Хасанова Дилдора Ўктам қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асосий турдаги чорвачилик маҳсулотлари етиштириш жараёнларини эконометрик моделлаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)”
08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4694
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
Илмий раҳбар: Абдугʻаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
PhD.03/30.07.2024.I.78.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Касимов Азамат Абдукаримович ва иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Сауханов Жанибек Казиевичлар тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш жараёнларини статистик таҳлил қилиш ҳамда эконометрик моделларини тузиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳолини асосий турдаги чорвачилик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш “чорвачилик маҳсулотлари билан та'минланганлик даражаси” (ТК = 0,30), “нархларининг ўзгариб туриш даражаси” (НЎ = 0,25), “даромадларнинг ўртача нархларга нисбати” (АДЎН = 0,25), “ички ишлаб чиқариш барқарорлиги даражаси” (ИИЧБ = 0,20) ўртасидаги мезонлари бўйича вазн қийматлари ишлаб чиқилган;
ҳудуд аҳолисининг чорвачилик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш “жуда юқори” (ТДБжю≥0,8), “юқори” (0,6≤ТДБю≤0,79), “ўрта” (0,4≤ТДБў≤0,59), “паст” (0,2≤ТДБп≤0,39), “жуда паст” (ТДБжп<0,2) гуруҳлари қиймат чегараларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
чорвачилик маҳсулотларини ички ишлаб чиқариш барқарорлиги йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг стандарт оғиши, ўртача йиллик ўзгариш ҳажми кўрсаткичлардан келиб чиқан ҳолда нарх ўзгаришининг озиқ-овқат хавфсизлигига та'сирини ифодаловчи “паст ўзгарувчанлик” (0-5%), “ўрта ўзгарувчанлик” (5%-10%), “юқори ўзгарувчанлик” (10% дан юқори) шкалалари асосланган;
Сурхондарё вилоятида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар кўп вариантли эконометрик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чорвачилик маҳсулотларини асосий турларини етиштириш жараёнларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳолини асосий турдаги чорвачилик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш “чорвачилик маҳсулотлари билан та'минланганлик даражаси” (ТК = 0,30), “нархларининг ўзгариб туриш даражаси” (НЎ = 0,25), “даромадларнинг ўртача нархларга нисбати” (АДЎН = 0,25), “ички ишлаб чиқариш барқарорлиги даражаси” (ИИЧБ = 0,20) ўртасидаги мезонлари бўйича вазн қийматларидан фойдаланиш таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 23-февралдаги “Сурхондарё вилояти туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалиги ерларни ҳамда янгидан ўзлаштириладиган яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги 154-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-октядаги 07-07/9729-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Сурхондарё вилоятида асосий турдаги чорвачилик маҳсулотлари йртиштириш самарадорлигини 4-5 фоизга яхшилаш имконини яратган;
ҳудуд аҳолисининг чорвачилик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш “жуда юқори” (ТДБжю≥0,8), “юқори” (0,6≤ТДБю≤0,79), “ўрта” (0,4≤ТДБў≤0,59), “паст” (0,2≤ТДБп≤0,39), “жуда паст” (ТДБжп<0,2) гуруҳлари қиймат чегараларини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 23-февралдаги “Сурхондарё вилояти туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалиги ерларни ҳамда янгидан ўзлаштириладиган яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги 154-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-октядаги 07-07/9729-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган хўжаликларни индивидуал ёндошув асосида қўллаб-қувватлаш дастурлари ишлаб чиқилиб, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,32 баробарга ошгани аниқланган;
чорвачилик маҳсулотларини ички ишлаб чиқариш барқарорлиги йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг стандарт оғиши, ўртача йиллик ўзгариш ҳажми кўрсаткичлардан келиб чиқан ҳолда нарх ўзгаришининг озиқ-овқат хавфсизлигига та'сирини ифодаловчи “паст ўзгарувчанлик” (0-5%), “ўрта ўзгарувчанлик” (5%-10%), “юқори ўзгарувчанлик” (10% дан юқори) шкалаларидан фойдаланиш таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 23-февралдаги “Сурхондарё вилояти туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалиги ерларни ҳамда янгидан ўзлаштириладиган яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги 154-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-октядаги 07-07/9729-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳудудларда чорвачилик соҳасини барқарорлаштиришдада йўл хариталарини ишлаб чиқиш имконини берган;
Сурхондарё вилоятида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган кўп вариантли эконометрик прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 23-февралдаги “Сурхондарё вилояти туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалиги ерларни ҳамда янгидан ўзлаштириладиган яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги 154-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-октядаги 07-07/9729-сонли маълумотномаси). Олинган прогноз натижалари асосида Сурхондарё вилоятида чорвачилик маҳсулотларининг асосий турларини 2030-йилгача ишлаб чиқариш ҳажми бўйича прогноз кўрсаткичлари шакллантирилган ва уларнинг истиқболли ўсиш тенденсиялари белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish