Валиев Нодирбек Ғуломжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Янги тузилишли танда иплари асосида ипак тўқималарини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5393
Илмий раҳбар: Асқарали Давлатович Даминов, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Даминов Асрор Маҳмаюсупович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ипакдан кўйлакбоп крепдешин тўқималарини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мураккаб бурам берилган ипларни қўллаш асосида табиий ипак крепдешин тўқималарини олишнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган ҳамда қўшиш-пишитиш, тандалаш ва тўқиш жараёнларининг технологик параметрлари ўрнатилган;
табиий ипакдан тўқималар ишлаб чиқариш учун ипнинг яхлитлигини таъминлайдиган, қўшиш-пишитиш жараёнининг биринчи босқичида олинган 1-та икки ипли ва 1-та якка ипли оз бурам берилган иплардан ташкил топган икки босқичли бурам берилган 3/1 тўқув иплари ҳамда 2-та икки ипли оз бурам берилган иплардан ташкил топган мураккаб бурам берилган 4/1 тўқув иплари яратилган;
мураккаб бурам берилган 2,33 текс 3 қават ва 2,33 текс 4 қават тўқув ипларининг яхлитлигини экспериментал ўрганиш асосида 3/1 ва 4/1 тўқув иплари бутун ип каби узилишини ва яхлитлигини таъминлайдиган эшиш параметрларининг миқдор қийматлари аниқланган;
танда иплари оз миқдорда мураккаб бурам берилган {(2,33х2)Zх2}S 4/1 тўқув ипларидан ташкил топган, якка иплари бир бирига жипслашиб жойлашган ва тўқув иплари зичлиги ўзгармаган ҳолда тўқиманинг ғовакдорлигини ортишини таъминлайдиган табиий ипак крепдешин тўқимасининг тури яратилган ва тузилиш параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Янги тузилишли танда иплари асосида ипак тўқималарини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ҳисобига олинган илмий натижалар асосида:
ипак тўқималарини ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган ресурстежамкор технологияси ва параметрлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси тасарруфидаги Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Исмоилжон гиламлари” корхонасида жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2025 йил 19 августдаги № 4-2/1423 сонли маълумотномаси). Натижада тандалаш жараёнида ипларнинг узулиши 42,5 % га, тўқув дастгоҳида танда ипларининг узилиши 24,3 %, хомашё чиқиндилари 12,1 % га камайишига, тандалаш машинаси унумдорлиги 4,12 баробарга ва тўқув дастгоҳининг унумдорлиги 5,3 % ошишига эришилган;
мураккаб бурам берилган янги тузилишдаги ип ишлаб чиқариш такомиллаштирилган технологиясини ва параметрлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси тасарруфидаги Марғилон шахридаги “Шарқ ипаги дурдонаси” маъсулияти чекланган жамиятида жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2025 йил 19 августдаги № 4-2/1423 сонли маълумотномаси). Натижада қўшиш-пишитиш жараёнида ипларнинг узулиши 8 % га, қўшиш-пишитиш машинаси унумдорлиги 3,5 % ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish