Ахмаджонов Донийор Каримджон ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний таййоргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9606.
Илмий раҳбар: Қирғизбоев Маъруфжон Мўйдинович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуазимов Сабиржон Уткурович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яккакураш воситалари орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳарбий хизматчиларнинг тезлик, куч ҳамда махсус чидамлиликни оширишга қаратилган максимал тана вазнининг 70 фоизи мослашган елка камари, орқа ва оёқ мушаклар ривожлантирувчи воситаларни олти ҳафталик мезоцикл машғулотларида қўллаш ҳисобига жисмоний сифатлар ошириш имкониятлари кенгайтирилган; 
ҳарбий хизматчиларнинг мусобақа натижаларини ошириш мақсадида уч блокли ихтисослаштирилган машқларни такрорий, ўзгарувчан, оралиқ, назорат усуллари интинсивлигини бўйича блокларга рацион тақсимлаган ҳолда қўллаш ҳисобига мусобақа фаолиятида жисмоний имкониятлардан фойдаланиш имкониятлари оширилган;
яккураш билан шуғулланувчи ҳарбий хизматчиларни мусобақаларга тайёрлаш учун функсионал ва жисмоний тайёргарлигини ошириш учун куч машқлари ҳафтада уч кун, юқори энергия имкониятини оширувчи машғулотлар ҳафтада беш кунлик моделини мувоффиқликда қўллаш ҳисобига техник ҳаракатларни турли шиддат зоналарда бажариш самарадорлиги оширилган;
ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ҳолатини барқарор сақлаш мақсадида энергия захирасини тежашга қаратилган қўл жангги, белбоғли кураш, армврестлинг воситаларини жисмоний тайёргарлигини ошириш дастурига сингдириш ҳисобига жисмоний тайёргарлигини барқарор сақлаш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яккакураш воситалари орқали такомиллаштириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
ҳарбий хизматчиларнинг тезлик, куч ҳамда махсус чидамлиликни оширишга қаратилган максимал тана вазнининг 70 фоизи мослашган елка камари, орқа ва оёқ мушаклар ривожлантирувчи воситаларни олти ҳафталик мезоцикл машғулотларини қоъллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Мудофаа вазирлигига қарашли 49479 сонли ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-машғулотларига татбиқ қилган (Ўзбекистон Республикаси Мудоффаа вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 10/797-сон маълумотномаси). Натижада, турникка тортилиш назорат тести синалувчилари тадқиқот олди ўртача 18,4 мартадан 22,8 мартага яхшиланган;
ҳарбий хизматчиларнинг мусобақа натижаларини ошириш мақсадида уч блокли ихтисослаштирилган машқларни такрорий, ўзгарувчан, оралиқ, назорат усуллари интинсивлигини бўйича блокларга рацион тақсимлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Мудофаа вазирлигига қарашли 42090 сонли ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-машғулотларига тадбиқ қилган (Ўзбекистон Республикаси Мудоффа вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 10/797-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳи срортчилари еса 6 та мусобақада иштирок етиб, 156 та жанг оътказиб, 128 та ғалабага еришди ва 33 та совринли оъринларни қоълга киритган. 
яккураш билан шуғулланувчи ҳарбий хизматчиларни мусобақаларга тайёрлаш учун функсионал ва жисмоний тайёргарлигини ошириш учун куч машқлари ҳафтада уч кун, юқори энергия имкониятини оширувчи машғулотлар ҳафтада беш кунлик моделини мувоффиқликда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Мудофаа вазирлигига қарашли 39501 сонли ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-машғулотларига татбиқ қилган (Ўзбекистон Республикаси Мудоффа вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 10/797-сон маълумотномаси).  Натижада, 10 марта белдан ошириб ташлаш назорат тестида тажриба гуруҳи ҳарбийлари тадқиқот бошида 27,2 сония вақтда бажарган бўлса, тадқиқот якунида эса 24,1 сония вақтда бажаришга эришилган; 
ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ҳолатини барқарор сақлаш мақсадида энергия захирасини тежашга қаратилган қўл жангги, белбоғли кураш, армврестлинг воситаларини жисмоний тайёргарлигини ошириш дастурига сингдириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси ҳарбий авиация институтнинг курсантларининг ўқув-машғулотларига тадбиқ қилган (Ўзбекистон Республикаси Мудоффа вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 10/797-сон маълумотномаси). Натижада, 3 дақиқа давомида оъзгарувчан суръатда манекенни ташлашда тажриба гуруҳи синалувчилари тадқиқот олди ўртча 31,5 марта амалга оширган бўлса, тадқиқот сўнгида 42,2 марта бажаришга эрилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish