Халимова Файёза Нафасовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда MICE туризмини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси” 08.00.17 - “Туризм ва меҳмонхона фаолияти” ва 08.00.11-“Маркетинг” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4633.
Илмий раҳбар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSс.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмаматов Диёр Ҳақбердиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институт.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда MICE туризмини ривожлантиришнинг маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “MICE туризми” тушунчасининг иқтисодий мазмуни конференциялар, халқаро анжуманлар, конгресс ва форумлар ҳамда кўргазмалар ташкил этиш ва ўтказиш орқали туристик хизматларнинг тармоқлараро кооперациясини таъминлаш, минтақавий иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда туристик харажатларнинг мултипликатив таъсири орқали мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмини ўстириш имконини берувчи стратегик туризм сегменти жиҳатидан такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда “MICE туризми”ни ташкил этишда республикада мавжуд замонавий инфратузилма таркибига кирувчи 200 ўриндан ортиқ жойга эга конференц-заллар, халқаро стандартларга мос меҳмонхоналар, кўргазма павилонлари ва логистика объектлари асосида махсус реестр шакллантириш ҳамда ушбу объектларни баҳолаш учун асосий талаб мезонларига кўра ҳудудлар бўйича MICE объектларининг потенциал харитасини яратиш таклифи асосланган;
маркетинг стратегияларининг “MICE туризми”ни ривожланишига таъсирни қисман енг кичик квадратлар усули ёрдамида тузилмавий тенгламаларни моделлаштириш орқали баҳолашда йўл коэффициентларининг ўзаро таъсир даражаларини “жуда кучсиз” (0 – 0,10), “кучсиз” (0,10 – 0,30), “ўртача” (0,30 – 0,50), “кучли” (0,50 – 1,00) мезонлари асосланган;
Ўзбекистонда MICE туризмини ривожланишига маркетинг стратегияси таъсири омилларининг эконометрик моделлари орқали асосий фаолият кўрсаткичларининг 2028- йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда MICE туризмини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “MICE туризми” тушунчасининг иқтисодий мазмунини конференсиялар, халқаро анжуманлар, конгресс ва форумлар ҳамда кўргазмалар ташкил этиш ва ўтказиш орқали туристик хизматларнинг тармоқлараро кооперациясини таъминлаш, минтақавий иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда туристик харажатларнинг мултипликатив таъсири орқали мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмини кенгайтириш имконини берувчи стратегик туризм сегменти жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия етилган “Туризмда електрон маркетинг” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сонли буйруғи, рўйҳатга олиш рақами 328-046). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида талабаларда стратегик туризм сегменти жиҳатидан такомиллаштирилган “MICE туризми” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда “MICE туризми”ни ташкил этишда республикада мавжуд замонавий инфратузилма таркибига кирувчи 200 ўриндан ортиқ жойга ега конференс-заллар, халқаро стандартларга мос меҳмонхоналар, кўргазма павилионлари ва логистика объектлари асосида махсус реестр шакллантириш ҳамда ушбу объектларни баҳолаш учун асосий талаб мезонларига кўра ҳудудлар бўйича MICE объектларининг потенциал харитасини яратиш таклифи мамлакатда туризм соҳасини ривожлантиришда қабул қилинган “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсияси”да Республика ҳудудларида туризм ва у билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси 2025-йил 6-октябр 03-10-17-10324-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда мавжуд замонавий инфратузилма объектлари асосида махсус реестр шакллантириш ҳамда ҳудудлар бўйича MICE объектларининг потенциал харитасини яратиш имкони яратилган;
маркетинг стратегияларининг “MICE туризми”ни ривожланишига таъсирини қисман енг кичик квадратлар усули ёрдамида тузилмавий тенгламаларни моделлаштириш орқали баҳолашда йўл коеффициентларининг ўзаро таъсир даражаларини “жуда кучсиз” (0 – 0,10), “кучсиз” (0,10 – 0,30), “ўртача” (0,30 – 0,50), “кучли” (0,50 – 1,00) мезонларини асослаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18-июлдаги ПФ-102-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида кўзда тутилган туризм брэндининг мақсадли бозорлар (аудитория) талабларидан келиб чиқиб, хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий, гастрономик, тиббий ва соғломлаштириш, археологик, экологик ва экстремал каби туризмнинг турлари тўғрисида контентлар яратиш босқичларини татбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси 2025-йил 6-октябр 03-10-17-10324-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маркетинг стратегияларининг “MICE туризми”ни ривожланишига таъсирни баҳолашда йўл коэффициентларининг ўзаро таъсир даражалари мезонларини асослаш имкони яратилган;
Ўзбекистонда MICE туризмини ривожланишига маркетинг стратегияси таъсири омилларининг эконометрик моделлари орқали асосий фаолият кўрсаткичларининг 2028- йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан мамлакатда туризм соҳасини ривожлантиришда қабул қилинган “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсияси”да 2019-2025 йилларда туризм соҳасини ривожлантиришда туризмнинг миллий иқтисодиётнинг стратегик соҳасига айлантириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини ошириш ҳамда туристик инфратузилмани, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб қилиш ва самарали реклама маркетинг ишларини олиб боришни такомиллаштириш вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси 2025-йил 6-октябр 03-10-17-10324-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда MICE туризмини ривожланишига таъсир кўрсатувчи маркетинг стратегияси омиллари ҳамда асосий фаолият кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.