Махмудова Ситора Насриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Мактабгача ёшдаги болалар кийимини лойиҳалашда эргономик мосликни антропометрик таъминлаш” 05.06.04-Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3728
Илмий раҳбар: Пулатова Сабохат Усмановна, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: 
Бухоро давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: 
Бухоро давлат техника университети, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар:  Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор; Гафурова Нигора Туймурадовна, техника фанлари номзоди, доцент 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади антропометрик тадқиқотлар асосида болалар кийимларининг эргономик мувофиқлигини таъминлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мактабгача ёшдаги болалар учун кийим материали ва конструксиясига мос равишда, болалар тана ҳаракати эркинлигини таъминловчи олд ва орқа бўлак функсионал-конструктив бўлинмалари, жумладан, орқа кенглиги, енг ва  ёқа ўмиз кенглигига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилган;
 мактабгача ёшдаги болаларнинг гавда ўлчамларининг ёш-жинс ва регионал ўзгарувчанлигига тақсимланиш богʻланишлари, янги ўлчам типологияси ҳамда размер ва бўйлар шкаласи қоматнинг жадал ўсиш суратларига кийим конструксиясини мослаштиришини э'тиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган; 
етакчи ўлчамлар оралигʻида мактабгача ёшдаги болаларнинг қоматлар тақсимланишини ифодаловчи, иккиламчи ўлчам кўрсаткичлари қийматини ҳисоблаш ва антропометрик стандартлардан конструкторлик стандартларига ўтиш имконини берувчи аналитик богʻланишлар олинган;
мактабгача ёшдаги болалар кийимини конструктив параметрларнинг ташқи динамик мослигига боғлиқлигининг регрессия тенгламалари ва математик моделлари ишлаб чиқилган ҳамда улар асосида коʼкрак айланаси боʼйича кийим эркинлиги учун бериладиган қўшимча ҳақнинг оптимал қиймати Пг=4,5 см, елка айланасига бериладиган  қўшимча ҳақ қиймати Поп =6 см тенглиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болалар гавдасининг антропометрик тадқиқотлари натижалари асосида кийимни эргономик мувофиқлигига эришишга  қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
хорижий мамлакатларнинг болалар аҳолисининг ўлчамли типологиялари ва классификацияларининг  таҳлили натижасида мослаштирилган ўлчамли шкалалари “ОФС” МЧЖ, “Ал-ҲакимПлус” МЧЖ, “УзПолЧарм ” МЧЖ, “Делта Румино” МЧЖ  тикувчилик корхоналарида жорий ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзбектўқимачиликенгил саноат” уюшмасининг 2023 йил 2 ноябрдаги  03/25-2304 сонли маълумотномаси). Тадқиқотлар натижалари маҳаллий корхоналар маҳсулотларини хорижий бозорларга экспорт қилиш имкони ва болалар сифатли, эргономик жиҳатдан қулай ҳамда арзон махсус кийим билан таъминланган;
мактабгача ёшдаги болалар кийимини ишлаб чиқариш бўйича  меъёрий-техник ҳужжатлар, андазалар тўплами ва кийим намуналари “ОФС” МЧЖ, “Ал-ҲакимПлус” МЧЖ, “УзПолЧарм” МЧЖ, Делта Румино” МЧЖ   тикувчилик корхоналарида жорий этилган (“Ўзбектўқимачиликенгил саноат” уюшмасининг 2023 йил 2 ноябрдаги  03/25-2304 сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий этиш асосида кийимнинг бола танасига эргономик  мувофиқлиги ва унинг ўсиш жараёнини ҳисобга олувчи кийим трансформация элементларидан фойдаланиш имконияти таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish