Сатторов Анвар Эргашовичнинг Педагогика фанлари доктори (DSc)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида футбол тўгаракларини ташкил этиш ва ўтказишнинг илмий-педагогик асослари” 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Ped809
Илмий маслаҳатчилар; Марданов Шукурулло Кулдашевич педагогика фанлари доктори, профессор, Абдуллаев Меҳриддин Жунайдиллоевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Рахматова Дилноза Нигбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Артиков Аскар Акбарович
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида футбол тўгаракларини ташкил этиш ва ўтказишнинг илмий-педагогик асосларини такомиллаштиришга йўналтирилган методика самарадорлигини илмий-назарий ва экспериментал асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасалари футбол тўгараклари спортчиларининг умумий жисмоний тайёргарлигини (куч, тезлик ва эпчиллик) такомиллаштирувчи ва мусобақа жараёнларида катта таъсир кўрсатувчи машқларни юқори шиддатда (В=5-6,11 м/с дан катта) ҳамда анаероб-гликолетик шароитда бажартириш ҳисобига жисмоний сифатларни такомиллаштириш имкониятлари оширилган;
футбол тўгараклари машғулотларда мураккаб техник ҳаракатлар (зарба бериш, тўпни қабул қилиш, тўп билан тез ҳаракатланиш, прессинг ҳолатларида позицияни сақлаш) каби махсус тайёргарлик элементларини ўзида мужассамлаштирган йиллик ўқув-машғулот моделини такомиллаштириш ҳисобига спортчиларнинг техник-тактик ҳаракатларни аниқ, тезкор ва барқарор бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
спортчиларнинг футбол машғулотлари ва мусобақа фаолиятида бажарилган юклама шиддатини “Cатапулт” дастурий тизимида таққослаган ҳолда функсионал тайёргарлиги (В1= 2 м/с гача; В2 = 2,3-3,9 м/с; В3 = 4,0-4,9 м/с; В4 =5,0-6,11 м/с ва В5 = 6,12 м/с дан ошиқ ЮҚС 100-120 зар/дақ; 121-140 зар/дақ; 141-160 зар/дақ. ва 160 зар/дақ.дан) шиддат зоналарини назорат қилиш ҳисобига машқларни юклама шиддатини режалаштириш имкониятлари оширилган;
тўгаракларда машғулотларида спортчиларнинг тайёрлашда психологик ҳолатини баҳолаш ва назорат қилиш мобил платформаси қўллаш ҳисобига электрон ишланмалар орқали футболчиларни машғулот ва мусобақа жараёнида (ирода кучини, деприссия ҳолатини, хавотир даражасини, муваффақият мотивациясини, муваффақияцизликдан қўрқиш ҳисси) оператив ахборотлар олиш имкониятлари оширилган;
футбол машғулотларида спорт мураббийлари, тренерлар ва жамоалар учун мўлжалланган ПлайДрилл онлайн воситани тизимли қўллаш ҳисобига шуғулланувчиларга тезлик зоналари, тўп билан ҳаракатланиш, прессинг, зоналарга кўра югуриш ва техник-тактик ҳаракатларни содда, визуал жиҳатдан график ва анимация орқали тушунарли тарзда назарий жиҳатдан ўргатиш имкониятлари кенгайтирилган;
футбол тўгаракларида шуғулланувчи спортчилар ўқув-машғулотлари самарадорлигини оширишда уларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлиги ҳолатини инобатга олган ҳолда комплекс машқлар мажмуасини юқори, ўрта ва паст шиддат зоналарида табақалаштириб, машғулотларнинг тайёрлов, асосий ва якуний қисмларида қўллаш методикасини такомиллаштириш ҳисобига машғулотлар самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. олий таълим муассасаларида футбол тўгаракларини ташкил этиш ва ўтказишга доир кўп йиллик илмий-тадқиқот ишлари давомида қуйидаги натижага эришилди:
олий таълим муассасалари футбол тўгараклари спортчиларининг умумий жисмоний тайёргарлигини (куч, тезлик ва эпчиллик) такомиллаштирувчи ва мусобақа жараёнларида катта таъсир кўрсатувчи машқларни юқори шиддатда (В=5-6,11 м/с дан катта) ҳамда анаероб-гликолетик шароитда бажартириш бўйича таклифлар Олий таълим муассасалаарининг футбол тўгараклари жарааёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-августдаги №02-16/8171 маълумотномаси). Натижада малакали футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик 11-14 %га, техник тайёргарлик 10-14 %га, психологик тайёргарлик 14-15 %га ўсишига эришилган.;
футбол тўгараклари машғулотларда мураккаб техник ҳаракатлар (зарба бериш, тўпни қабул қилиш, тўп билан тез ҳаракатланиш, прессинг ҳолатларида позицияни сақлаш) каби махсус тайёргарлик элементларини ўзида мужассамлаштирган йиллик ўқув-машғулот моделини такомиллаштириш бўйича таклифлар Олий таълим муассасалаарининг футбол тўгараклари жарааёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-августдаги №02-16/8171 маълумотномаси). Натижада малакали футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик 10-13 %га, техник тайёргарлик 8-10 %га, психологик тайёргарлик 1215 %га ўсишига эришилган;
спортчиларнинг футбол машғулотлари ва мусобақа фаолиятида бажарилган юклама шиддатини “Cатапулт” дастурий тизимида таққослаган ҳолда функсионал тайёргарлиги (В1= 2 м/с гача; В2 = 2,3-3,9 м/с; В3 = 4,0-4,9 м/с; В4 =5,0-6,11 м/с ва В5 = 6,12 м/с дан ошиқ ЮҚС 100-120 зар/дақ; 121-140 зар/дақ; 141-160 зар/дақ. ва 160 зар/дақ.дан) шиддат зоналарини назорат қилиш бўйича таклифлар Олий таълим муассасалаарининг футбол тўгараклари жарааёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-августдаги №02-16/8171 маълумотномаси). Натижада малакали футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик 8-11 % га, техник тайёргарлик 8-10 % га, психологик тайёргарлик 9-12 % га ўсишига эришилган;
тўгаракларда машғулотларида спортчиларнинг тайёрлашда психологик ҳолатини баҳолаш ва назорат қилиш мобил платформаси қўллаш бўйича таклифлар Олий таълим муассасалаарининг футбол тўгараклари жарааёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-августдаги №02-16/8171 маълумотномаси). Натижада малакали футболчиларнинг мусобоқа фаолияти –12-15 %га ўсишига эришилган.
футбол машғулотларида спорт мураббийлари, тренерлар ва жамоалар учун мўлжалланган ПлайДрилл онлайн воситани тизимли қўллаш бўйича таклифлар Олий таълим муассасалаарининг футбол тўгараклари жарааёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 1-августдаги №02-16/8171 маълумотномаси). Натижада 2025 йил малакали футболчиларнинг мусобоқа фаолияти – Ўзбекистон ченпионати биринчи лига мусобоқаларига йўлланма олишга эришилган.
футбол тўгаракларида шуғулланувчи спортчилар ўқув-машғулотлари самарадорлигини оширишда уларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлиги ҳолатини инобатга олган ҳолда комплекс машқлар мажмуасини юқори, ўрта ва паст шиддат зоналарида табақалаштириб, машғулотларнинг тайёрлов, асосий ва якуний қисмларида қўллаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлар Футболни ўргатиш методикаси номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 04-Мартдаги 55-сонли буйруғи Н55254 рақамли гувоҳнома ). Натижада 2024 йил ва 2025 йил малакали футболчиларнинг мусобоқа фаолияти – Ўзбекистон ченпионати биринчи лига мусобоқаларига йўлланма олишга эришилган.