Хайруллаева Ирода Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср ўрталари – ХХИ аср бошларида Ҳиндистонда хотин-қизлар таълимининг минтақавий хусусиятлари”, 07.00.03 – Жаҳон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar1495
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлар доктори,
профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Tar.21.03 Расмий оппонентлар:
Рахимов Мирзоҳид Акрамович, тарих фанлар доктори, профессор.
Феруза Жуманиёзова Джуманазарова, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср ўрталаридан ХХИ аср бошларига қадар Ҳиндистон жамиятида хотин-қизлар таълимининг шаклланиши ва ривожланиш жараёнини тарихий шарт-шароитлар контекстида илмий таҳлил қилиш ҳамда унинг минтақавий хусусиятларини комплекс ёндашув асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ҳиндистонда Британия маъмурияти хотин-қизлар таълимига алоҳида эътибор қаратган бўлса-да, бу жараённинг асосий мақсади аёлларни ҳақиқий маънода зиёлилашувига эришиш эмас эди, аксинча, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар мустамлака сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, арзон ишчи кучини тайёрлаш, иқтисодий самарадорликни ошириш ҳамда инсон капиталидан янада унумли фойдаланиш орқали Британия ҳукмронлигини мустаҳкамлашга қаратилганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Ҳиндистоннинг турли минтақаларида хотин-қизларнинг таълим соҳасига жалб этилишидаги номутаносиблик патриархал қадриятларнинг кучлилиги, диний ва иқтисодий тўсиқлар, инфратузилма етишмаслиги, сиёсий-ижтимоий дастурларнинг суст ижроси, тил тўсиқлари, аёл педагог кадрлар танқислиги ва бошқа шу каби омиллар билан изоҳланиб, бу ҳолат мамлакат шимолида жойлашган Уттар-Прадеш штатидаги таълим даражасини тақдқиқ қилиш натижасида исботланган;
Жанубий Ҳиндистон минтақасида хотин-қизларнинг таълим соҳасига кенг жалб қилинишига ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар, хусусан “Селф-Респеcт Мовемент” ва Дравид ҳаракатларининг фаолияти, шунингдек, жанубий ҳудудларда сақланиб қолган марумаккатҳаям тузум элементлари ҳамда гендер тенглик тамойилларининг нисбатан кучлироқ бўлиши ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланиб, мазкур омиллар Жанубий минтақада аёлларнинг саводхонлик даражаси ошиши, уларнинг таълим жараёнида фаол иштирок этиши ҳамда жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий мавқейининг мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнаганлиги илмий жиҳатдан очиб берилган;
Аграр соҳага йўналтирилган шимолий ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши нисбатан орқада бўлиб, хотин-қизларнинг асосан аграр соҳа ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш секторларида банд бўлиши, жанубда эса аксинча хотин-қизларнинг аксарияти саноат ҳамда давлат корхоналарида фаолият олиб бориши ҳудудлардаги хотин-қизлар саводхонлик кўрсаткичига сезиларли таъсир кўрсатганлиги илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср ўрталаридан ҳинд жамиятидаги хотин-қизларнинг таълим соҳасига бўлган қизиқиши, аҳолининг аёллар таълим олишига бўлган қарашларининг секин-аста ўзгариши, марказий ҳукумат томонидан ушбу соҳани ривожлантириш мақсадида олиб борилган иқтисодий-ижтимоий фаолиятига оид илмий хулосалардан т.ф.д., проф. С.