Жаъфаров Иброҳимжон Холмуҳаммад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида маънавий-ахлоқий қадриятлар трансформацияси: ижтимоий-фалсафий таҳлил” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1419
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кодиров Нодирбек Мамасолиевич фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Собирова Мархабо Абдуганиевна фалсафа фанлари доктори (DSc); Абдумутал Ахаджонович Қамбаров фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида маънавий-ахлоқий қадриятларда юз бераётган трансформация жараёнларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли дунёда миллий ўзликни англашдаги парадигматик (эркинлик, мустақиллик, ҳурфикрлилик) ўзгаришлар, ёшларда инсонийлик, маъсулият ва ижодкорлик каби маънавий-ахлоқий императивларга интенсив таъсири орқали, жамиятда аксиологик бирдамликни белгиловчи маънавий қадриятлар тизимини эканлиги очиб берилган;
глобаллашув шароитида маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини мустаҳкамлаш, авлодлараро ворисийликни белгилашда анʼанавийлик ва замонавийликнинг дихотомик узвийлигини акс эттириши орқали жамиятда рационал аксиологик тафаккурни ривожлантириши ахлоқий онг ва маданий ўзликни сақлашга қаратилган стратегик ёндашувлар эканлиги фалсафий асосланган;
жамиятда экзистенсиал хатарларни бартараф этувчи ахлоқий механизмлар (тенглик, ҳамкорлик, мулоқот, маъсулият) ни ривожлантириш, ёшларда ижтимоий инфантиллик(ижтимоийлашув механизмларининг бузилиши) ни олдини олиб, ёшларнинг креатив фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятига ижобий таъсири очиб берилган;
глобаллашув шароитида аксиологик бирлашув тамойилларини (ҳамжиҳатлик, мулоқот, тенглик) ривожлантириш, жамиятда эркин тафаккур, ижтимоий фаоллик ва бағрикенглик туйғусини мустаҳкамлаб, глобал майдондаги экзистенсиал хатарларни бартараф этишда маънавий-ахлоқий қадриятларни замонавий ижтимоий воқелик билан уйғун ҳолда англашнинг диалектик алоқадорлиги илмий далилланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Глобаллашув шароитида маънавий-ахлоқий қадриятлар трансформацияси: ижтимоий-фалсафий таҳлил” бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
рақамли дунёда маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини ривожлантириш, миллий ўзликни англашда динамик ўзгаришларни келтириб чиқаришига оид таклиф ва тавсияларидан 2024 йил 4-январда Марказ раҳбари томонидан тасдиқланган “Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 25 июндаги 10/371-сон далолатномаси). Натижада, глобаллашув шароитида маънавий-ахлоқий қадриятлар трансформациясини ёритишга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини мустаҳкамлаш, авлодлараро ворисийликни белгилашда анʼанавийлик ва замонавийликнинг дихотомик узвийлигини акс эттиришига доир илмий хулоса ва тавсияларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурларининг ссенарийларини (2025 йил январ-июн ойларида) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 7-июлдаги 05-09-1083-сон маълумотномаси). Натижада, ахлоқий онг ва маданий ўзликни сақлашга қаратилган стратегик ёндашувларни ишлаб чиқишга ҳамда жамиятда рационал аксиологик тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилган;
жамиятда экзистенсиал хатарларни бартараф этувчи ахлоқий механизмлар (тенглик, ҳамкорлик, мулоқот, маъсулият) ни ривожлантириш, ёшларда ижтимоий инфантиллик(ижтимоийлашув механизмларининг бузилиши) ни олдини олишига доир хулоса ва таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 25 июндаги 10/371-сон далолатномаси). Натижада, глобаллашув шароитида маънавий-ахлоқий қадриятлар трансформациясини ёритишга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида аксиологик бирлашув тамойилларни (ҳамжиҳатлик, мулоқот, маъсулиятни) ривожлантириш, ёшларда эркин тафаккур, ижтимоий фаоллик ва ижтимоий масъулият туйғусини мустаҳкамлашига доир илмий таклиф ва хклосаларидан Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳудудий бошқармаларининг “Ёшлар дастури”, “Иш режаси” ва бошқа йўл хариталари бандларида ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавиймаърифий ишлар соҳасида ўтказилган тарғибот тадбирлари (конференция, давра суҳбати, семинар ва учрашувлар)да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 8-июлдаги 05-01-18-886-сон маълумотномаси). Натижада, ғоявий-мафкуравий таҳдидларни бартараф этишда маънавий-ахлоқий қадриятлар ҳамда миллий мероснинг феноменологик уйғунлиги мустаҳкамлашга хизмат қилган.