Каримов Дилмурод Абдуллахафизовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамиятда талабаларнинг ватанпарварлик компетенциясини миллий қадриятлар воситасида ривожлантиеиш методикаси”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа фани), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7461  
Илмий раҳбар: Ғаппаров Элёржон Отабекович педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02. 
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Улухужаев Нарзулло Зиёвиддинович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамият шароитида талабалар онгида миллий қадриятлар асосида ватанпарварлик компетенциясини ривожлантиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг ватанпарварлик компетенциясини ривожлантириш жараёни компонентлари узвийлигини таъминлаш устуворлигида педагогик шарт-шароитлари ҳамда дидактик имкониятлари (ўқув, илмий ва ижодий семинарлар интегративлиги, педагогик-психологик тренинглар, интенсив тажриба-изланиш машғулотлари, аутоген машқлар) аниқлаштирилган;
миллий мерос, анъана ва урф-одатларга нисбатан қизиқишини рағбатлантирувчи ёндашувларга устуворлик бериш асосида ватанпарварлик компетенциясини ривожлантириш механизми олий таълим муассасаси биринчи босқич талабалари индивидуал психологик хусусиятлари (мотивацион, когнитив, ҳиссий-иродавий ва хулқ- атвор) ҳамда гуманитар фанлар тизимида касбий ўсиб бориш тизимининг тузилмавий компонентлари кооператив машғулотлар жараёнида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаси биринчи босқич талабаларининг ватанпарварлик компетенциясини аксеологик ёндашув асосида ривожлантиришга йўналтирилган функсионал моделни амалиётга жорий этишнинг дидактик таъминоти шахсий ва касбий сифатларни босқичма-босқич ривожлантирувчи топшириқлар тизими, ўқув машғулотлари ҳамда тизимлаштирилган истиқболли режа-дастурларининг узвий алоқадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаси биринчи босқич талабаларининг ватанпарварлик компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тизим таркибий функсиялари модификациялаш, ривожлантирувчи ҳамда педагогик ёрдам функсиясининг оптимал уйғунлашуви тарбиявий, методик омиллар ва ахборот технологиялари, электрон платформаларада интерактив бажаришга йўналтирилган вазифаларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ахборотлашган жамиятда талабаларнинг ватанпарварлик компетенциясини миллий қадриятлар воситасида ривожлантириш методикаси юзасидан олинган натижалар асосида:
тадқиқотда талабаларнинг ватанпарварлик компетенциясини шакллантиришда ахборот-коммуникацион технологиялар ҳамда миллий қадриятлар уйғунлигига таянган ҳолда компетенция даражасини баҳолашнинг мезон ва кўрсаткичлари талабаларнинг мустақил ўқиш, интерфаол машғулотлар ва онлайн платформалардан фойдаланиш малакалари, шунингдек, миллий мерос, анʼана ва урф-одатларга нисбатан қизиқишини рағбатлантирувчи ёндашувларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан олий таълим муассасалари талабалари учун “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи, 333-184 рақамли гувоҳнома). Натижада, ватанпарварлик компетенциясини миллий қадриятлар воситасида такомиллаштиришишига эришилган;
ватанпарварликни таркиб топтиришга қаратилган методик модел ишлаб чиқилиб ўқув жараёнига жамиятнинг ахборотлашуви шароитида талабаларнинг ахборот-коммуникацион технологияларига оид саводхонлиги, ижодий фикрлашни ривожлантириш ва миллий қадриятларга асосланган фаол ўқув муҳитини яратиш бир бутунликда жорий этилиши илмий асослашга доир таклиф ва тавсиялардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги ПЗ-20170930223-рақамли «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳа доирасида «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик механизми» номли монографиянинг «Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда таълим муассасаларининг имкониятлари ва педагогик йўналишлари» номли 3-бўлимини тайёрлашда фойдаланилган. (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2024-йил 31-ноябрдаги 1188-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараён учун методологик асос яратилди; 
ватанпарварликни миллий қадриятлар орқали ривожлантиришда когнитив, эмоционал, амалий жиҳатларни талабаларда бир вақтнинг ўзида ривожлантирадиган ахборотлашган муҳитда ўқув машғулотлари, мустақил ишлар ва тарбиявий тадбирларга махсус электрон ресурслар ҳамда интерактив усулларни қўшиб интеграциялаштиришни ўз ичига олувчи методика, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан ташкилланган бир қатор тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти 2024-йил 4-июлдаги 2/1899-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур фан асосида олиб борилаётган дарс машғулотлари асосида талабаларда ватанпарварликка оид билим ва кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
ватанпарварлик компетенциясини ривожлантиришда миллий қадриятларга асосланган интерактив вазифалар ва электрон платформалар орқали талабаларнинг доимий таҳлил ва кузатув олиб бориш жараёнининг турли босқичларида олинган натижаларни акс таъсир билан баҳолаб бориш, ривожланиш динамикасини кузатиш ҳамда зарурий тузатишлар киритиш имкониятини бериши механизми асосида Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”да “Таълим ва тараққиёт”, “Мувозанат”, “Телемушоҳада” теледастурларида дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканалининг 2024-йил 8-ноябрдаги 04-36-1180-сонли маълумотномаси). Натижада, ватанпарварлик компетенциясини миллий қадриятлар воситасида такомиллаштиришишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish