Ғафуров Олимжон Ғолиб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий валюта барқарорлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4065.
Илмий раҳбар: Режапов Хайрулло Хикматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01.
Расмий оппонентлар: Избосаров Бобур Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурасулов Жахонгир Абдувалиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филилали. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий валюта барқарорлигини таъминлашда тижорат банкларининг давлат қимматли қоғозлари бирламчи бозоридаги иштирокини кенгайтириш орқали Марказий банкнинг РЕПО ҳамда очиқ бозор операсиялари ҳажмини ошириш таклиф этилган;
тижорат банкларининг қисқа муддатли кредитлари ҳажмини кредит портфелида 10 фоиздан оширмаслик ҳамда ортган қисмига 1,2 коеффициент қўллаш орқали миллий валютанинг қисқа муддатли даврдаги барқарорлигини таъминлаш таклиф этилган;
миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан қадрини оширишда банкларнинг кредит порфелида хорижий валютадаги кредитлар улушини 30 фоиздан оширмаслик ҳамда хорижий валютадаги актив ва пассивлар мувозанатини сақлаш орқали миллий валютага бўлган босимни камайтириш таклиф этилган;
миллий валюта барқарорлигини мустаҳкамлашда марказий банк мажбурий захира ставкаларини тижорат банклари депозитларининг миқдори ва муддатига нисбатан белгилаш орқали пул массасининг мултипликатив кенгайишини таъминлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий валюта барқарорлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий валюта барқарорлигини таъминлашда тижорат банкларининг давлат қимматли қоғозлари бирламчи бозоридаги иштирокини кенгайтириш орқали Марказий банкнинг РЕПО ҳамда очиқ бозор операциялари ҳажмини ошириш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2024-2026-йилларда ривожланиш стратегиясига киритилган. («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2024 йил 12 декабрдаги 09-06/2186-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан 1,2 млрд сўмлик давлат қимматли қоғозлари сотиб олинган ва банк даромади 0,82 фоизга ошган;
тижорат банкларининг қисқа муддатли кредитлари ҳажмини кредит портфелида 10 фоиздан оширмаслик ҳамда ортган қисмига 1,2 коеффициент қўллаш орқали миллий валютанинг қисқа муддатли даврдаги барқарорлигини таъминлаш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2024-2026-йилларда ривожланиш стратегиясига киритилган. («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2024 йил 12 декабрдаги 09-06/2186-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг кредит портфелида қисқа муддатли кредитлар улуши 17,6 фоиздан 9,4 фоизгача тушурилган;
миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан қадрини оширишда банкларнинг кредит порфелида хорижий валютадаги кредитлар улушини 30 фоиздан оширмаслик ҳамда хорижий валютадаги актив ва пассивлар мувозанатини сақлаш орқали миллий валютага бўлган босимни камайтириш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2024-2026-йилларда ривожланиш стратегиясига киритилган. («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2024 йил 12 декабрдаги 09-06/2186-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг кредит порфелида хорижий валютадаги кредитлар улушини 24,6 фоизни ташкил этган;
миллий валюта барқарорлигини мустаҳкамлашда марказий банк мажбурий захира ставкаларини тижорат банклари депозитларининг миқдори ва муддатига нисбатан белгилаш орқали пул массасининг мултипликатив кенгайишини таъминлаш таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2024-2026-йилларда ривожланиш стратегиясига киритилган. («Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2024 йил 12 декабрдаги 09-06/2186-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг жалб қилинган 486,0 млрд.сўм депозитларини суммаси ва муддатига боғлиқ равишда табақалаштириш амалиёти киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish