Усманова Дилфузахон Иброхимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Cовершенствование формирования стратегического менеджмента в спортивных организациях (на примере шахматной федерации”, 08.00.13 – Менежмент. (Спорт ташкилотларида стратегик менежментни шакллантиришни такомиллаштириш (шахмат федерацияси мисолида))
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt1619
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Абдужаббор;  иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) Сафина Нафиса Талгатовна
Этакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: спорт ташкилотларини стратегик бошқарувни такомиллаштиришни илмий асослашдан иборат бўлиб, бу оммавийликнинг ўсишини таъминлайди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш инструментларидан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
спорт ташкилотларида тез ўзгарувчан муҳит, мухлислар ва ҳомийларга боғлиқлик, спортчиларнинг истеъдодини бошқариш ва ривожлантириш, спорт иншоотлари ва инфратузилмани бошқариш, манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш каби ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда муаллифлик ёндашуви асосида “спорт ташкилотларида стратегик менежмент” атамаси шакллантирилган бўлиб, унда “ташкилотнинг ресурсларини асосий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда аҳолининг турли хил қатламини оммавий жалб этиш” деб таърифланган;
спорт ташкилотларида стратегик менежментнинг замон талабларини инобатга олган ҳолда (глобаллашув, рақамлаштириш, экологиялаш ва бошқалар) қўшимча принциплар ишлаб чиқилган, улар асосида аҳолининг турли қатламларини жисмоний маданият ва спортга жалб этиш имкониятлари кенгайган ҳамда стратегик менежмент турлари таснифлаштирилган;
ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган бошқарув стратегиялари тамойиллари асосида шахмат билан шуғулланишни оммавийлаштириш модели ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу модел асосида аҳолининг интеллектуал савиясини ривожлантириш, узвийлик ва узлюксизликни таъминлаш асосланган;
таклиф этилган модели асосида шахмат билан шуғулланишни оммавийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида 2030-йилга қадар шахматга жалб этишни ривожлантириш прогнози ишлаб чиқилди. 
IV. Спорт ташкилотларида стратегик менежментни шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
спорт ташкилотларида тез ўзгарувчан муҳит, мухлислар ва ҳомийларга боғлиқлик, спортчиларнинг истеъдодини бошқариш ва ривожлантириш, спорт иншоотлари ва инфратузилмани бошқариш, манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш каби ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда муаллифлик ёндашуви асосида “спорт ташкилотларида стратегик менежмент” атамаси шакллантирилган бўлиб, унда “ташкилотнинг ресурсларини асосий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда аҳолининг турли хил қатламини оммавий жалб этиш” деб таърифланган. Спорт ташкилотларида ўзига хос хусусиятлари (тез ўзгарувчан муҳит, мухлислар ва ҳомийлардан боғлиқлиги, иқтидорли ёшларни тарбиялаш ва ривожлантириш, спорт иншоотлари ва инфратузилмаларини бошқариш, ва манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик олиб бориш) мавжуд бўлиб, улар стратегик менежментида инобатга олиниши асосланган. Натижада бошқарув тизими самарадорлиги ошган, ташкилотнинг ички мувофиқлашуви кучайган, қарор қабул қилиш механизмлари такомиллаштирилган ҳамда ёш спортчиларнинг натижадорлигини оширишга қаратилган фаолият изчил йўлга қўйилган. Тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган “спорт ташкилотларини стратегик бошқариш” тушунчасининг таърифлари, бошқарув тизими тушунчаси - функсионал жиҳатдан сиёсат ва процедуралар стратегияларининг йиғиндиси сифатида, шунингдек, “стратегик бошқарув ва бошқарув тизимлари”, “спорт ташкилотларида стратегик менежментнинг хусусиятлари ва талаблари” тушунчалари мақсадларни аниқ белгилаш ва ташқи муҳит талабларига мувофиқлиги нуқтайи назаридан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2023-йил 26-октябрдаги 01/1336-А/Ф-сон буйруғи билан тасдиқланган “Спорт менежменти ва маркетинги” номли ўқув қўлланмага киритилган; 
спорт ташкилотларида стратегик менежментнинг замон талабларини инобатга олган ҳолда (глобаллашув, рақамлаштириш, экологиялаш ва бошқалар) қўшимча принциплар ишлаб чиқилган, улар асосида аҳолининг турли қатламларини жисмоний маданият ва спортга жалб этиш имкониятлари кенгайган ҳамда стратегик менежмент турлари таснифлаштирилган. Бундай босқичма-босқич ёндашув натижасида ёшлар ўртасида шахматга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошди. Хусусан, шахмат билан шуғулланувчи аҳоли сони 30 фоизга ошиши кутилмоқда; 
ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган бошқарув стратегиялари тамойиллари асосида шахмат билан шуғулланишни оммавийлаштириш модели ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу модел асосида аҳолининг интеллектуал савиясини ривожлантириш, узвийлик ва узлюксизликни таъминлаш асосланган. Ушбу модел асосида шахмат таълимини ташкил этиш бўйича тавсиялар жадвали ишлаб чиқилди. Ушбу модел ўзаро боғлиқ босқичлардан иборат бўлиб, ёшларни эрта ёшдан шахматга узлюксиз ўргатиш, машғулот ва мусобақа фаолиятида иштирок этиш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоийлашувига хизмат қилади. Натижада шахмат билан шуғулланувчи ёшлар сони 19,5 фоизга ошган; 
таклиф этилган модели асосида шахмат билан шуғулланишни оммавийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида 2030-йилга қадар шахматга жалб этишни ривожлантириш прогнози ишлаб чиқилди, унда аҳолини қамраб олиш, спорт клубларини ривожлантириш ва бошқалар назарда тутилган ва амалиётга жорий этилиши натижасида спорт тадбирларини самарали бошқариш ҳисобига шахмат билан шуғулланувчи ёшлар сони 19,5 фоизга, иқтисодий самарадорлик эса 19.31-19.3% га ошган, бу эса ёшларни эрта ёшдан шахматга жалб қилиш, уларнинг саломатлиги ва интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish