Рафиков Санжар Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бачадон ва қин иккиланишида ҳайз келиши бир томонлама бузилиши бўлган беморларни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш”, 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3698.
Илмий рахбар: Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Нодира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Туксанова Дилбар Исматовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бачадон ва қиннинг тўлиқ иккиланиши мавжуд бўлган аёлларда ҳайз қон оқимининг бир томонлама бузилишида ташхислашнинг оқилона усулларини ва жарроҳлик йўли билан самарали даволаш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлик даврида бачадон ва қиннинг тўлиқ иккиланишида ҳайз кўриш қонининг бир томонлама бузилиши бўлганда касаллик чаноқдаги циклик оғриқлар (100%), прогрессив дисменорея (94,5%), ассиметрик ҳосила (86,2%) каби клиник белгилар билан намоён бўлиши аниқланган ва тиббиётнинг бирламчи бўғинида ташхислашдаги тиббий хатолар 34,5% ни, асоратлар сони 41,4% ни ташкил этганлиги асосланган;
бачадон ва қиннинг иккиланишини ўз вақтида аниқлаш мақсадида “оддийдан мураккабга” методикасини қўллаш, яъни ректо-абдоминал текшириш, зондлаш ва ултратовушни ўз ичига олган диагностика алгоритмидан фойдаланиш орқали аномалияни эрта ташхислаш 38,5% га ошганлиги ва тиббий хатолар сонини 3,5 баробар камайганлиги аниқланган;
илк бор бачадон ва қиннинг тўлиқ иккиланиши мавжуд ўсмирларда ҳайз кўриш қонининг бир томонлама бузилишида трансвагинал ёндашув орқали тўсилиб қолган гемивагина девори кесиб олиниб, уни "овал ойна" шаклида қайта тикиш натижасида жарроҳлик техникаси такомиллаштирилган;
илк бор даволаш гуруҳлари ўртасида қисқа муддатли ва узоқ муддатли натижаларнинг қиёсий таҳлили ўтказилиб, асоратлар сони ва радикал аралашувларнинг сезиларли даражада камайганлиги, ҳамда аъзони сақлаб қолувчи такомиллаштирилган жарроҳлик усулнинг (93,1%) юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадон ва қиннинг иккиланиши ва хайз қон оқимининг бир томонлама бузилиши бўлган беморларни жaрроҳлик йўли билaн дaволaшдaн сўнг реaбилитaция усуллaрини тaкомиллaштириш бўйича олинган илмий натижалар: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22/07-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ўсмирлик даврида бачадон ва қиннинг тўлиқ иккиланишида ҳайз кўриш қонининг бир томонлама бузилиши бўлганда касаллик чаноқдаги циклик оғриқлар (100%), прогрессив дисменорея (94,5%), ассиметрик ҳосила (86,2%) каби клиник белгилар билан намоён бўлиши аниқланган ва тиббиётнинг бирламчи бўғинида ташхислашдаги тиббий хатолар 34,5% ни, асоратлар сони 41,4% ни ташкил этганлиги асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 29 январдаги 6-сони билан тасдиқланган «Бачадон ва қин иккиланиши бўлган беморларда бир томонлама обструктив синдром ёки OHVIRA-синдромининг ташхисот усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025 йил 4 февралдаги 2-сонли буйруқ асосида, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида 2025 йил 18-февралдаги 113-к-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22/07-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлик: аномалияларни эрта аниқлаш имконияти яратилиб, ташхис хатолари камайтирилди ва жарроҳлик даволашга йўллаш тезлаштирилди. Бу эса ўсмирларда репродуктив саломатликни сақлаб қолишга ва ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлик: тиббий ресурслардан самарали фойдаланиш таъминланди, стационарда ётиш муддати 10,5 кундан 4 кунгача қисқариб, ҳар бир беморга ўртача 130000 сўм дори-дармон учун маблағ тежалди.
иккинчи илмий янгилик: бачадон ва қиннинг иккиланишини ўз вақтида аниқлаш мақсадида “оддийдан мураккабга” методикасини қўллаш, яъни ректо-абдоминал текшириш, зондлаш ва ултратовушни ўз ичига олган диагностика алгоритмидан фойдаланиш орқали аномалияни эрта ташхислаш 38,5% га ошганлиги ва тиббий хатолар сонини 3,5 баробар камайганлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 29 январдаги 6-сони билан тасдиқланган «Бачадон ва қин иккиланиши бўлган аёлларда бир томонлама обструктив синдром ёки OHVIRA-синдромининг ташхисот усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025 йил 4 февралдаги 2-сонли буйруқ асосида, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида 2025 йил 18-февралдаги 113-к-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22/07-сонли хулосасига кўра).Ижтимоий самарадорлик: болаларда репродуктив тизим аномалиялари эрта аниқланди ва шошилинч ҳолатларда нотўғри ташхислаш даражаси ва жарроҳлик амалиётлари сони камайди. Психоэмоционал ҳолат яхшиланиб, ижтимоий мослашув ошди. Иқтисодий самарадорлик: Тўғри ташхис туфайли ортиқча хизматлардан воз кечилди. Ҳар бир беморга кунига ўртача 220000 сўм бюджет маблағлари тежалди.
учинчи илмий янгилик: илк бор бачадон ва қиннинг тўлиқ иккиланиши мавжуд ўсмирларда ҳайз кўриш қонининг бир томонлама бузилишида трансвагинал ёндашув орқали тўсилиб қолган гемивагина девори кесиб олиниб, уни "овал ойна" шаклида қайта тикиш натижасида жарроҳлик техникаси такомиллаштирилган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 29 январдаги 6-сони билан тасдиқланган «Бачадон ва қин иккиланишида ҳайз келиши бир томонлама бузилиши бўлган беморларни олиб бориш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025 йил 4 февралдаги 2-сонли буйруқ асосида, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида 2025 йил 18-февралдаги 113-к-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22/07-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлик: жарроҳликдан кейинги тикланиш тезлашди, оғриқлар камайди, репродуктив органларни сақлаш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлик: Қисқа муддатли стационар ётиш, асоратларнинг камайиши ва шифохона харажатларининг пасайиши таъминланди. Стационарда ётоқ кунлари 10,5 кундан 4 кунгача қисқариб, ҳар бир беморга ўртача 130000 сўм дори-дармон учун маблағ тежалди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор даволаш гуруҳлари ўртасида қисқа муддатли ва узоқ муддатли натижаларнинг қиёсий таҳлили ўтказилиб, асоратлар сони ва радикал аралашувларнинг сезиларли даражада камайганлиги, ҳамда аъзони сақлаб қолувчи такомиллаштирилган жарроҳлик усулнинг (93,1%) юқори самарадорлиги исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 29 январдаги 6-сони билан тасдиқланган «Бачадон ва қин иккиланишида ҳайз келиши бир томонлама бузилиши бўлган беморларни олиб бориш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025 йил 4 февралдаги 2-сонли буйруқ асосида, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида 2025 йил 18-февралдаги 113-к-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22/07-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлик: жарохлик амалиётидаги асоратлар 24,8% дан 2,3% га, касаллик рецидивлари 15,1% дан 0,8% га камайди. Беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллиги ошди. Иқтисодий самарадорлик: Радикал жарроҳлик эҳтиёжи камайганлиги натижасида дори-дармон ва қўшимча даволаш харажатлари учун бюджет маблағлари иқтисод қилинди.