Рўзиев Жамшид Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полипоз риносинусит давосини такомиллаштириш ва олдини олиш», 14.00.04 –Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib.4036.
Илмий раҳбар: Лутфуллаев Ғайрат Умриллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;Владимирова Татьяна Юльевна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
полипоз риносинусит билан оғриган беморларни даволаш усулларини такомиллаштириш ва профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор полипоз риносинусит кечишининг оғирлик даражаси қон зардобидаги D витамини концентрациясига боғлиқ бурун ва бурун ёндош бушлиқлари шиллиқ қавати фибробласт хужайралар пролиферацияси, қондаги периостин концентрациясига мутаносиблиги прогностик мезон эканлиги аниқланган;
илк бор яллиғланиш жараёнининг оғирлигини баҳолаш учун полипоз риносинусит билан оғриган беморларда, тизимли ва маҳаллий эозинофил яллиғланиш даражаси, ҳамда ҳужайра инфильтрацияси интенсивлигининг градациясига боғлиқлиги аниқланган;
полипоз риносинусит билан оғриган беморларда FESS, септопластика ва пастки бурун чиғаноқларининг шиллиқ ости вазотомияси операциясидан кейинги даврда ингаляцион интраназал ГКС ва D витаминини буюриш оркали анаънавий даволаш усули такомилаштирилган;
полипоз риносинусит рецидивлари олдини олиш учун таклиф килинган профилактика чора-тадбирларининг самарадорлиги маҳаллий эозинофил яллиғланишнинг узок муддат кузатилмагани ва қайталанишлар сонининг 87% га камайиши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 7 майдаги 17-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор полипоз риносинусит кечишининг оғирлик даражаси қон зардобидаги D витамини концентрациясига боғлиқлигининг прогностик аҳамияти,яъни бурун ва бурун ёндош бушлиқлари шиллиқ қавати фибробласт хужайралар пролиферациясига таъсири, қондаги периостин концентрациясига мутаносиблиги аниқланган;бу янгилик Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.03.2025 йилдаги 111-У/2025-сонли ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 02.02.2025 йилдаги 23-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: полипоз риносинуситнинг асосий клиник белгиларини аниқлаш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, касалликни эрта ташхислаш ва қайталанишининг олдини олишга асос бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: полипоз риносинуситни Лунд-Кеннеди шкаласи бўйича, эндоскопик текшириш ва КТ тасвирларини Лунд-Маккей шкаласи бўйича баҳолаш, касалликнинг оғирлик даражасини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш заруратини бартараф этди. Хулоса: полипоз риносинусит билан оғриган беморларда, касалликнинг оғирлик даражасини асослаш, касалликни эрта ташхислаш ва қайталанишининг олдини олиш учун асос бўлиб, бу "Полипоз риносинуситнинг эпидемиологияси, этиологияси ва патогенези, ташхислаш ва даволаш асослари" номли услубий тавсиянома мазмунига киритилди (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 3-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган)
иккинчи илмий янгилик: илк бор яллиғланиш жараёнининг оғирлигини баҳолаш учун полипоз риносинусит билан оғриган беморларда, тизимли ва маҳаллий эозинофил яллиғланиш даражаси ҳамда ҳужайра инфильтрацияси интенсивлигининг градациясига боғлиқлиги аниқланган;Бу янгилик Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.03.2025 йилдаги 111-У/2025-сон буйруғи ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 02.02.2025 йилдаги 23-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бурундан ажралган ажралмани микробиологик текшириш натижалари шуни кўрсатдики, микробларга қарши дори воситаларини буюриш дори-дармонлар билан даволаш самарадорлигини оширди ва қўшимча микробларга қарши дори воситаларини буюришни истисно қилиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан олдинги микробиологик текширув натижаларига кўра, макролидлар ва III-IV авлод респиратор фторхинолонларни қўллаш яллиғланиш жараёнларининг тезда бартараф этилишига олиб келди ва операциядан кейинги йирингли асоратларнинг олдини олиш орқали, стационар даволаниш муддатини 8 кундан 5 кунгача қисқартирди, бу эса 1 нафар бемор учун 750000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.Хулоса: Антибиотикларга чидамлиликни ривожланишининг олдини олиш ва қўзғатувчиларга таъсирини ҳисобга олган ҳолда микробларга қарши дори воситаларини тайинлаш ва операциядан кейинги стационар даволаниш муддатини 8 кундан 5 кунгача қисқартириш орқали эришилди.Бу маълумот "Полипоз риносинуситнинг эпидемиологияси, этиологияси ва патогенези, ташхислаш ва даволаш асослари" услубий тавсияномаси мазмунига киритилди (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 3-сон маълумотномаси билан тасдиқланган).
учинчи илмий янгилик: полипоз риносинусит билан оғриган беморларда FESS, септопластика ва пастки бурун чиғаноқларининг шиллиқ ости вазотомияси операциясидан кейинги даврда ингаляцион интраназал ГКС ва D витаминини буюриш оркали анаънавий даволаш усули такомилаштирилган. Ушбу комплекс даволаш усули Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.03.2025 йилдаги 111-У/2025-сон буйруғи ва Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 02.02.2025 йилдаги 23-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: полипоз риносинусит билан оғриган беморларда қайталанишини олдини олиш учун операциядан олдинги ва кейинги даврда даволаш чора тадбирларини кетма-кетлигини қўллаш ва оториноларинголог,аллерголог-имунолог,пульманолог хамкорликда иш олиб бориш зарурлигини кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: полипоз риносинуситни даволашда чора тадбирлар кетма кетлигини қўллаш натижасида хар бир нафар бемор учун 350 минг сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: полипоз риносинусит билан оғриган беморларда даволаш чора тадбирлари кетма-кетлигини қўллаш орқали қайталаниш хавфини камайтириш имконини берди. Бу маълумот "Полипоз риносинуситнинг эпидемиологияси, этиологияси ва патогенези, ташхислаш ва даволаш асослари" услубий тавсияномаси мазмунига киритилди (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 3-сон маълумотномаси билан тасдиқланган).
тўртинчи илмий янгилик: полипоз риносинусит рецидивлари олдини олиш учун таклиф килинган профилактика чора-тадбирларининг самарадорлиги маҳаллий эозинофил яллиғланишнинг узок муддат кузатилмагани ва қайталанишлар сонининг 87% га камайиши билан исботланган. Бу янгилик Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.03.2025 йилдаги 111-У/2025-сон буйруғи ва Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 02.02.2025 йилдаги 23-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: полипоз риносинусит билан оғриган беморларда периостин миқдори юқори ва D витамини миқдори паст бўлса, касалликнинг қайталаниш хавфи юқори эканлиги аниқланди. Бу кашфиёт касаллик қайталанишининг олдини олиш чора-тадбирларини эрта бошлаш учун асос бўлиб хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: беморлар қон зардобидаги периостин ва D витамини миқдори асосида полипозли риносинуситнинг қайталаниш эҳтимолини аниқлаш ҳисобига ҳар бир бемор учун қўшимча КТ ўтказишда 250000 сўм ва эндоскопик текширувлар ўтказишда 150000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: полипоз риносинусит билан оғриган беморларда қондаги D витаминининг паст концентрацияси ва периостиннинг юқори даражаси қайталаниш хавфининг юқори прогностик омиллари эканлиги аниқланди. Бу маълумот "Полипоз риносинуситнинг эпидемиологияси, этиологияси ва патогенези, ташхислаш ва даволаш асослари" услубий тавсияномаси таркибига киритилди (Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 3-сон маълумотномаси билан тасдиқланган).