Райимбердиев Суҳроб Абдухалил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли патологик ҳолатларда буйрак усти безларининг морфофункционал ҳолатини суд-тиббий баҳолаш», 14.00.24 - Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4664.
Илмий раҳбар: Бахриев Ибрагим Исомадинович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исломов Шавкат Эржигитович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қўзиев Отабек Жўрақулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоқистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли патологик ҳолатларда инсон буйрак усти безларида ривожланадиган морфофункционал ўзгаришларнинг хусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба бош мия жароҳати ва механик асфиксия, шунингдек, юрак ишемик касаллиги натижасида ўлим ҳолатларида буйрак усти безларининг морфофункционал ҳолати нафақат турли танатоген стрессорларга хос умумий ўзгаришлар, балки муайян танатоген стрессор турига юқори даражада боғлиқ бўлган морфофункционал белгилар мажмуаси билан тавсифланиши исботланган;
бош мия жароҳатларида буйрак усти безларида турли даражадаги дисциркулятор, дистрофик-некротик ва дисрегенератив ўзгаришлар ривожланиши кузатилиши, мазкур ўзгаришлар асосан пўстлоқ қисмининг коптокчали ва тутамли зоналарида намоён бўлиб, паренхима ҳужайраларининг вакуолизацияси, бўшашиши ва айрим жойларда тўлиқ деструкцияси билан кечиши исботланган;
асфиксиядан ўлим ҳолатларида буйрак усти безининг пўстлоқ ва мағиз қаватларида асосий морфологик ўзгаришлар сифатида кескин тўлақонлик, интерстициал шиш, диапедез қон қуйилишлари, липидли киритмаларнинг кўпайиши, базофил киритмаларнинг камайиши, мултифокал некроз ва катехоламин ҳужайраларининг гиперплазияси кузатилиши асосланган;
ўткир юрак ишемик касалликларида буйрак усти безида адаптацион стресс синдромини акс эттирувчи гипертрофия ва гиперплазия, эндокрин ҳужайраларда дистрофик-некротик ўзгаришлар, марказий вена қон томирлари девори мушакларининг гиперплазияси ва артериал томирлар деворининг гиалинози кузатилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли патологик ҳолатларда буйрак усти безларининг морфофункционал ҳолатини суд-тиббий баҳолашни асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: бош мия жароҳати ва механик асфиксия, шунингдек, юрак ишемик касаллиги натижасида ўлим ҳолатларида буйрак усти безларининг морфофункционал ҳолати нафақат турли танатоген стрессорларга хос умумий ўзгаришлар, балки муайян танатоген стрессор турига юқори даражада боғлиқ бўлган морфофункционал белгилар мажмуаси билан тавсифланиши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази илмий кенгаши томонидан 2024 йил 29 октябрда 6-сон билан тасдикланган «Буйрак усти безларининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш орқали айрим зўраки ўлим ҳолатларини суд тиббий ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти филиали бўйича 01.11.2024 йилдаги 16-/“I”-сон, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сирдарё филиали бўйича 07.11.2024 йилдаги 23-i/ch-сон ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 02.11.2024 йилдаги 123/24-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғликни саклаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: турли патологик ҳолатлар (бош мия жароҳати ва механик асфиксия, юрак ишемик касаллиги)да буйрак усти безларининг морфологик ўзгаришларини ўрганиш ташхисотнинг илмий асосланганлигини, бирламчи мурда экспертизаси сифатини ва самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: турли патологик ҳолатлар (бош мия жароҳати ва механик асфиксия, юрак ишемик касаллиги)да мурда суд тиббий экспертизасида асосий ички аъзолар билан биргаликда буйрак усти безларининг структуравий ўзгаришларини баҳолаш тартибининг суд тиббиёти амалиёти учун муҳимлиги кўрсатилган ва битта экспертиза ҳисобига 150000 сўм бютжет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: бош мия жароҳатларида буйрак усти безларида турли даражадаги дисциркулятор, дистрофик-некротик ва дисрегенератив ўзгаришлар ривожланиши кузатилиши, мазкур ўзгаришлар асосан пўстлоқ қисмининг коптокчали ва тутамли зоналарида намоён бўлиб, паренхима ҳужайраларининг вакуолизацияси, бўшашиши ва айрим жойларда тўлиқ деструкцияси билан кечишининг исботланганлиги бўйича таклифлар Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази илмий кенгаши томонидан 2024 йил 29 октябрда 6-сон билан тасдикланган «Буйрак усти безларининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш