Назирова Гузал Маликовнанинг педагогика фанлари  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий тайёрлаш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент, (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.2.DSc/Ped556 
Илмий маслаҳатчи: Турғунов Собитхон Тошпоълатович, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошиириш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, DSc.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нажмиддинова Хилола Ёқубжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мустафоева Дурдона Асиловна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини  касбий тайёрлаш жараёнларини самарали ташкил этиш ва бошқариш механизмларини тадқиқ қилиш ва такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган компетенсиявий, рефлексив, акмеологик, креатив ва психологик талаблар комплекси асосида назария ва амалиётнинг узвий интеграциясини таъминлаш, ўқув жараёнида мултимодал ёндашувни жорий этиш орқали таълим олувчиларда коммуникативлик, ижодкорлик ва мустақил тафаккурни ривожлантириш ҳамда шахсий таълимий эҳтиёжларга мослашган ҳолда интегратив педагогик муҳитни яратиш негизида такомиллаштирилган;
бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг ташкилий-дидактик шарт-шароитлари таълим жараёнига рақамли ва мултимодал ўқитиш технологияларини, интерфаол педагогик стратегияларни ҳамда когнитив-дидактик ёндашувларни тизимли ва узвий интеграциялашган таълим муҳити асосида татбиқ этиш ҳамда рефлексив таҳлил ва амалий машғулотларни узвий уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини самарали ташкил этиш ва бошқаришнинг консептуал модели шахсга йўналтирилган индивидуаллаштириш, компетенсияга йўналтирилган ёндашувни таълим–амалиёт интеграцияси билан уйғун қўллаш, модулли таълим тизими ҳамда рефлексив–амалий машғулотларни тизимли интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини инновасион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнининг ташкилий-бошқарув жиҳатлари (стратегик режалаштириш, амалий мувофиқлаштириш, ресурсларни бошқариш ва мониторинг–баҳолаш) жамиятнинг ижтимоий эҳтиёж ва буюртмаларига ҳамда компетенсияга йўналтирилган ёндашувнинг методологик асосларига таянган ҳолда касбий тайёргарликни самарали ташкил этишга йўналтирилган интегратив консепсия асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини ташхислаш, баҳолаш ва мониторинг қилишнинг самарали педагогик механизмлари тарбиячиларнинг шахсий ва касбий ривожланиш динамикасини индикаторлар ҳамда МКД (мезон–кўрсаткич–даража) тизими орқали аниқлаш, таълим натижадорлигини оширишга йўналтирилган стратегияларни ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнининг барча босқичларида меъзоний баҳолашни рақамли мониторинг билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий тайёрлаш жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий фаолиятга тайёрлашга қўйиладиган компетенсиявий, рефлексив, акмеологик, креатив ва психологик талаблар мажмуаси назарий билимларни амалий кўникмалар билан узвий интеграциясини таъминлаш, ўқув жараёнида мултимодал ёндашув орқали таълим олувчиларнинг коммуникатив, ижодий ва мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, шунингдек, шахсий таълимий эҳтиёжларга мослашган интегратив педагогик муҳитни шакллантириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар назарий билимларни амалий кўникмалар билан узвий уйғунлаштириш, мултимодал ёндашув орқали коммуникатив, ижодий ва мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш ҳамда индивидуал-таълимий эҳтиёжларга мос интегратив педагогик муҳитни шакллантириш имкониятларини акс эттирган ҳолда “Олий таълимда мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-майдаги 4/17-18/1-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий фаолиятга тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг ташкилий-дидактик шарт-шароитлари таълим жараёнига рақамли ва мултимодал ўқитиш технологияларини, интерфаол педагогик стратегияларни ҳамда когнитив-дидактик ёндашувларни тизимли ва узвий интеграциялашган таълим муҳити асосида ташкил этиш, рефлексив таҳлил ҳамда амалий машғулотларни узвий уйғунлаштириш орқали такомиллаштириш илгари сурилган таклиф ва тавсиялар “Олий таълимда мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-майдаги 4/17-18/1-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий фаолиятга тайёрлаш таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятига тайёргарлигини самарали ташкил этиш ва бошқаришнинг консептуал модели шахсга йўналтирилган индивидуаллаштириш, компетенсияга йўналтирилган ёндашувни таълим–амалиёт интеграцияси билан уйғун қўллаш, модулли таълим тизими ҳамда рефлексив–амалий машғулотларни тизимли интеграциялаш асосида, бўлажак тарбиячиларнинг касбий малакасини юқори даражада шакллантиришга йўналтирилган педагогик шарт-шароитларни яратиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялари “Болаларни мактабга тайёрлаш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-майдаги 4/17-18/1-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятига тайёргарлигини самарали ташкил этиш ва бошқариш жараёнларини таъминлашга хизмат қилган;
бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини инновасион касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнининг ташкилий-бошқарув жиҳатлари (стратегик режалаштириш, амалий мувофиқлаштириш, ресурсларни бошқариш ва мониторинг–баҳолаш) жамиятнинг ижтимоий эҳтиёж ва буюртмаларига ҳамда компетенсияга йўналтирилган ёндашувнинг методологик асосларигатаянган ҳолда, касбий тайёргарликни самарали ташкил этиш ва бошқаришга йўналтирилган интегратив илмий-назарий консепсия асосида ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялари “Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” (2022-2023-йй) мавзусидаги илмий амалий лойиҳани амалга оширилда қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-майдаги 4/17-18/1-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг электрон методик таъминотини ишлаб чиқишга ҳамда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини ташхислаш, баҳолаш ва мониторинг қилишнинг самарали педагогик механизмлари тарбиячиларнинг шахсий ва касбий ривожланиш динамикасини индикаторлар ҳамда МКД (мезон–кўрсаткич–даража) тизими орқали аниқлаш, таълим натижадорлигини оширишга йўналтирилган стратегияларни ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнининг барча босқичларида комплекс ва узлюксиз мониторингни ташкил этиш асосида тизимли тарзда такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялари “Мактабгача таълимни бошқаришнинг илмий асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-майдаги 4/17-18/1-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида бўлажак мактабгача таълим тарбиячиларини касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини адекват баҳолашга ва меҳнат бозорига самарали мослашиш имкониятини яратишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish