Турғунов Мухриддин Мўйдинжон ўғлининг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини стратегик бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” ва 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt897
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Карриева Якутджан Каримовна иқтисодиёт фанлари доктори профессор, Ходжаева Нодирахон Абдурашидовна иқтисодиёт фанлари доктори профессор, Юсупхўжаева Гулчехра Баходировна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини стратегик бошқариш методологиясини янада такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат саноати корхоналарининг стратегик бошқарув фаолияти самарадорлигини яхлит интеграл кўрсаткич асосида баҳолаш услубиёти стратегик бошқарув обектлари билан боғлиқ бўлган ички ва ташқи таъсир қилувчи омилларнинг аҳамияти даражаси бўйича 0,1-0,5 интервалида аниқланган вазн коеффициентлари ва бошқарув қуйи тизимлари сифат кўрсаткичлари (бошқарув тизимидаги ходимларнинг малака даражаси, ресурслардан фойдаланиш унумдорлиги, аҳборот алмашинуви тезлиги каби мезонларнинг 1-10 балл шкаласида баҳоланиши) ўртасидаги нисбатни таъминлаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
услубий ёндашувга кўра “озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини стратегик бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг рақобатбардошлиги мустаҳкамлаш, бозордаги ўзгарувчан талабни тўлиқ ва барқарор қондириш хамда узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнлари, ресурслар тақсимоти ва маркетинг стратегияларини илмий асосланган прогнозлар асосида мувофиқлаштириб, доимий равишда янгиланиб борувчи комплекс бошқарув тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида мултипликатив самарани аниқлаш методологияси асосий молиявий кўрсаткичлар даромаднинг ўсиш суръати, рентабеллик ва ликвидлик коеффициентлари)ни баҳолаш, ресурс таъминотини тизимли шакллантириш, молиявий бошқарув усулларини танлаш ва натижаларни прогноз қилиш ҳамда самарадорликни баҳолаш каби стратегик вазифаларни алгоритмик тизимлаш асосида такомиллаштирилган;
ресурсларнинг аниқ даврий талаб динамикасини ва ўртача ресурс талабини ҳисобга олувчи мавсумийлик индексини 15-20%га ҳамда мавсумийлик омилининг салбий таъсирини 25-30% даражада камайтиришга йўналтирилган даврий декомпозициялаш модели орқали озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятидаги мавсумийлик таъсирини пасайтириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатига киритилаётган инвестициялар ҳажми, ахоли жон бошига озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг мутлоқ ўсиш даражаси, озиқ-овқат саноати корхоналари сони, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортининг тармоқ ялпи маҳсулоти ҳажмига таъсиринги ифодаловчи кўп омилли АРИМА модели асосида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини стратегик бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат саноати корхоналарининг стратегик бошқарув фаолияти самарадорлигини яхлит интеграл кўрсаткич асосида баҳолаш услубиёти стратегик бошқарув обектлари билан боғлиқ бўлган ички ва ташқи таъсир қилувчи омилларнинг аҳамияти даражаси бўйича 0,1-0,5 интервалида аниқланган вазн коеффициентлари ва бошқарув қуйи тизимлари сифат кўрсаткичлари (бошқарув тизимидаги ходимларнинг малака даражаси, ресурслардан фойдаланиш унумдорлиги, аҳборот алмашинуви тезлиги каби мезонларнинг 1-10 балл шкаласида баҳоланиши) ўртасидаги нисбатни таъминлаш жиҳатидан такомиллаштириш бўйича илмий янгилик Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 14-июлдаги 14-77/07-2025-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида озиқ-овқат саноати корхоналарида инновацион ривожлантиришни стратегик бошқариш консепсиясини шакллантириш аниқлиги ортиб, корхоналар бошқарувнинг алоҳида қуйи тизимларини ўзида бирлаштирувчи яхлит тизимда бошқарув самарадорлигининг умумий сифат кўрсаткичини баҳолаш аниқлиги 9-13 фоизга ортган;
услубий ёндашувга кўра “озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини стратегик бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини корхонанинг рақобатбардошлиги мустаҳкамлаш, бозордаги ўзгарувчан талабни тўлиқ ва барқарор қондириш ҳамда узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнлари, ресурслар тақсимоти ва маркетинг стратегияларини илмий асосланган прогнозлар асосида мувофиқлаштириб, доимий равишда янгиланиб борувчи комплекс бошқарув тизими нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Саноат иқтисодиёти” номли ўқув-услубий қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университети услубий Кенгашининг 2025-йил 2-июндаги 2-сон баёни ва Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 14-июлдаги 14-77/07-2025-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда доимий равишда янгиланиб борувчи комплекс бошқарув тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини стратегик бошқариш тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида мултипликатив самарани аниқлаш методологияси асосий молиявий кўрсаткичлар даромаднинг ўсиш суръати, рентабеллик ва ликвидлик коеффициентлари)ни баҳолаш, ресурс таъминотини тизимли шакллантириш, молиявий бошқарув усулларини танлаш ва натижаларни прогноз қилиш ҳамда самарадорликни баҳолаш каби стратегик вазифаларни алгоритмик тизимлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 14-июлдаги 14-77/07-2025-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида озиқ-овқат саноати корхоналарида ёндош тармоқларнинг мултипликатив самараси ҳисобига ҳудудларда озиқ-овқат саноати корхоналари фойдасининг миқдори 5-7 фоизга ортган;
ресурсларнинг аниқ даврий талаб динамикасини ва ўртача ресурс талабини ҳисобга олувчи мавсумийлик индексини 15-20%га ҳамда мавсумийлик омилининг салбий таъсирини 25-30% даражада камайтиришга йўналтирилган даврий декомпозициялаш модели орқали озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятидаги мавсумийлик та'сирини пасайтириш таклифи Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 14-июлдаги 14-77/07-2025-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида озиқ-овқат саноати корхоналарида ресурс захирасидаги барқарорликни таъминлаш ҳисобига мавсумийлик омилининг салбий таъсири даражаси 8-11 фоизга қисқарган;
Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатига киритилаётган инвестициялар ҳажми, аҳоли жон бошига озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг мутлоқ ўсиш даражаси, озиқ-овқат саноати корхоналари сони, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортининг тармоқ ялпи маҳсулоти ҳажмига таъсиринги ифодаловчи кўп омилли АРИМА модели асосида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлар Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидаги озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 14-июлдаги 14-77/07-2025-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида озиқ-овқат саноати тармоғи фаолияти учун ўрта ва узоқ муддатли даврга мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилди ва уни амалга ошириш вазифаларини оптимал ташкил этиш аниқлиги ортган.