Тўхтасинов Шукуржон Шавкатжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда жадидчилик ҳаракатининг ўрни ва аҳамияти” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal639
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Дехканов Наримон Бурхонжонович сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Махамадихон Исроилович фалсафа фанлари доктори, профессор; Назаров Қиём Нормирзаевич фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда жадидчилик ҳаракатининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
фуқаролик жамиятининг сиёсий плюриализм, ижтимоий институт ва сиёсий партиялар эркинлигига доир праксиологик фаолият механизмлари, жадидларнинг ижтимоий маърифат ва ижтимоий тенглик ғоялари билан диалектик алоқадорлиги пропорсионал муносабатлар атрибути эканлиги фалсафий асосланган;
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, жамиятни ноосфералаш, гуманизациялашда жадидларнинг ижтимоий масъулият ва ахлоқий позицияни шакллантиришга (маърифат, аҳлоқ, фаоллик ва бирлик) доир қарашлари Янги Ўзбекистон миллий демократик тараққиётига интенсив таъсири  ёшлар онгида аксиологик ориентацияга асосланган муносабатни шакллантириши очиб берилган;
жамиятнинг янги тараққиёт босқичида маърифий уйғониш ва модернизациялаш жараёнларини мустаҳкамлаш, жадидчилик ҳаракатининг ижтимоий уйғониш парадигмасида жамиятнинг конструктив атрибутларини таъминловчи рационал кўрсаткичлар (бирдамлик, анʼана, қадрият) ни ривожлантириши аниқланган;
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда демократиянинг ментал хусусиятлари, социумлараро ижтимоий макон структурасида жадидларнинг “озодлик, маърифат, мадания” консепсияси билан ўзоро алоқадорликни таъминлаб, жамиятда динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини ифода этувчи дуалистик ёндашувлари, глобаллашув шароитида муҳим  омили эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда жадидчилик таълимотининг ўрни ва аҳамияти асосида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жамиятнинг янги тараққиёт босқичида маърифий уйғониш ва модернизациялаш жараёнларини мустаҳкамлаш, жадидчилик ҳаракатининг ижтимоий уйғониш парадигмасида жамиятнинг конструктив атрибутларини таъминловчи рационал кўрсаткичлар (бирдамлик, анʼана, қадрият) ни ривожлантириши аниқланганлиги 2025 йил 4 январда Марказ раҳбари томонидан тасдиқланган “Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг ИВ йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик хиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиш”мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 22-июлдаги 10/450-сон далолатномаси). Натижада, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025 йилда соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг самарадорлигини оширишда, талаба-ёшларни буюк аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда демократиянинг ментал хусусиятлари, социумлараро ижтимоий макон структурасида жадидларнинг “озодлик, маърифат, мадания” консепсияси билан ўзоро алоқадорликни таъминлаб, жамиятда динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини ифода этувчи дуалистик ёндашувлари, глобаллашув шароитида муҳим омили эканлиги Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 22-июлдаги 10/450-сон далолатномаси). Натижада, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
фуқаролик жамиятининг сиёсий плюриализм, ижтимоий институт ва сиёсий партиялар эркинлигига доир праксиологик фаолият механизмлари, жадидларнинг ижтимоий маърифат ва ижтимоий тенглик ғоялари билан диалектик алоқадорлиги пропорсионал муносабатлар атрибути эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 19-августдаги 05-09-1325-сон маълумотномаси). Натижада мазкур дастурлар мазмунан бойиган ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар моҳиятини аҳолига етказишга хизмат қилган.
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, жамиятни ноосфералаш, гуманизациялашда жадидларнинг ижтимоий масъулият ва ахлоқий позицияни шакллантиришга (маърифат, аҳлоқ, фаоллик ва бирлик) доир қарашлари Янги Ўзбекистон миллий демократик тараққиётига интенсив таъсири ёшлар онгида аксиологик ориентацияга асосланган муносабатни шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025 йил январ-июн ойларида дастурларнинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 19-августдаги 05-09-1325-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ижтимоий фикр”, “Янги Ўзбекистон ёшлари” ва “Ҳуқуқ ва тараққиёт” дастурларини самарали ташкил этиш ва аҳолининг сиёсий маданияти ва саводхонлигини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish