Курчастова Анна Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги рус адабиётида “оилавий сага” жанрининг трансформацияси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil5264
Илмий раҳбар: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10
Расмий оппонентлар: Икромхонова Фируза Икромовна, филология фанлари доктори, профессор;  Екабсонс Александра Валеревна, филология фанлари номзоди (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади – ХХ асрнинг охири – ХХИ аср бошидаги рус адабиётида  оилавий сагани поетика, тематик доминант ва тарихий, маданий хотирани акс этиш жиҳатларида жанровий трансформациясини ўзига хос хусусиятларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оилавий сага жанр таърифи оилавий роман ва хрониканинг хусусиятларини синтез қилувчи трансформацион шакл сифатида аниқланди, кенг кўламли эпик хронотоп, даврий (тциклик) вақт, авлодлар (генеалогиc) тузилиш ва ахлоқий ва экзистенсиал масалаларига урғу бериши билан ажралиб туради;
ҳозирги рус адабиётида оилавий сага жанрининг ўзгаришининг асосий йўналишлари таъкидланган: авлоддан-авлодга мерос бўлиб қолишлик аксентли эпик моделидан (В. Аксёнов) камер аёлларга марказлаширилган шаклга (Л. Улицкая), сўнгра оиланинг бўлиниб кетишининг ва авлод таназзулининг инверс хроникаси (Р. Сенчин) ажратиб олинган;
оила тарихи этник солноманинг шакли сифатида баҳоланган Н. Илишкинанинг «Улан Далай» романи мисолида “чўл сагаси” жанр таги мавжудлиги асосланган, шунингдек ҳозирги замон оилавий сагада аёллар персонажларини янги функсиялари – аёллар нафақат авлод хотираси эгаси, бироқ маънавий раҳнамоликнинг марказий зотлари сифатида белгиланган (Е. Колина ва М. Степнованинг қаҳрамонлари мисолида); 
ҳозирги замон оилавий сагада уй тимсоли – мерос бўлиб қолишликнинг барқарор тимсолидан (В.Аксёнов, Е. Колина) жудолик ва яккаланиб қолишлик хронотопигача (Р. Сенчин), ёхуд Н.Илишкинанинг чўл сагасидаги йер ва маросимий макон метафораси сифатида ўзгариши намойиш этилган;
ХХИ аср рус адабиётидаги оилавий сага тарихий хотира, жароҳатлар ва маданий ўзига хосликни бадиий рефлекция тушуниш шаклига асосланганлиги исботланган, бу эса посцовет инқирози шароитида оила, узлюксизлик ва миллий ўзига хослик тушунчаларини янгича талқин қилишни исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилавий сага жанридаги асарларни таҳлил қилишда жараёнида ишлаб чиқилган натижа ва хулосалар, услубий ва амалий таклифлар асосида:
диссертациянинг оилавий сага жанридаги асарларни таҳлил қилиш бўйича илмий натижа ва хулосалари фундаментал тадқиқот лойиҳасида  598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП-сонли Марказий Осиё ва Хитойда билимларни узатиш бўйича университет ҳамкорли доираси (УНИCАC) (2025 йил 20 июндаги 04/11-7709-сонли маълумотномаси)да қўлланилган. Натижада, “оилавий сага”, “оилавий роман” ва “оилавий хроника” тушунчалари бўйича назарий хулосалар чиқарилган, ушбу атамалар магистратура талабаларининг онлаин курслардаги консептуал аппаратини (сюжет, хронотоп, композиция, сагадаги персонажлар тизими) кенгайтириш имконини берган, бу эса замонавий асарларни таҳлил қилиш техникасини такомиллаштириш, шунингдек, оилавий матнларнинг рус ва ўзбек вариантларини тақдим этиш, жанрларни фарқлаш имконини берган;
диссертациянинг илмий натижа ва хулосалари «Улуғ йўл» газетаси учун материал тайёрлашда фойдаланилган (2025 йил 23 май 67/25-сонли маълумотномаси), унда ишнинг илмий ва назарий хулосалари, хусусан, замонавий оила сагадаги аёл образлари таҳлили келтирилган. Натижада, ўқувчилар адабиётидаги янги ҳодисаларнинг моҳияти, янги жанрнинг ўз Ватанига муҳаббат ва уй туйғусини тарбиялашдаги роли билан танишилган;
«Ўзбекистон-24» каналидаги «Радиожурнал» дастури учун материал сифатида фойдаланилган (ФМ – 87.9) (2024 йил 9 июл 03-09-355-сонли маълумотномаси). Эшиттиришни тайёрлашда Е.Колинанинг «Сага о бедных Гольдманах» (“Камбағал Голдманлар ҳақида сага”), Р.Сенчиннинг «Елтышевы» (“Елтишевлар”), В.Аксёновнинг «Московская сага» (“Москва сагаси”), М. Степнованинг «Женщины Лазаря» (“Лазарнинг аёллари”) асарлари таҳлил қилувчи материаллардан фойдаланилган. Натижада, радио тингловчилари оилавий сага жанри ва унда кўтарилган масалаларнинг долзарблиги билан танишилган, бу нафақат уларнинг дунёқарашини кенгайтирди, балки уларда оилавий ва бағрикенглик туйғусини ҳам уйғотган (сингдирган);
диссертациянинг илмий натижа ва хулосалари Ўзбекистон Россия маданият марказида бўлиб ўтган  «Рус тили ва адабиётини ўқитишда янги технологиялар» илмий-амалий семинари доирасидаги «Оилавий сага» жанри бадиий ва методологик жиҳатдан» мавзусидаги маъруза учун материали сифатида фойдаланилган (2023 йил 4 ноябр 02/79-сонли маълумотномаси). Натижада, семинар иштирокчилари “оилавий сага”, “этномаданий ўхшашлик”, ”авлодий хотираси“ каби тушунчалар билан танишиб, оилавий сага жанри таҳлил қилиш методикасини ўзлаштирдилар, шунингдек, ўсмир талаба-ўқувчиларга ушбу жанрларни ҳар томонлама тушунишга имкон берадиган жиҳатларни аниқланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish