Жалолова Зилола Хамидулла қизининг
диссетация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта тозалаш технологик жиҳозлари барабани учун антифриксион-ейилишбардош полимер композит материалнинг янги таркибини ишлаб чиқиш» 05.02.01- Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2PhD/Т5656.
Илмий раҳбар: Зиямухамедова Умида Алижоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи:Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/27.02.2020. Т.73.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патентлари: «Антифриксион йейилишга бардошли полимер таркиби» (№ ИАП 8131), «Толали материал тозалагичнинг титиш барабани» (№ ИАП 7775).
II.Тадқиқотнинг мақсади: Толали хомашёни майда заррачалардан тозалаш жиҳозини титиш барабани цилиндрсимон гардиш ва унга ўрнатиладиган қозиқчалар учун эпоксид-диан смоласи асосида антифриксион-ейилишга бардошли полимер материални янги таркиби асосида қоплама ва қуйма детал олиш технологияси ва конструксиясини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта толасини майда заррачалардан тозалаш жиҳози қозиқлари барабани учун пастки учида резбаси бўлган стержендан, юқори қисми қозиқ каллагининг тешигига прессланган, ишчи қисми қозиқнинг ўртасига торайтирилган эгри чизиқли юзага эга пахтани бевосита илиб олишни таъминлайдиган қозиқча конструксияси яратилган (ИАП 7775);
пахта толасини майда заррачалардан тозалаш қозиқчали барабани учун механокимёвий модификациялаш усулида маҳаллий тўлдирувчилар ва чиқинди маҳсулотлардан фойдаланиб реактопласт эпоксид-диан смоласи (ЭД-20) боғловчи асосида антифриксион-ейилишга бардошли полимер композит материалнинг таркиби яратилган (ИАП 8131);
яратилган реактопласт эпоксид-диан смоласи (ЭД-20) боғловчи асосида антифриксион-ейилишга бардошли пахта толасини майда заррачалардан тозалаш барабани қозиқчалари учун механокимёвий модификацияланган маҳаллий тўлдирувчилар ва чиқиндилардан олиш таркиби ҳамда технологияси яратилган (ИАП 8131);
пахта толасини қайта ишлаш жиҳози титиш барабани учун карбонизацияланган кокс билан модификациялаш усулида 2,2-бис (4-гидроксифенил) пропан, гидроксиметилфурфурол ва триетилентетраминнинг ўзаро таъсирлашув маҳсулотини қотирувчи сифатида қўлланилиши материалнинг эйилишга бардошлилигини таъминлаши аниқланган;
яратилган эпоксид-диан термореактив боғловчили композит полимер материалларни триботехник хоссалари яхшиланиши ҳисобига толали хомашёларни майда заррачалардан тозалаш барабани учун қоплама ва қуйма детал-қозиқчаларда қўлланилиши, пахтани қайта ишлаш технологик жиҳозларини эксплуатацион ишончлилигини ошириши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта хомашёсини майда заррачалардан тозалаш барабани учун антифриксион-ейилишга бардошли полимер композит материалнинг янги таркибидан қоплама ва қуйма детал-қозиқча олиш ва қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ИАП 8131 асосидаги антифриксион-ейилишга бардошли полимер композит материалидан ИАП 7775 бўйича ишлаб чиқарилган қозиқчали барабан жиҳози «Гранд Металл Сервис» МЧЖ металларни қайта ишлаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025-йил 18-августдаги 02/25-1993-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада технологик жиҳозларнинг материал-ресурси тежамкорлигини 40%, энергия тежамкорлигини 15-20% ошириш, жиҳознинг умумий вазнини 15% камайтириш имконини берган;
«Гранд Металл Сервис» МЧЖ металларни қайта ишлаш корхонасида ишлаб чиқарилган антифриксион-ейилишга бардошли полимер композит материалидан пахта хомашёсини майда заррачалардан тозалашда қўлланиладиган титиш барабани қозиқчалари янги конструксияси ва қоплама билан қопланган барабан технологик жиҳози «Оʻзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлар» уюшмасининг «Водий саноат фахри» МЧЖ ва «Саховат текс cлустер» МЧЖ пахта тозалаш корхоналарида амалиётга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025-йил 18-августдаги 02/25-1993-сонли маълумотномаси). Натижада маҳсулот (тола)нинг механик шикастланиши (жароҳатланиши) ишқаланиш коеффициентини камайиши ҳисобига умумий маҳсулотни ҳажмига нисбатан толанинг нав сифати йўқотилиши 1,2-1,5%, чигитнинг эзилишини 10-15%, энергия сарфи 15-20% камайтириш имконини берган.