орқали айрим зўраки ўлим ҳолатларини суд тиббий ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти филиали бўйича 01.11.2024 йилдаги 16-/“I”-сон, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сирдарё филиали бўйича 07.11.2024 йилдаги 23-i/ch-сон ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 02.11.2024 йилдаги 123/24-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғликни саклаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: турли патологик ҳолатлар (бош мия жароҳати ва механик асфиксия, юрак ишемик касаллиги)да буйрак усти безларининг морфологик ўзгаришларини ўрганиш ташхисотнинг илмий асосланганлигини, бирламчи мурда экспертизаси сифатини ва самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: турли патологик ҳолатлар (бош мия жароҳати ва механик асфиксия, юрак ишемик касаллиги)да мурда суд тиббий экспертизасида асосий ички аъзолар  билан биргаликда буйрак усти безларининг структуравий ўзгаришларини баҳолаш тартибининг суд тиббиёти амалиёти учун муҳимлиги кўрсатилган ва битта экспертиза ҳисобига 150000 сўм бютжет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: асфиксиядан ўлим ҳолатларида буйрак усти безининг пўстлоқ ва мағиз қаватларида асосий морфологик ўзгаришлар сифатида кескин тўлақонлик, интерстициал шиш, диапедез қон қуйилишлари, липидли киритмаларнинг кўпайиши, базофил киритмаларнинг камайиши, мултифокал некроз ва катехоламин ҳужайраларининг гиперплазияси кузатилиши асосланганлиги бўйича таклифлар Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази илмий кенгаши томонидан 2024 йил 29 октябрда 6-сон билан тасдикланган «Буйрак усти безларининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш орқали айрим зўраки ўлим ҳолатларини суд тиббий ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти филиали бўйича 01.11.2024 йилдаги 16-/“I”-сон, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сирдарё филиали бўйича 07.11.2024 йилдаги 23-i/ch-сон ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 02.11.2024 йилдаги 123/24-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғликни саклаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: турли патологик ҳолатлар (бош мия жароҳати ва механик асфиксия, юрак ишемик касаллиги)да буйрак усти безларининг морфологик ўзгаришларини ўрганиш ташхисотнинг илмий асосланганлигини, бирламчи мурда экспертизаси сифатини ва самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: турли патологик ҳолатлар (бош мия жароҳати ва механик асфиксия, юрак ишемик касаллиги)да мурда суд тиббий экспертизасида асосий ички аъзолар  билан биргаликда буйрак усти безларининг структуравий ўзгаришларини баҳолаш тартибининг суд тиббиёти амалиёти учун муҳимлиги кўрсатилган ва битта экспертиза ҳисобига 150000 сўм бютжет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ўткир юрак ишемик касаллигида буйрак усти безида адаптацион стресс синдромини акс эттирувчи гипертрофия ва гиперплазия, эндокрин ҳужайраларда дистрофик-¬некротик ўзгаришлар, марказий вена қон томирлари девори мушакларининг гиперплазияси ва артериал томирлар деворининг гиалинози кузатилиши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази илмий кенгаши томонидан 2024 йил 29 октябрда 6-сон билан тасдикланган «Буйрак усти безларининг морфологик ўзгаришларини баҳолаш орқали айрим зўраки ўлим ҳолатларини суд тиббий ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент вилояти филиали бўйича 01.11.2024 йилдаги 16-/“I”-сон, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сирдарё филиали бўйича 07.11.2024 йилдаги 23-i/ch-сон ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 02.11.2024 йилдаги 123/24-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғликни саклаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: турли патологик ҳолатлар (бош мия жароҳати ва механик асфиксия, юрак ишемик касаллиги)да буйрак усти безларининг морфологик ўзгаришларини ўрганиш ташхисотнинг илмий асосланганлигини, бирламчи мурда экспертизаси сифатини ва самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: турли патологик ҳолатлар (бош мия жароҳати ва механик асфиксия, юрак ишемик касаллиги)да мурда суд тиббий экспертизасида асосий ички аъзолар  билан биргаликда буйрак усти безларининг структуравий ўзгаришларини баҳолаш тартибининг суд тиббиёти амалиёти учун муҳимлиги кўрсатилган ва битта экспертиза ҳисобига 150000 сўм бютжет маблағлари иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish