Элимов Лочин Шавкатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Европа ренессанси даври тарихига Амир Темурнинг таъсири”, 07.00.03 – Жаҳон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tar588
Илмий раҳбар: Каримов Нодир Раҳмонқулович, тарих фанлар доктори, 
доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Tar.21.03  Расмий оппонентлар: 
Юсупова Дилором Юнусовна, тарих фанлари доктори, академик.
Абдуллаев Улуғбек Артикбоевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Европа тарихий манбаларида Амир Темур фаолиятига берилган баҳоларни ўрганиш ҳамда унинг Ренессанс давридаги ўрнига билдирилган муносабатни илмий асосда ёритишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хорижий тарихчиларнинг Амир Темур фаолиятига нисбатан билдирган нотўғри талқинлари танқидий баҳоланиши натижасида айрим ғарб тарихчиларининг уни фақат “вайронкор босқинчи” сифатида кўрсатиши ва унинг илм-фан ҳамда маданият ривожига қўшган ҳиссасини бутунлай эътиборсиз қолдириши рад этилиб, Усмонли султони Боязид И устидан қозонилган ғалабанинг “тасодифий воқеа” сифатида талқин қилиниши илмий асосда инкор этилиши орқали унинг Европа сиёсий барқарорлиги ва маданий уйғониш жараёнига кўрсатган реал таъсири исботланган;
Амир Темурнинг Яқин Шарқ ҳудудида олиб борган ғолибона ҳарбий юришлари сабабли Европа ва Шарқ халқлари ўртасидаги сиёсий ҳамда дипломатик муносабатлар ижобий томонга ўзгарганлиги, узоқ вақт давомида танг бўлиб қолган алоқалар Соҳибқироннинг бу минтақага кириб келиши билан қайта жонланганлиги, натижада икки минтақа ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорлик мустаҳкамланганлиги, бу эса ўз навбатида маданий алоқаларнинг тикланишига ва илмий ҳамда маънавий мерос алмашинуви учун кенг имкониятлар яратилишига олиб келганлиги асосланган;
Европа адабий-бадиий тафаккурида Амир Темур образининг шаклланиши уни фақат Шарқ ҳукмдори сифатида эмас, балки куч, ирода, адолат ва ақл тимсоли сифатида талқин этилиши, жумладан, Кристофер Марлонинг “Буюк Термур” трагедиясида Амир Темур инсоний қудрат ва тафаккур имкониятларининг тимсоли сифатида гавдалантирилганлиги, Эдмунд Спенсернинг “Сеҳрли малика” асарида у ғайрат, ирода ва эзгулик ёʻлидаги кураш рамзи сифатида талқин қилинганлиги, Дюрер ва Боттичелли асарларидаги иконографик таҳлиллар Амир Темур шахсига хос куч, тартиб ва илоҳий адолат ғояларининг Европа санъатида рамзий тарзда мужассам этилганлиги, Ариосто асарларида эса Соҳибқироннинг образидан Европа рицарлик эпосига хос жасорат ва маънавий юксаклик тимсоли сифатида фойдаланилганлиги очиб берилган;
Амир Темурнинг Осиёнинг ғарбий қисмидаги фаол ҳаракатлари минтақанинг геосиёсий вазиятига таъсир кўрсатганлиги, Италия давлатларининг сиёсий мустаҳкамланишига ёрдам берганлиги, уларнинг маданий тараққиётига ҳам билвосита туртки бўлганлиги, Соҳибқирон даврида Самарқандда шаклланган меʼморий анъаналар, хусусан гумбаз қурилиши услуби ХВ аср бошларида Флоренсияда пайдо бўлди, кейинчалик бошқа Европа шаҳарлари меʼморчилигига ҳам кенг ёйилганлиги, бу эса Шарқ ва Ғарб маданиятлари ўртасидаги узвий таъсир ва ўзаро алоқаларнинг муҳим далили сифатида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. хорижий тарихчиларнинг Амир Темур фаолиятига нисбатан билдирган нотўғри талқинлари танқидий баҳоланиши натижасида айрим ғарб тарихчиларининг уни фақат “вайронкор босқинчи” сифатида кўрсатиши ва унинг илм-фан ҳамда маданият ривожига қўшган ҳиссасини бутунлай эътиборсиз қолдириши рад этилиб, Усмонли султони Боязид И устидан қозонилган ғалабанинг “тасодифий воқеа” сифатида талқин қилиниши илмий асосда инкор этилиши орқали унинг Европа сиёсий барқарорлиги ва маданий уйғониш жараёнига кўрсатган реал таъсири исботланган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонаси томонидан 2023-йил 08-август санаси билан тақдим этилган 02-31-1192-сон маълумотнома). Натижада, телекўрсатув миллий тарихимизни обектив ёритиш, хорижий стереотипларга қарши илмий асосда далиллар келтириш ва Амир Темур меросини Янги Ўзбекистон мафкуравий-маънавий тикланишининг таркибий қисми сифатида англаш жараёнига сезиларли ҳисса қўшди.
Амир Темурнинг Яқин Шарқ ҳудудида олиб борган ғолибона ҳарбий юришлари сабабли Европа ва Шарқ халқлари ўртасидаги сиёсий ҳамда дипломатик муносабатлар ижобий томонга ўзгарганлиги, узоқ вақт давомида танг бўлиб қолган алоқалар Соҳибқироннинг бу минтақага кириб келиши билан қайта жонланганлиги, натижада икки минтақа ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорлик мустаҳкамланганлиги, бу эса ўз навбатида маданий алоқаларнинг тикланишига ва илмий ҳамда маънавий мерос алмашинуви учун кенг имкониятлар яратилишига олиб келганлиги асосланган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2025-йил 18-август санаси билан тақдим этилган 01-3-22-097 -сон маълумотнома). Натижада, мазкур илмий натижалар ёшлар онгида Амир Темур ва Темурийлар сулоласининг жаҳон тарихидаги ўрни ҳақида чуқурроқ тасаввур шакллантиришга хизмат қилди.
Европа адабий-бадиий тафаккурида Амир Темур образининг шаклланиши уни фақат Шарқ ҳукмдори сифатида эмас, балки куч, ирода, адолат ва ақл тимсоли сифатида талқин этилиши, жумладан, Кристофер Марлонинг “Буюк Термур” трагедиясида Амир Темур инсоний қудрат ва тафаккур имкониятларининг тимсоли сифатида гавдалантирилганлиги, Эдмунд Спенсернинг “Сеҳрли малика” асарида у ғайрат, ирода ва эзгулик ёʻлидаги кураш рамзи сифатида талқин қилинганлиги, Дюрер ва Боттичелли асарларидаги иконографик таҳлиллар Амир Темур шахсига хос куч, тартиб ва илоҳий адолат ғояларининг Европа санъатида рамзий тарзда мужассам этилганлиги, Ариосто асарларида эса Соҳибқироннинг образидан Европа рицарлик эпосига хос жасорат ва маънавий юксаклик тимсоли сифатида фойдаланилганлиги очиб берилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 27-август санаси билан тақдим этилган 02-1037-сон маълумотнома). Натижада, Европа ренессанси даври тарихида Амир Темурнинг ўрни асосида аҳолининг, айниқса ёшларнинг ватанпарварлик руҳида тарбияланиши, маънавий руҳланиши ва эзгу мақсадлар йўлида бирлашишига хизмат қилган.
Амир Темурнинг Осиёнинг ғарбий қисмидаги фаол ҳаракатлари минтақанинг геосиёсий вазиятига таъсир кўрсатганлиги, Италия давлатларининг сиёсий мустаҳкамланишига ёрдам берганлиги, уларнинг маданий тараққиётига ҳам билвосита туртки бўлганлиги, Соҳибқирон даврида Самарқандда шаклланган меʼморий анъаналар, хусусан гумбаз қурилиши услуби ХВ аср бошларида Флоренсияда пайдо бўлди, кейинчалик бошқа Европа шаҳарлари меʼморчилигига ҳам кенг ёйилганлиги, бу эса Шарқ ва Ғарб маданиятлари ўртасидаги узвий таъсир ва ўзаро алоқаларнинг муҳим далили сифатида далилланган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 27-август санаси билан тақдим этилган 02-1037-сон маълумотнома). Бу марказ фаолиятининг Янги Ўзбекистон маънавият сиёсати консепсиясига уйғун ҳолда, Амир Темур шахсини глобал сивилизациялараро мулоқот рамзи сифатида тарғиб этиш йўналишларини шакллантиришга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish