Сарвар Маҳмудович Қулдашевнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Девону луғотит турк” давлат бошқаруви бўйича муҳим манба”. 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари”.
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақами: В2025.3.PhD/Tar1625
Илмий раҳбар: Азамат Зиё, тарих фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият коʼрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Аблат Хўжаев, тарих фанлари доктори, профессор; 
Равшан Худойберганов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шаршунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит-турк” асарини давлат бошқаруви тарихига оид муҳим манба сифатида илмий муомалага киритиш ҳамда ундаги маълумотлар асосида 11-юзйиллик ўзбек давлатчилиги бошқарув тизимини илмий жиҳатдан очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
11-юзйилликда туркий давлатлар бошқаруви тизимида икки поғонали кенгаш тизими — олий давлат кенгаши (ҳукмдор, йирик мансабдорлар ва ҳарбий зодагонлардан иборат) ҳамда халқ кенгаши (уруғ оқсоқоллари, жамоа вакиллари ва маҳаллий сардорлардан иборат) бўлганлиги ва давлат кенгаши уруш эълон қилиш, давлат сиёсатини белгилаш, қонунларни тасдиқлаш ва дипломатик масалаларни ҳал этиш билан, халқ кенгаши эса ариқ ковлаш, экин экиш, ҳосил йиғими, яйлов тақсимоти каби ижтимоий-хўжалик масалалар билан шуғуллангани далилланган;
11-юзйилликда кишиларни мансабга тайинлаш ва унвонлар бериш жараёни, Сомонийлар, Ғазнавийлар ва Ануштегинийлар даврида қўлланилган тироз(олтин иплар билан безатилган, четлари заррин ёқали ёзувлар туширилган ҳукмдорга хос махсус кийим) ва ҳилат(тирознинг ҳукмдор томонидан бошқаларга берилиши) рамзий маросимларидан фарқли ўлароқ, вазирликка тайинланганга қора чодир, вилоятга ҳоким бўлганларга от, жангчиларга эса найза бериш каби туркий анʼаналар сақланиб қолгани билан далилланган;
Мазкур даврда Ўзбек давлатчилиги бошқарув тизимида дастлаб туркийча бўлган таянғу, ағичи, алимға, субоши, ўрдубоши каби мансабларнинг ўрнини Ислом дини кенг тарқалиши ва араб-форс маданий таъсири кучайиши натижасида ҳожиб, мустофий, котиб, сипоҳсалар, фаррош сингари лавозимлар эгаллагани ҳамда бошқарув анъаналари мазмунан сақланган ҳолда исломий бошқарув шаклига мослашганлиги аниқланган;
Туркийларнинг илк ҳарбий амалиётида кўчманчиликка хос тезкор ҳужум ва пистирма усуллари устунлик қилган бўлса, 11-юзйилликдан бошлаб фаол ўтроқликка ўтиш натижасида уларнинг ҳарбий амалиётида қарғу (кузатув минораси), укаклар (қалъа деворидаги пана жой) каби иншоотлардан фойдаланиш ва қўриқчи ҳамда чегарачиларни фаолиятини ҳам мудофаа 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
11-юзйилликда туркий давлатлар бошқаруви тизимида икки поғонали кенгаш тизими — олий давлат кенгаши (ҳукмдор, йирик мансабдорлар ва ҳарбий зодагонлардан иборат) ҳамда халқ кенгаши (уруғ оқсоқоллари, жамоа вакиллари ва маҳаллий сардорлардан иборат) бўлганлиги ва давлат кенгаши уруш эълон қилиш, давлат сиёсатини белгилаш, қонунларни тасдиқлаш ва дипломатик масалаларни ҳал этиш билан, халқ кенгаши эса ариқ ковлаш, экин экиш, ҳосил йиғими, яйлов тақсимоти каби ижтимоий-хўжалик масалалар билан шуғулланганига оид илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида амалга оширилган ФЗ-202007287 рақамли “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари электрон “Ақлли кутубхона” платформасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган. Натижа асосида “Девон” асари “давлат бошқаруви бўйича манба” сифатида платформанинг электрон базасига киритилиб, манбашунослик бўлимининг асосий таркибий қисми сифатида таснифланган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 7-майдаги 3/1255-1129-сонли маълумотномаси). Мазкур натижанинг жорий қилиниши ўрта аср бошқарув тизимини акс эттирувчи манбаларни рақамли форматда тизимлаштириш ва илмий фойдаланишга қулай шароит яратишга хизмат қилган.
11-юзйилликда кишиларни мансабга тайинлаш ва унвонлар бериш жараёни, Сомонийлар, Ғазнавийлар ва Ануштегинийлар даврида қўлланилган тироз(олтин иплар билан безатилган, четлари заррин ёқали ёзувлар туширилган ҳукмдорга хос махсус кийим) ва ҳилат(тирознинг ҳукмдор томонидан бошқаларга берилиши) рамзий маросимларидан фарқли ўлароқ, вазирликка тайинланганга қора чодир, вилоятга ҳоким бўлганларга от, жангчиларга эса найза бериш каби туркий анʼаналар сақланиб қолгани ҳақидаги илмий янгилик “Тарих майдони” кўрсатувининг “Девону луғотит турк — туркий маданият кўзгусида” мавзуси ссенарийсида ёритилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” ДМнинг 2025-йил 10-октябрдаги 15-33/751-сонли маълумотномаси). Ушбу натижанинг жорий этилиши қадимги туркий сиёсий маросимларнинг ўзига хос анъаналарини кенг жамоатчилик онгига илмий асосда етказишга хизмат қилган.
Мазкур даврда Ўзбек давлатчилиги бошқарув тизимида дастлаб туркийча бўлган таянғу, ағичи, алимға, субоши, ўрдубоши каби мансабларнинг ўрнини Ислом дини кенг тарқалиши ва араб-форс маданий таъсири кучайиши натижасида ҳожиб, мустофий, котиб, сипоҳсалар, фаррош сингари лавозимлар эгаллагани ҳамда бошқарув анʼаналари мазмунан сақланган ҳолда исломий бошқарув шаклига мослашганлиги ҳақидаги илмий хулоса “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсида ёритилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” ДМнинг 2025-йил 17-мартдаги 01-30/155-сонли маълумотномаси). Бу натижанинг амалиётга татбиқи 11-юзйиллик бошқарувдаги маданий-таъсирий ўзгаришларни халқчил ва илмий-оммабоп шаклда ёритишга хизмат қилган.
Туркийларнинг илк ҳарбий амалиётида кўчманчиликка хос тезкор ҳужум ва пистирма усуллари устунлик қилган бўлса, 11-юзйилликдан бошлаб фаол ўтроқликка ўтиш натижасида уларнинг ҳарбий амалиётида қарғу (кузатув минораси), укаклар (қалʼа деворидаги пана жой) каби иншоотлардан фойдаланиш ва қўриқчи ҳамда чегарачиларни фаолиятини ҳам мудофаа услубига мослашиши юз бераётгани ҳақида берилган илмий янгилик “Тарих майдони” кўрсатувининг “Девону луғотит турк — туркий маданият кўзгусида” мавзусида қўлланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” ДМнинг 2025-йил 10-октябрдаги 15-33/751-сонли маълумотномаси). Мазкур натижанинг жорий қилиниши туркий ҳарбий маданиятдаги стратегик ўзгаришларни кенг жамоатчилик онгига тарихий манбалар асосида етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish