Исодуллаева Иқболой Содиқжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган болалар нутқи устида ишлашнинг коррекцион-ривожлантирувчи технологиялари”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6703.
Илмий раҳбар: Махмудова Мадинахон Собирхоновна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Гавҳар Сапаровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Арсланова Мадина Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган 5-7 ёшли болалар нутқи устида ишлашнинг коррекцион-ривожлантирувчи технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган 5-7 ёшли болалар нутқи устида ишлашнинг педагогик-психологик имкониятлари болаларда эшитув-нутқий реакциясини шакллантиришга қаратилган сенсомотор ресурсларни логопед ва оилаларнинг коррекцион-педагогик позицияси устуворлигида микро муҳит талабларига кўра адаптивлаштириш асосида аниқлаштирилган;
таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган болалар нутқи устида ишлашнинг методик модели ҳаракатлар ритмини нутқий мулоқот параллелида ривожлантирувчи сенсомоторик диагностикани индивидуал просодикани ташхислаш ва коррекциялаш технологияларининг интеграцияловчи “когнитив гимнастика” машқларига босқичма-босқич сингдириш асосида такомиллаштирилган;
таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган болалар нутқ камчиликларини коррекциялаш технологиялари окупацион терапияга асосланган альтернатив мулоқот машқларини ишлаб чиқиш ҳамда педагогик ва терапевтик муҳитда нутқий алгоритмлар симуляциясини кучайтириш асосида такомиллаштирилган;
таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган 5-7 ёшли болалар нутқини коррекциялаш ва ривожлантириш дидактик таъминоти предметли ҳаракатлар кетма-кетлигини нутқий ифодалашга қаратилган кинестетик таъсирни конструктивлик имкониятларига кўра персонал коррекцион-ривожлантирувчи фаолият траекториясига ҳамоҳанг мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган 5-7 ёшли болалар нутқи устида ишлашнинг коррекцион-ривожлантирувчи технологияларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот ишлари натижасида:
таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган 5-7 ёшли болалар нутқи устида ишлашнинг педагогик-психологик имкониятлари болаларда эшитув-нутқий реакциясини шакллантиришга қаратилган сенсомотор ресурсларни логопед ва оилаларнинг коррекцион-педагогик позицияси устуворлигида микро муҳит талабаларига кўра адаптивлаштиришга оид таклифлари “Нутқнинг онтогенезда ривожланиши” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи билан тасдиқланган 194-369-сонли гувоҳнома). Натижада, таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган болалар нутқининг ривожланиш хусусиятларини ўргатиш жараёни дидактик таъминланган;
таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган болалар нутқи устида ишлашнинг методик модели ҳаракатлар ритмини нутқий мулоқот параллелида ривожлантирувчи сенсомоторик диагностикани индивидуал просодикани ташхислаш ва коррекциялаш технологияларининг интеграцияловчи “когнитив гимнастика” машқларига босқичма-босқич сингдиришга оид тавсиялари “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғи билан тасдиқланган 969801-сонли гувоҳнома). Натижада, таянч-ҳаракат тизимида муаммолари боʻлган болалар нутқи устида ишлашнинг логоритмик, сенсомоторик машқларини амалиётга кенг жорий этиш имконияти яратилган;
таянч-ҳаракат тизимида муаммолари бўлган болалар нутқ камчиликларини коррекциялаш технологиялари окупацион терапияга асосланган альтернатив мулоқот машқларини ишлаб чиқиш ҳамда педагогик ва терапевтик муҳитда нутқий алгоритмлар симуляциясини кучайтиришга оид таклифларидан Фарғона телерадиоканалида эфирга узатилган “Фаровонлик сари” кўрсатуви сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 27-октябрдаги 01-12/221-сонли маълумотномаси). Натижада, окупацион терапияга асосланган коррекцион-ривожлантирувчи технологиялардан фойдаланишга ўргатишга оид тависяларнинг кенг оммалашишига хизмат қилган.