Вохобова Мунирахон Садирдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи) “Бўлажак логопедларни алалия нутқ нуқсони устида ишлашга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1. PhD/Ped9582.
Илмий раҳбар: Рахимова Хуршидахон Садиковна п.ф.ф.д., доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Гавҳар Сапаровна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Арсланова Мадина Мансуровна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак логопедларни алалия нутқ нуқсони устида ишлашга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак логопедларни алалия нутқ нуқсони устида ишлашга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари алалиянинг полисенсор жараёнда диагностика ва коррекциялашга ўргатувчи логопедик таъсир алгоритмини нуқсон симптоматикасини таҳлил қилиш муҳитида мослашувчанлигига кўра оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак логопедларни алалия нутқ нуқсони устида ишлашга тайёрлаш модели диагностика ва коррекция жараёнларининг детерменистик узвийлигини таъминловчи профиллабораторияни учта модулли комбинацияда, талабаларнинг касбий ривожланиш харитаси мониторингида мустақил таълимга интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак логопедларни алалия нутқ нуқсони устида ишлашга тайёрлаш технологиялари талабаларнинг сенсор-интегратив таъсирни қўллашга ўргатувчи симулятив машқларни конструктив-дидактик структуравий машғулотларда даврий мониторинг қайдларига кўра адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак логопедларни алалия нутқ нуқсони устида ишлашга тайёрлашнинг дидактик таъминот талабаларда касбий мотивацияни интенсив ривожлантирувчи, фобияларни коррекцияловчи имитацион машғулотларда адаптив логопедик ресурсларни дифференсиал регламентда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак логопедларни алалия нутқ нуқсони устида ишлашга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак логопедларни алалия нутқ нуқсони устида ишлашга тайёрлашнинг педагогик шарт шароитлари алалияни полисенсор жараёнда диагностика ва коррекциялашга ўргатувчи логопедик таъсир алгоритмини нуқсон симптоматикасини анализ қилиш муҳитида мослашувчанлигига кўра оптималлаштиришга оид таклифлари “Педагогик-психологик диагностика” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази, 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи билан тасдиқланган 307609-сонли гувоҳнома). Натижада, талабаларни алалия нутқ нуқсонига эга болаларни ташхислаш методикаларидан фойдаланишга тайёрлаш жараёни методик жиҳатдан таъминланган;
бўлажак логопедларни алалия нутқ нуқсони устида ишлашга тайёрлаш модели диагностика ва коррекция ишларининг детерминистик узвийлигини таъминловчи профиллабораторияни 3 та модулли комбинацияда талабларнинг касбий ривожланиш харитаси мониторингида мустақил таълимга интеграциялашга оид тавсиялари “Логопедик технология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи билан тасдиқланган 149125-сонли гувоҳнома). Натижада, алалия нутқ нуқсони устида ишлашда қўлланилувчи методлар ва технологиялардан фойдаланишга талабаларни тайёрлашнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак логопедларни алалия нутқ нуқсони устида ишлашга тайёрлаш технологиялари талабаларни сенсор интегратив таъсирни қўллашга ўргатувчи симулятив машқларни конструктив-дидактик структуралаштирилган машғулотларда даврий мониторинг қайдларига кўра адаптивлаштиришга доир таклифларидан “Кўриш қобилиятида нуқсони бор ва кўзи ожиз ўқувчиларга ментал арифметика ёрдамида арифметик амалларни ўргатиш” номли Фарғона давлат университетида амалга оширилган амалий лойиҳанинг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (2023-йил 22-ноябрдаги 375-11-0-Ф/23-сон Давлат илмий-техник дастурлари фармойиши ҳамда Фарғона вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасининг 2023-йил 22-ноябрдаги 77-сон маълумотнома). Натижада, талабаларнинг сенсор интегратив муҳитда болалар фаолиятини ташкил этиш бўйича методик тайёргарлигини ривожлантиришга эришилган.