Эгамбердиева Машҳура Эгамбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи очиқ бурчакли назла билан оғриган беморларда комбинацияланган офтальмогипотензив дориларнинг клиник самарадорлигини қиёсий баҳолаш», 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Tib3542.
Илмий раҳбар: Нарзикулова Кумри Исломовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Норматова Наргиза Миршавкатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Загидуллина Айгуль Шамильевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: «Озарбайжон тиббиёт университети» (Озарбайжон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан касалланган беморларни даволаш жараёнида уларнинг ҳаёт сифатини ҳисобга олган ҳолда, комбинацияланган офтальмогипотензив препаратларнинг клиник самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда бир катор офтальмогипотензив дориларнинг таркибидаги молекулаларининг ўзаро кучайтирувчи таъсири, «ювилиб кетиш» хусусияти хамда гипотензив фаоллиги инобатга олиниб самарадорлиги асосланган;
бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда бирмонидин ва бринзоламид асосидаги консервантсиз фиксацияланган комбинацияли дори воситасини қўллаш кўз ички босимини ишончли даражада пасайиши ҳамда кўз ички суюқлигининг оқиб кетиш коэффициентининг яхшиланиши аникланган;
бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларни консерватив даволаш жараёнида, ўзбек тилига мослаштирилган NEIVFQ-25 сўровномаси асосида ҳаёт сифати кўрсаткичлари баҳоланганда, кўз ички босими пасайиши билан ҳаёт сифати яхшиланиши ўртасида мутаносиб корреляция аниқланган;
бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда давлат тилидаги NEIVFQ-25 сўровномасининг клиник ишончлилиги ва терапевтик жараёндаги прогностик аҳамияти альфа-Кронбах коэффициентининг юқори кўрсаткичлари асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14-сонли хулосасига асосан қуйидагилар тақдим этилди:
биринчи илмий янгилик: бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда бир катор офтальмогипотензив дориларнинг таркибидаги молекулаларининг ўзаро кучайтирувчи таъсири, «ювилиб кетиш» хусусияти хамда гипотензив фаоллиги инобатга олиниб самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот натижалари бримонидин ва бринзоламиднинг ноёб комбинацияси асосида ишлаб чиқилган препаратнинг самарадорлигини тасдиқлади, бу эса замонавий офтальмолог арсеналида янги фиксацияланган комбинациянинг пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу маълумотлар “Глаукома билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини ҳаёт сифати кўрсаткичлари ёрдамида баҳолаш” деб номланган методик тавсиялар (ТТА Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашида тасдиқланган №06-24/325-t 21 июн 2024 йил) таркибига киритилган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Жиззах филиали (РИКМИАТМ) клиник амалиётига жорий этилди (29.08.2024 йилдаги №35/1-сонли буйруқ), шунингдек Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги миллий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилди (12.09.2024 йилдаги №OI-03/52-сонли буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: янги препаратнинг БОБГ билан касалланган беморларда амбулатор шароитда қўлланилиши кўриш қобилиятининг қайтмас йўқолишини ўз вақтида олдини олиш имконини беради, бу эса меҳнатга лаёқатлиликни сақлаш ва ногиронлик даражасини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: флаконлар сонининг камайиши ҳисобига бримонидин ва бринзоламиднинг фиксацияланган комбинациясидан фойдаланиш фиксацияланмаган терапияга нисбатан икки баравар арзон бўлади. Ҳар бир бемор, бир флакон учун 27500 сўм, йилига эса 330000 сўм тежаши мумкин. Хулоса: глаубринза препаратини жорий этиш глаукомани даволашда катта ривожланишга ҳисса қўшади, чунки у юқори клиник самарадорлик, хавфсизлик ва беморлар учун иқтисодий жиҳатдан мақбулликни бирлаштириши аниқланган.
иккинчи илмий янгилик: бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда бирмонидин ва бринзоламид асосидаги консервантсиз фиксацияланган комбинацияли дори воситасини қўллаш кўз ички босимини ишончли даражада пасайиши ҳамда кўз ички суюқлигининг оқиб кетиш коэффициентининг яхшиланиши аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: БОБГни даволашда бримонидин ва бринзоламид препаратларининг фиксацияланган ва фиксацияланмаган комбинацияларининг гипотензив фаоллигини замонавий текширув усулларидан фойдаланган ҳолда қиёсий тадқиқ этиш биринчи марта амалга оширилган ва олинган маълумотлар фиксацияланган комбинациянинг гипотензив самарадорлиги препаратнинг алоҳида компонентларини кетма-кет томизишга нисбатан юқори эканлиги аниқланган. Ушбу маълумотлар “Глаукома билан оғриган беморларни даволаш самарадорлигини ҳаёт сифати кўрсаткичлари ёрдамида баҳолаш” деб номланган методик тавсиялар (ТТА Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашида тасдиқланган №06-24/325-t 21 июн 2024 йил) таркибига киритилган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Жиззах филиали (РИКМИАТМ) клиник амалиётига жорий этилди (29.08.2024 йилдаги №35/1-сонли буйруқ), шунингдек, Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги миллий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилди (12.09.2024 йилдаги №OI-03/52-сонли буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: фиксацияланган комбинацияланган терапия бир қатор афзалликларга эга бўлиб, улар қаторига даволаш схемаларини соддалаштириш ва беморларнинг даволанишга мойиллигини ошириш киради. Иқтисодий самарадорлиги: флаконлар сонининг камайиши ҳисобига бримонидин ва бринзоламиднинг фиксацияланган комбинациядан фойдаланиш монотерапияга нисбатан икки баравар арзонга тушади. Хулоса: фиксацияланган комбинацияларни жорий этиш глаукомани самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақбул даволаш учун янги имкониятларни очади, терапиянинг ижтимоий ва клиник кўрсаткичларини яхшилаши исботланган.
учинчи илмий янгилик: бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларни консерватив даволаш жараёнида, ўзбек тилига мослаштирилган NEIVFQ-25 сўровномаси асосида ҳаёт сифати кўрсаткичлари баҳоланганда, кўз ички босими пасайиши билан ҳаёт сифати яхшиланиши ўртасида мутаносиб корреляция аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мослаштирилган сўровнома Ўзбекистонда кўз касалликлари билан касалланган беморларнинг ҲС баҳолашни стандартлаштиришда муҳим қадам бўлди, бу республика аҳолисининг менталитети, миллий, тил ва маданий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди ва ушбу сўровномадан фойдаланиш глаукоманинг беморларнинг ҲСга таъсирини объектив баҳолаш, уларнинг ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва шахсийлаштирилган даволаш стратегияларини ишлаб чиқиш имконини беради. Ушбу маълумотлар “Бирламчи очик бурчакли глаукома билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини аниқлаш” деб номланган методик тавсиялар (ТТА Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашида тасдиқланган №06-24/325-t 21 июн 2024 йил). Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Джиззах филиали (РИКМИАТМ) клиник амалиётига жорий этилди (29.08.2024 йилдаги №35-сонли буйруқ), шунингдек, Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги миллий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилди (12.09.2024 йилдаги №OI-03/52-сонли буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: мослаштирилган сўровнома асосида скрининг ўтказиш орқали глаукома билан касалланган беморларни эрта аниқлаш қайтмас кўриш бузилишларини олдини олиш имконини беради, кўзнинг клиник-функционал кўрсаткичлари ва беморларнинг ҳаёт сифатини сақлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: глаукома билан касалланган беморларни тўлиқ диагностикалаш ва кузатиш йилига ўртача 500000 сўмни ташкил этади ва консерватив даволаш харажатлари йилига 1,3–1,7 миллион сўмни ташкил қилади, глаукомани эрта аниқлаш учун скрининг усулларини жорий этиш эса бу харажатларни 50%га камайтириш имконини беради. Хулоса: мослаштирилган NEI-VFQ-25 сўровномаси глаукомани эрта аниқлаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини мониторинг қилишда самарали восита сифатида ўзини исботлаган.
тўртинчи илмий янгилик: бирламчи очиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда давлат тилидаги NEIVFQ-25 сўровномасининг клиник ишончлилиги ва терапевтик жараёндаги прогностик аҳамияти альфа-Кронбах коэффициентининг юқори кўрсаткичлари асосида исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу янгилик тиббий стандартларни яхшилаш ва кўрсатилаётган офтальмологик ёрдам сифатини оширишга ҳисса қўшади. Ушбу маълумотлар “Бирламчи очик бурчакли глаукома билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини аниқлаш” деб номланган методик тавсиялар (ТТА Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашида тасдиқланган №06-24/325-t 21 июн 2024 йил). Илмий натижаларни амалиётга жорий этиш: тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббий маркази Джиззах филиали (РИКМИАТМ) клиник амалиётига жорий этилди (29.08.2024 йилдаги №35-сонли буйруқ), шунингдек, Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги миллий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилди (12.09.2024 йилдаги №OI-03/52-сонли буйруқ). Ижтимоий самарадорлиги: ҲС баҳолаш терапиянинг аҳамиятини беморга намоён этади, бу эса даволаш режимига риоя қилиш ва унга мойилликни оширади ва касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиради, беморларнинг ҲС назорат қилиш уларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, ногирон ҳамда кексаларга қараш билан боғлиқ ижтимоий харажатларни камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: сўровномани офтальмологик амалиётга жорий этиш, қуйидагилар ҳисобига бир нафар беморга тўғри келадиган йиллик харажатларни 10–15% га қисқартириш имконини беради: асоссиз дори воситаларини алмаштириш ҳолатларининг камайиши, қўшимча шифокор қабуллари сонининг озайиши ҳамда даволаш жараёнини самарали мониторинг қилиш имкониятларининг яхшиланиши. Хулоса: сўровнома кўриш қобилиятининг ёмонлашиши билан боғлиқ ҳолда беморларнинг ҲС пасайишини эрта босқичларда аниқлашга ёрдам беради ва терапияни ўз вақтида назорат қилиш, асоратларнинг ривожланишини ва қимматбаҳо жарроҳлик аралашувлари заруриятини олдини олиш имконини беради.