Низомов Фарход Мусо ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Луқмон Бўрихон, Абдуқаюм Йўлдош қиссаларида рамзийлик ва характер яратиш», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2020.4.PhD/Fil1496
Илмий раҳбар: Холмуродов Абдуҳамид филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11
Расмий оппонентлар: Носиров Азмиддин Нормаматович филология фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Луқмон Бўрихон ва Абдуқаюм Йўлдошев қиссаларида рамзийлик ва характер яратиш маҳорати, психологизм, индивидуал услуб масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек қиссачилигида биографик элементларнинг мавжудлиги, тарихга мурожаат, қадриятларни улуғлаш каби анъанавийлик ва психологик портретлар, воқеликда киноянинг устунлиги, ижтимоий муҳитни тасвирлашда рамзий деталларнинг етакчилиги очиб берилиб, Хизр образи, туш, йўл, дарахт каби фольклор мотивлари асосида оламнинг поэтик манзарасини яратиш жиҳатлари аниқланган;
Луқмон Бўрихон ва Абдуқаюм Йўлдошев қиссаларидаги ёлғизлик, лоқайдлик, ўз мени қобиғидан чиқмаслик ҳамда табиат ва инсон, жамият ва шахс ўртасидаги психологик конфликтлар Бахтиёр, Нўмон, Убайдулла Хўжаев, Эржигит, Эрали, Нозима сингари образларда қўлланилганлиги асосланган;
«Хизр кўрган йигит», «Олис қўрғон фуқароси», «Юракдаги из» қиссаларида қарғиш, улуғлардан қўл олиш, муқаддас китобларга ишониш, фол очиш, қасам каби диний-маърифий мотивларнинг аҳамияти ёритилиб, реал ва бадиий воқеликда рамзийликнинг кўнгил, май, соч, хонумон сингари мумтоз ва қўрғон, сибизға, тўлқин, соя, 13-уй, тупроқ каби замонавий адабиётдаги образларнинг ҳаётга нисбатан фалсафий қарашларини ифода этганлиги очиб берилган;
«Жадид», «Осмон оғуши», «Гудбай, Америка», «Бир томчи ёш», «Сирли муаллим», «Қуёш ҳали ботмаган» қиссаларида ёзувчининг характер яратишдаги индивидуаллиги, ижтимоий ва психологик конфликтлардан унумли фойдаланиши, характер руҳиятини ёритишда пейзаж тасвирини қўллаши, сюжетни такомиллаштириш орқали характернинг динамик юксалишига эришганлиги, воқеликнинг характер мантиқига бўйсуниши каби маҳорати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Луқмон Бўрихон, Абдуқаюм Йўлдош қиссаларида рамзийлик ва характер яратишни тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
ўзбек қиссачилигида биографик элементларнинг мавжудлиги, тарихга мурожаат, қадриятларни улуғлаш каби анъанавийлик ва психологик портретлар, воқеликда киноянинг устунлиги, ижтимоий муҳитни тасвирлашда рамзий деталларнинг етакчилиги очиб берилиб, Хизр образи, туш, йўл, дарахт каби фольклор мотивлари асосида оламнинг поэтик манзарасини яратиш жиҳатлари аниқланган илмий хулосалардан 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли «Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, ингиз тилларида) электрон платформасини яратиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-февралдаги 04/1-532-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иши назарий, таҳлилий маълумотлар билан бойитилган.
Луқмон Бўрихон ва Абдуқаюм Йўлдошев қиссаларидаги ёлғизлик, лоқайдлик, ўз мени қобиғидан чиқмаслик ҳамда табиат ва инсон, жамият ва шахс ўртасидаги психологик конфликтлар Бахтиёр, Нўмон, Убайдулла Хўжаев, Эржигит, Эрали, Нозима сингари образларда қўлланилиши асосланганлиги борасидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020-йилдаги 503-сон қарори билан таъсис этилган «Илҳом» мукофотининг 2021- ҳамда 2022-йилги якуний босқич натижаларида ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан адиблар ижодини оммалаштириш, уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сценарийлар тайёрлашда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2025-йилнинг 27-мартдаги 1/08-4-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, истиқлолнинг қадрига етиш, адабиёт, санъатни тарғиб этиш, уларнинг ижодий қобилиятларини рағбатлантиришга кўмак берди;
«Хизр кўрган йигит», «Олис қўрғон фуқароси», «Юракдаги из» қиссаларида қарғиш, улуғлардан қўл олиш, муқаддас китобларга ишониш, фол очиш, қасам каби диний-маърифий мотивларнинг аҳамияти ёритилиб, реал ва бадиий воқеликда рамзийликнинг кўнгил, май, соч, хонумон сингари мумтоз ва қўрғон, сибизға, тўлқин, соя, 13-уй, тупроқ каби замонавий адабиётдаги образларнинг ҳаётга нисбатан фалсафий қарашларини ифода этганлиги очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси томонидан 2022–2024-йилларда ўтказилган республика «Зомин» семинари ҳамда уюшма қошида ташкил этилган “Умид” тўгараги фаолиятида, адабий кечаларда ва ижодкорлар билан учрашувларда
унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 24-январдаги 01-03/24-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнни пухта таҳлил қилиш, новатор адиблар изланишларининг бетакрор талқинлари борасидаги мулоҳазалар билан ижодий семинар ва тўгарак машғулотларининг бойишига манба бўлиб хизмат қилган;
«Жадид», «Осмон оғуши», «Гудбай, Америка», «Бир томчи ёш», «Сирли муаллим», «Қуёш ҳали ботмаган» қиссаларида ёзувчининг характер яратишдаги индивидуаллиги, ижтимоий ва психологик конфликтлардан унумли фойдаланиши, характер руҳиятини ёритишда пейзаж тасвирини қўллаши, сюжетни такомиллаштириш орқали характернинг динамик юксалишига эришганлиги, воқеликнинг характер мантиқига бўйсуниши каби маҳорати исботланганлигига доир мулоҳазалардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг «Ассалом, янги кун», «Қадрият», «Адабий муҳит», «Алишер Навоий ва замонамиз», «Тарихдан сабоқлар”, «Адабиёт бурчаги», «Мозийга назар» каби кўрсатув ва радиоэшиттиришларда диссертация натижаларидан фойдаланилган. (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 1-мартдаги 02/02.26-сон маълумотномаси). Натижада дастурлар Л. Бўрихон, А. Йўлдошев асарларида ватанпарвар ёшлар образи, маърифатли авлод характери, ижтимоий воқелик ва шахс маънавияти, тил ва услуб масалалари, китобхон ўқувчиларни кўпайтириш, илм-фан, касбга садоқат, замонамиз ёшлари қиёфасига доир назарий фикр-мулоҳазалар билан бойитилган.