Закиров Асқар Халиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли хил конфигурацияли соҳаларда суюқлик ва газлар оқимини тадқиқ қилиш”, 01.02.05 – Суюқлик ва газ механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/FM227.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамидов Ахмаджон Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хужаев Исматилла Кушаевич - техника фанлари доктори, профессор; Мусакаев Наил Габсалямович - физика-математика фанлари доктори, доцент; Ходжиев Сафар - физика-математика фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оқимлар назария усуллари асосида оқимларнинг математик моделини ишлаб чиқиш ва мураккаб конфигурацияга эга бўлган оқим масалаларига татбиқ этиш, шунингдек Навъе-Стокс тенгламалари асосида ажралувчи оқимларни сонли моделлаштиришдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
стасионар оқим режими учун газ тақсимлаш механизмига эга каналга газ кириш жараёнини тавсифловчи математик модел ишлаб чиқилган;
цилиндрдаги идеал сиқилувчан суюқликнинг потенсиалли оқимининг текис ва ўққа симметрик масалаларининг аналитик ечиш усули оқимлар назарияси усуллари асосида такомиллаштирилган ҳамда оқимнинг асосий гидрогазодинамик хусусиятларини аниқлаш имконини берувчи аналитик муносабатлар олинган;
Спаларт-Аллмарас (СА)нинг бир параметрли турбулентлик модели асосида каналдаги сиртдан ажралувчи оқимлар учун турбулент ёпишқоқлик ва тезлик профилини ҳисоблашнинг қулай сонли усули ишлаб чиқилган;
турли хил турбулентлик моделлари учун ўққа симметрик кескин кенгаювчи диффузордаги суюқлик оқими параметрлари ҳисобланган ва СА моделининг натижалари экспериментал маълумотларга яқин келиши аниқланган;
идеал суюқликни турли хил найчалардан оқиб чиқиши масалаларининг тақрибий-аналитик ечимини олиш усули ягона ёндашув асосида ишлаб чиқилган,
чегараланмаган соҳаларда гидродинамик зарбанинг классик текис масалаларини ечишнинг аналитик усули пластинкадаги чегаравий шартларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли хил конфигурацияли соҳаларда суюқлик ва газнинг эркин сиртли оқимларини тадқиқ қилиш бўйича диссертациянинг илмий натижалари асосида:
цилиндрдаги суюқликнинг текис ва ўққа симметрик потенсиалли оқими масалалари учун олинган ечимлар Қашқадарё пармалаш ишлари АЖ томонидан газ қудуқларида ўрнатилган штусерлардан ўтаётган газ ҳажмини ҳисоблаш учун қўлланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025 йил 11 июлдаги 25-05-163-сонли маълумотномаси). Бу илмий натижалардан фойдаланиш газ ҳажмини ҳисоблаш учун мавжуд формулалардаги ноаниқликларни камайтиришга ва шу орқали қудуқларда тадқиқотлар вақти газ ҳажмини аниқроқ баҳолаш ва тадқиқот вақтини қисқартирган ҳолда факелга юналтириладиган газ ҳажмини 4.5% камайтиришга имкон берган;
қувурдаги суюқлик оқими жараёнларининг назарий асослари ва уларни аналитик функсиялар назарияси ёрдамида ечиш усули ФА-Атех-2018-414 сонли “Бойитиш комбинатларида энергия сарфини пасайтирувчи чиқинди маҳсулотларни гидротранспорт технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида кон-металлургия комбинатларида қувурлардаги мураккаб механик жараёнларнни ўрганиш ҳамда гидротранспорт технологиясини ишлаб чиқиш учун фойдаланилган (Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2024 йил 22 ноябрдаги 1394-3-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларидан фойдаланиш натижасида бойитиш комбинатларида энергия сарфини пасайтирувчи чиқинди маҳсулотлар учун гидротранспорт технологияларини ишлаб чиқилган математик модел юқори самара бериши аниқланган;
қувурдаги суюқлик оқимининг асосий гидродинамик параметрларини ҳисоблаш модели Ф4-74-“Қовушқоқ-ёпишқоқ-инерт деформацияланиб оқувчи уч фазали муҳитнинг реологик моделларини ва уларни назарий тадқиқ этиш методларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада кўп фазали муҳитнинг реологик моделларни ишлаб чиқиш ва уларни тадқиқ қилиш учун фойдаланилган (Тошкент Архитектура қурилиш университетининг 2024 йил 2 октябрдаги 112–сонли маълумотномаси). Тавсия этилган ҳисоблаш усулини қўлланилиши натижасида ишлаб чиқилган кўп фазали муҳитнинг реологик моделининг аниқлиги мавжуд моделларга нисбатан 6% га ошган.