Рахматуллаева Умида Хомидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Новербал мулоқот воситаларининг гендер таҳлили (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4687
Илмий раҳбар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10 Расмий оппонентлар: Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори, профессор, Абдуазизова Дурдона Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилида новербал мулоқотини гендер аспектида ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини таҳлил қилишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек нутқий мулоқоти новербал воситаларини таснифлаш орқали гендер таҳлили амалга оширилиб, инглиз ва ўзбек миллий маданияти ва замонавий жамият маданиятига асосланган гендер ифодасининг назарий модели илмий далилланган;
инглиз ва ўзбек маданиятида новербал хулқ-атворини контекстуал-дискурсив, диний-културологик, маданий ва ижтимоий омиллар таъсирида адресатга ахборот бериш, адресат онгига таъсир қилиш ҳамда ишонтириш каби асосий омиллар гендер жиҳатдан ёндашув негизида шакилланганлиги илмий асосланган;
қиёсланаётган тилларда новербал мулоқот асосининг ижтимоий нормалари (дин, оилавий муносабатлар, миллий-маданий анъаналар) функсиялари гендер нуқтаи назардан таҳлил қилиниб, маданиятлараро новербал коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш каби ижтимоий аҳамиятлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек новербал воситалари психолингвистик характердаги, яъни имо-ишораларнинг коннотатив маъноси уларнинг экспрессивлиги ва эмоционал ифодаси билан боғлиқ омилларни бирлаштирадиган ҳамда прагматик йўналишни амалга оширадиган воситалар, яъни тилнинг реал қўлланилиши, мулоқотчилар орасидаги муносабат, нутқнинг мақсади, таъсир механизми ва нутқий стратегияларнинг новербал воситаларда намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Новербал мулоқот воситаларининг (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида) гендер жиҳатдан таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: жестларни гендер нуқтаи назардан таҳлил қилишга оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида 2020-2022-йилларда бажарилган ҲҲМ Радиотехника қўшинлари ўқув-терминологик луғати “Эрудит” шифрли ёпиқ мақсадли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 2024-йил 16-Февралдаги №10/373-сон маълумотномаси). Натижада, новербал мулоқотнинг тактил, окулесик ва кинесик воситаларининг коннотатив маънолари тасниф қилинган.
тилнинг новербал воситалари гендер ассиметриясини (номутоносиблигини) ифодаланишини, турли семиотик воситалардан фойдаланишни гендер жиҳатдан намоён бўлишига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида 2020-2023-йилларда амалга оширилган “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларининг замонавий талқинини яратиш” номли МУ-ФЗ-201912073 амалий лойиҳа доирасини бажаришда фойдаланилган. Инглиз ва ўзбек маданиятида новербал хулқ-атвор таҳлил қилиниб, эркак ва аёл новербал хулқ-атворининг гендер жиҳатдан ўзига хосликларини шакллантиришга ёрдам берувчи ижтимоий, маданий ва психологик омиллар аниқланган. (Ўзбекистон халқаро Ислом академиясининг 2023-йил, 19-февралдаги №5-069 сон маълумотномаси). Натижада, мазкур диссертация лойиҳа доирасида чоп этилган дастур ва қўлланмаларда мулоқотнинг нокинесик воситалари миллий-маданият гендер модели ўзбек жамиятида эркак ва аёлларнинг проксемик, просодик хулқ-атворини долзарблаштириш усуллари орқали ижтимоий-жинсий муомалани ифодалаш, хусусиятларини очиб беришда алоҳида аҳамиятга моликдир.
новербал мулоқотни прагматик, семиотик ва гендер аспектида таҳлил этиш орқали умуммаданий компетентлик хусусияти сифатида ўзида умуммаданий билимдонлик, умуммаданий қадриятлар тизимида гендер хусусиятини аниқлаш имконияти ва маданий етукликни намоён қилиш қобилиятини акс эттирувчи омил эканлигини кўрсатиб берувчи новербал воситалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг сенарийсини тайёрлашда (2023-2024 йилларда) фойдаланилган ва асослаб берилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, 2024-йил, 15-январдаги №04-36-69 сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа новербал коммуникатив компетентлиликнинг амалий блоги ижтимоий-психологик, мантиқий-композицион ва, албатта, нутқий коммуникатив малакаларини асослашда муҳим аҳамият касп этади.