқарорлигини таъминлаш, ҳаддан ортиқ қарз юкининг олдини олиш ва капитал қўйилмалар самарадорлигини ошириш имконини берган. Шунингдек, ушбу таклиф жорий этилиши корхоналарнинг соф фойдасидан тўланадиган дивидендлар миқдорини прогнозини инвестициявий ва молиявий харажатларини пул оқимларидан келиб чиқиб белгилаш имконини берган.
операцион фаолиятдан тушган нақд пул тушумлари орқали инвестицион ва молиявий харажатларни қоплаш даражасини аниқлаш ҳамда келгуси пул оқимлари эҳтиёжини прогноз қилиш имконини берувчи инструмент сифатида “Пул оқимлари самарадорлиги индекси” интеграл кўрсаткичига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда “Андижон биокимё заводи” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 9-октябрдаги 03/05-17/4276-сонли, “Андижон биокимё заводи” АЖнинг 2025-йил 21-октябрдаги 208/07-01-сонли маълумотномалари). Натижада, мазкур индекс 2024–2025 йилларда пилот тарзда йирик ишлаб чиқариш корхоналарида, хусусан “Андижон биокимё” АЖда қўлланилиб, операцион пул тушумлари ҳисобига инвестицион харажатларни қоплаш даражаси ўртача 12–15 фоизга ошишга, айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги яхшиланган ҳамда қарз юки 8 фоизга камайишига эришилган.
пул оқимлари барқарорлигини ошириш, дивиденд сиёсати самарадорлигини таъминлаш, хатарларга қарши бардавом бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда корхоналарнинг узоқ муддатли фойдалилик даражасини яхшилаш мақсадида ягона мезонлар ва замонавий баҳолаш усулларини қамраб олган интеграл усуллар мажмуасини ишлаб чиқишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда “Андижон биокимё заводи” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 9-октябрдаги 03/05-17/4276-сонли, “Андижон биокимё заводи” АЖнинг 2025-йил 21-октябрдаги 208/07-01-сонли маълумотномалари). Натижада, пул оқимларини таҳлил ва бошқаришнинг янги усуллар мажмуаси 2024–2025 йилларда ишлаб чиқариш корхоналарида, хусусан “Андижон биокимё” АЖда жорий этилган, ҳамда бу корхоналарда нақд пул оқимлари барқарорлигини 10–14 фоизга оширишга, дивиденд тўловлари барқарорлиги мустаҳкамлашга, қарз юкини ўртача 7 фоизга қисқаришига ҳамда кредит рейтинг кўрсаткичлари яхшиланиб, узоқ муддатли фойдалилик даражасининг ўсишига олиб келган.