Б. Шадманова муаллифлигидаги “Шарқ мамлакатларида гендер муносабатлари тарихи” дарслигининг “ХВИИИ-ХИХ асрларда хотин-қизлар масаласи. Хотин-қизлар ҳаракати ва унинг йўналишлари”, “ХХ-ХХИ асрларда хотин-қизларнинг ижтимоий мавқейи ўзгариши” ҳамда “Шарқ хотин-қизлари ва таълим” номли мавзуларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу дарслик тарих, социология, ҳуқуқ, маданиятшунослик ва гендер тадқиқотлари йўналишларида таҳсил олувчи талабалар, магистрантлар, тадқиқотчилар ҳамда кенг ўқувчилар аудиторияси учун мўлжалланган. Матнда тарихий таҳлиллар, манбалар, тестлар ва муҳокама учун саволлар берилиши ўқувчиларга мустақил таҳлил қилиш ва таққослаш қобилиятини ривожлантириш имконини яратади. Мазкур дарслик Тошкент давлат шарқшунослик университетининг АЛ-7823051605-сонли “Шарқ мамлакатларида гендер муносабатлари (Шарқнинг энг машҳур 100 аёли) электрон платформасини яратиш” номли амамлий лойиҳа доирасида нашр этилган бўлиб, у Тошкент давлат Шарқшунослик университети Илмий кенгашининг 2025-йил 29-мартдаги 8-сонли қарорига асосан нашрга тавсия этилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01-04-02/2096-сонли маълумотномаси). Натижада талабалар, илмий тадқиқотчилар учун ҳинд хотин-қизлари таълими ҳолатини тўлиқроқ етказиб беришга хизмат қилган;
Ҳиндистонда Британия маъмурияти хотин-қизлар таълимига алоҳида эътибор қаратган бўлса-да, бу жараённинг асосий мақсади аёлларни ҳақиқий маънода зиёлилашувига эришиш эмас эди. Аксинча, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар мустамлака сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, арзон ишчи кучини тайёрлаш, иқтисодий самарадорликни ошириш ҳамда инсон капиталидан янада унумли фойдаланиш орқали Британия ҳукмронлигини мустаҳкамлашга қаратилганлиги ҳамда Ҳиндистоннинг турли минтақаларида хотин-қизларнинг таълим соҳасига жалб этилишидаги номутаносиблик патриархал қадриятларнинг кучлилиги, диний ва иқтисодий тўсиқлар, инфратузилма етишмаслиги, сиёсий-ижтимоий дастурларнинг суст ижроси, тил тўсиқлари, аёл педагог кадрлар танқислиги ва бошқа шу каби омиллар билан изоҳланиб, бу ҳолат мамлакат шимолида жойлашган Уттар-Прадеш штатидаги таълим даражасини тақдқиқ қилиш натижалари т.ф.д., проф. С.Б. Шадманова муаллифлигидаги “Шарқ мамлакатларида гендер муносабатлари тарихи” дарслигида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01-04-02/2096-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижалари Шарқ мамлакатлари гендер тарихи йўналишида таҳсил олаётган талаба, магистр ҳамда бошқа илмий тадқиқотчилар учун муҳим назарий манба сифатида хизмат қилган;
Жанубий Ҳиндистон минтақасида хотин-қизларнинг таълим соҳасига кенг жалб қилинишига ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар, хусусан “Селф-Респеcт Мовемент” ва Дравид ҳаракатларининг фаолияти, шунингдек, жанубий ҳудудларда сақланиб қолган марумаккатҳаям тузум элементлари ҳамда гендер тенглик тамойилларининг нисбатан кучлироқ бўлиши ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланиб, мазкур омиллар Жанубий минтақада аёлларнинг саводхонлик даражаси ошиши, уларнинг таълим жараёнида фаол иштирок этиши ҳамда жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий мавқейининг мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнаганлиги очиб беришга маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 20-августдаги 01-33/630-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларда Ҳиндистон хотин-қизларининг таълим тизими тўғрисида муайян тасаввур ва билим кўникмалари шаклланишига хизмат қилган;
Аграр соҳага йўналтирилган шимолий ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши нисбатан орқада бўлиб, хотин-қизларнинг асосан аграр соҳа ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш секторларида банд бўлиши, жанубда эса аксинча хотин-қизларнинг аксарияти саноат ҳамда давлат корхоналарида фаолият олиб бориши ҳудудлардаги хотин-қизлар саводхонлик кўрсаткичига сезиларли таъсир кўрсатганлиги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги илмий йигʻилишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2025-йил 3-октябрдаги 4-09-21-5318-сонли далолатномаси). Мазкур диссертация иши ёшлар ўртасида ахлоқий тарбия, билим бериш ва кўникмаларини ривожлантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.