Қурбонова Зилола Ўраловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инклюзив таълим шароитида мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тилини ўқитиш методикаси”, 13.00.03 – Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped2129
Илмий раҳбар: Очилова Гулноза Одиловна, п.ф.д. профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.82.05
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Гавхар Сапаровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Жўрахўжаев Мухаммадазизхўжа Халилхўжа ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инклюзив таълим шароитида мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тилини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инклюзив таълим шароитида мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тилини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари болаларнинг тинглаш, гапириш малакаларини интенсив шакллантиришга мўлжалланган интегратив лексик базани эшитув-кўрув хотирага таъсирни кучайтирувчи визуал алгоритмда ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача инклюзив таълим шароитида инглиз тилини ўқитишнинг методик модели болаларда тил ўрганиш мотивациясини оширувчи лингвокоррецион ўйинларни сенсомотор воситалар адаптивлаштирилган муҳитда тезкор савол-жавоб ва хатолар таҳлили устуворлигида эргономик талабларга кўра оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим шароитида мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тилини ўқитиш методикаси лингвомаданий ёндашувга асосланган иккинчи тилни ўрганиш жараёнида болалар нутқи онтогенези хусусиятларига мослаштирилган детонатив маъноли грамматик машқларни лексик-семантик боғланишларда стимулятив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг инглиз тилидан нутқий фаоллигини оширишнинг дидактик таъминоти болалар лексикасининг миқдор ва сифат динамикасини мувофиқлаштирувчи CДИО (Cреате - Десигн – Имплемент – Операте) лингвотренажёрни гап тузишнинг “кодлаш” ва “декодлаш” босқичларида линеар схемаларда қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инклюзив таълим шароитида мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тилини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
инклюзив таълим шароитида мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тилини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари болаларнинг тинглаш, гапириш малакаларини интенсив шакллантиришга мулжалланган интегратив лексик базани эшитув-кўрув хотирага таъсирини кучайтирувчи визуал алгоритмда ишлаб чиқишга доир таклифлар “Энглиш фор спеcифиc пурпосес” номли дарсликка сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025- йил 7-октябрдаги 387- сонли буйруғига асосан тасдиқланган №438877-рақамли гувоҳнома). Натижада, таъминланган педагогик шарт-шароитлар мактабгача ёсдаги болаларнинг инглиз тилидан нутқий фаоллигини ривожланишига хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларга инклюзив таълим шароитида инглиз тилини ўқитишнинг методик модели болаларда тил ўрганиш мотивасиясини оширувчи лингвокоррекцион ўйинларни сенсомотор воситалар адаптивлаштирилган муҳитда тезкор савол-жавоб ва хатолар таҳлили устиворлигида эргономик талабларга кўра оптималлаштиришга доир ёндашувлар республканинг инклюзив таълим ташкил этилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари ўқув-коррекцион жараёнига жорий этилган (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг 2025 йил 2 сентябрдаги 01/10-01-262-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур модел мактабгача ёшдаги болаларнинг инглиз тилидан нутқий фаоллигини ривожланишига хизмат қилган;
инклюзив таълим шароитида мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тилини ўқитиш методикаси лингвомаданий ёндашувга асосланган иккинчи тилни ўрганиш жараёнида болалар нутқи онтогенези хусусиятларига мослаштирилган детонатив маъноли грамматик машқларни лексик-семантик боғланишларда стимулятив қўллашга доир таклифлар “Энглиш лангуаге” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024- йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган №330-130-рақамли гувоҳнома). Натижада, такомиллаштирилган методика ва уни баҳолаш мезонлари инглиз тили таълими сифатини ошишига хизмат қилган.