Саидова Субҳинигор Азизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари томонидан аёлларни тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Iqt494
Илмий раҳбар: Мўминова Маъсуда Бахтияровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Ибодуллаева Маърифат Тўлқин қизи, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари томонидан аёлларни тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «тадбиркор аёл» тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий хизматлар, инвестициялар ва технологияларни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим роль ўйнайдиган ва ўз бизнесига эга бўлган ва бизнесини  юритадиган ишбилармон, бошқарувчи, лидер аёл нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банклари томонидан аёллар лойиҳаларини краудфандинг асосида молиялаштиришда «хайрия краудфандинг», «акциядорлик краудфандинг», «коллендинг» ва «краудфандингни мукофотлаш» турларини ўзаро уйғунлаштириш орқали манбалар сонини ошириш ва аҳолини бўш пул маблағларини лойиҳаларга жалб этиш таклифи асосланган;
аёллар тадбиркорлигини ривожланишда даромад даражаси бўйича «юқори даромадли» (0,86-1,00), «ўрта юқори даромадли» (0,70-0,85), «қуйи ўрта даромадли» (0,55-0,69) ва «қуйи даромадли» (0-0,54) тоифаларга ажратиш орқали аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга олиб келувчи миқдорий чегаралар асосланган;
тижорат банклари томонидан иккиламчи облигациялар чиқариш ёрдамида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари ва даромадлигини ошириш асосида активларни секюритизациялаш орқали аёллар тадбиркорлигини молиялаштириш манбаларини такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари томонидан аёлларни тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «тадбиркор аёл» тушунчасининг иқтисодий мазмуни молиявий хизматлар, инвестициялар ва технологияларни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим роль ўйнайдиган ва ўз бизнесига эга бўлган ва бизнесини  юритадиган ишбилармон, бошқарувчи, лидер аёл нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Инвестицион банклар» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024 йил 27 декабрдаги 446-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тижорат банки томонидан ишлаб чиқилувчи кредит сиёсатига мувофиқ равишда ўзаро таъсир этувчи ва бир-бирини тўлдирувчи икки ёки ундан ортиқ элементларнинг объектив, яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган «аёллар тадбиркорлиги» тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан янги назарий билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш имкони яратилган;
тижорат банклари томонидан аёллар лойиҳаларини краудфандинг асосида молиялаштиришда «хайрия краудфандинг», «акциядорлик краудфандинг», «коллендинг» ва «краудфандингни мукофотлаш» турларини ўзаро уйғунлаштириш орқали манбалар сонини ошириш ва аҳолини бўш пул маблағларини лойиҳаларга жалб этиш таклифи «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки фаолиятига жорий этилган («Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 4 декабрдаги №05-12/32701-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банк омонатларидан фойдаланишнинг кенгайиши банклардаги ресурс тақчиллигини бартараф этиш, кредит портфелидаги аёлларга ажратилган салмоғини ошириш имкони яратилган;
аёллар тадбиркорлигини ривожланишда даромад даражаси бўйича «юқори даромадли» (0,86-1,00), «ўрта юқори даромадли» (0,70-0,85), «қуйи ўрта даромадли» (0,55-0,69) ва «қуйи даромадли» (0-0,54) тоифаларга ажратиш орқали аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга олиб келувчи миқдорий чегаралардан фойдаланиш таклифи «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий этилган(«Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 4 декабрдаги № 05-12/32701-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кредит таъминоти сифатини баҳолаш мезонларини синфларга ажратилиши кредит операциялари бўйича рискларни минималлаштиришга ижобий таъсир кўрсатиб, банк кредит портфелидаги муддати ўтган кредитлар улуши 3,0 фоизни (532 млрд. сўм) ташкил этган;
тижорат банклари томонидан иккиламчи облигациялар чиқариш ёрдамида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари ва даромадлигини ошириш асосида активларни секюритизациялаш орқали аёллар тадбиркорлигини молиялаштириш манбаларини такомиллаштириш таклифи «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки фаолияти амалиётига жорий этилган («Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2024 йил 4 декабрдаги №05-12/32701-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки фаолиятида 2024 йил ҳолатига юқори ликвидли активлари ҳажми ўтган ҳисобот даврига нисбатан 1,8 фоизга, қимматли қоғозларга инвестицияларнинг мутлақ ҳажми ўтган ҳисобот даврига нисбатан 46 фоизга ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish