Вий Хин (Wei Xin)нинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ҳисоботларни шакллантириш ва таҳлил қилишни такомиллаштириш”, 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3808 
Илмий раҳбар: Абдусаломова Нодира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Маҳбуба Мирхалиловна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ҳисоботларни шакллантириш ва таҳлил қилишни ташкил этиш бўйича илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” номли 1-сонли Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига мувофиқ молиявий ҳисоботларга қўйиладиган умумий талаблар асосида узоқ муддатли активларнинг классификациясини ҳар бир моддалар бўйича қайд этиш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида молиявий ҳисоботларни “тузатиш” (Adjustment), “рад этиш” (Reject), “қайта тузатиш” (Reforword) босқичларидан иборат уч босқичли трансформация қилиш тартиби ишлаб чиқилган;
фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ҳамда маълумотларни очиб бериш тартиби маъмурий, сотиш ва бошқа операцион харажатларни баҳолашнинг функционал усули асосида такомиллаштирилган;
халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг маълумотлари асосида молиявий ва иқтисодий коеффициент кўрсаткичларини таҳлил қилиш орқали самарадорликни ва иқтисодий барқарорликни баҳолаш тартиби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ҳисоботларни шакллантириш ва таҳлил қилишни такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалари  асосида:
“Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” номли 1-сонли Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига мувофиқ молиявий ҳисоботларга қўйиладиган умумий талаблар асосида узоқ муддатли активларнинг классификациясини ҳар бир моддалар бўйича қайд этиш кетма-кетлигига оид таклифи “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АК ҳамда “Оҳангаронцемент” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзмахсусмонтажқурилиш” АКнинг 2023-йил 28-августдаги 01-188/06-06-сонли, “Оҳангаронцемент” АЖнинг 2024-йил 12-майдаги 450-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда узоқ муддатли активларни классификациясини ҳар бир моддалар буйича қайд этиш кетма кетлиги ва фаолиятнинг узлюксизлигидан келиб чиқиб, бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаш ва жорий бўлмаган фарқни ўз ичига оладиган жараёнларида ижобий натижага эришиш имкони яратилган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида молиявий ҳисоботларни “тузатиш” (Adjustment), “рад этиш” (Reject), “қайта тузатиш” ((Reforword) босқичларидан иборат уч босқичли трансформация қилиш тартиби “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АК ҳамда “Оҳангаронцемент” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзмахсусмонтажқурилиш” АКнинг 2023-йил 28-августдаги 01-188/06-06-сонли, “Оҳангаронцемент” АЖнинг 2024-йил 12-майдаги 450-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойдаланувчиларга акциядорлик жамиятлари томонидан тақдим этилаётган молиявий ҳисоботларни халқаро стандарт талабларига мовофиқ тузилган трансформация жадвалларини уч босқичли (AJE, RJE, RFW) усулларидан фойдаланган ҳолда трансформация жадвалларини жорий қилиш имкони яратилган;
фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ҳамда маълумотларни очиб бериш тартиби маъмурий, сотиш ва бошқа операцион харажатларни баҳолашнинг функсионал усули асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АК ҳамда “Оҳангаронцемент” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзмахсусмонтажқурилиш” АКнинг 2023-йил 28-августдаги 01-188/06-06-сонли, “Оҳангаронцемент” АЖнинг 2024-йил 12-майдаги 450-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятлари томонидан тузиладиган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот шаклларини функсионал усулда фойда ва зарарлар ҳамда умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот шакллари билан таъминлаш имкони яратилган;
халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг маълумотлари асосида молиявий ва иқтисодий коеффициент кўрсаткичларини таҳлил қилиш орқали самарадорликни ва иқтисодий барқарорликни баҳолаш тартибини такомиллаштириш таклифи “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АК ҳамда “Оҳангаронцемент” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзмахсусмонтажқурилиш” АКнинг 2023-йил 28-августдаги 01-188/06-06-сонли, “Оҳангаронцемент” АЖнинг 2024-йил 12-майдаги 450-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятлари томонидан тақдим этиладиган самарадорликни баҳолашнинг муҳим кўрсаткичларининг таҳлили орқали ишлаб чиқилган модел фойдаланувчилар учун аниқ ва ишонарли ахборот билан таъминлашда самарали натижа берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish