Илясов Улугбек Бахтияровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Правовое регулирование инвестиционной деятельности субъектов Республики Узбекистан на территориях иностранных государств», 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Yu790
Илмий раҳбар: Самархўжаев Ботир Билолович, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саид Саидахрарович, юридик фанлар доктори, профессор; Эргашев Восиджон Ёкубович, юридик фанлари номзоди, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси резидентларининг чет элдаги инвестиция фаолиятини халқаро ҳуқуқ, инвестиция битимлари ва миллий қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган амалий ва илмий асосланган таклифлар ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестор учун ноқулай ўзгаришлардан кафолат мулк, улуш, акция, савдо обектларига, турар жойларга, ер участкаларига ва бошқа табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат кучга кирган санадан бошлаб амал қилиши, шунингдек, хорижий инвесторлар ва Ўзбекистон Республикасида меҳнат шартномалари асосида фаолият юритаётган хорижий фуқароларнинг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулк божхона божлардан озод этилиши ҳақидаги таклифи асослаб берилган;
хорижий инвестицияларга эга корхоналарга ер участкалари йигирма беш йилгача ижарага берилиши ва бинолар ҳамда иншоотларга мулк ҳуқуқи ўтганда ижара ҳуқуқининг ҳам ўтиши тўғрисидаги таклиф асослаб берилган;
технопарк бошқарув компаниясига резидентлар маҳсулотини халқаро бозорларга тарғиб этишга кўмаклашиш мажбурияти юклатилиши ва инвестиция шартномаларини тузиш, инновацион ҳамда юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳуқуқи берилиши тўғрисидаги таклиф асослаб берилган;
индивидуал инвестиция ҳисоб рақамини очиш ва ундан фойдаланиш тартибини, шу жумладан, маблағларни ҳисобга олиш, имтиёзларни қўллаш ҳамда ҳисобни ёпиш тартибини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича таклиф асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси субектларининг хорижий давлатлар ҳудудидаги инвестиция фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш боʻйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
инвестор учун ноқулай ўзгаришлардан кафолат мулк, улуш, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, савдо объектлари, турар жой бинолари, ер участкалари ҳамда бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат кучга кирган санадан бошлаб амал қилиши, шунингдек, хорижий инвесторлар ва Ўзбекистон Республикасида меҳнат шартномалари асосида фаолият юритаётган хорижий фуқаролар шахсий эҳтиёжлари учун олиб кираётган мол-мулки божхона божи тўлашдан озод этилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестицион фаолият тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси тўртинчи қисми учинчи хатбошиси ҳамда 54-моддаси олтинчи қисми ишлаб чиқилишида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 24-декабрдаги 27/2-360-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф инвесторлар ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган.
хорижий инвестицияларга эга корхоналарга ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан йигирма беш йилгача бўлган муддатга ижарага берилиши, бундай корхоналар томонидан ер қонунчилик асосида фойдаланилиши, шунингдек, бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи ўтган тақдирда ижара ҳуқуқининг ҳам ўтиши ҳақидаги таклиф “Инвестициялар ва инвестицион фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 54-моддаси тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи қисмларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 24-декабрдаги 27/2-360-24-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилган.
технопаркнинг бошқарувчи компанияси резидентлар маҳсулотларини халқаро кўргазмаларда намойиш этиш ва уларни хорижий бозорларга илгари суришда кўмаклашиш мажбуриятига эга бўлиши, шунингдек, инвестиция шартномаларини тузиш, инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ўз ваколати доирасида халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 15-октябрдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳудудларда инновацион ва инвестицион фаолиятни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга илова қилинган “Инно” инновацион таълим-ишлаб чиқариш технопарки тўғрисидаги Низомнинг 10 ва 11-бандларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Котибиятининг Ахборот-таҳлил департаменти 2025-йил 5-февралдаги 12-16-9-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф инвесторлар ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган.
шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундан фойдаланиш мақсадларини, ундаги пул маблағларини ҳисобга олиш тартибини, уларнинг ҳолати тўғрисида маълумот тақдим 
этиш, иш ҳақи ва бошқа даромадлар бўйича имтиёзларни қўллаш ҳамда ҳисобварақни ёпиш тартибини белгиловчи таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 13-июндаги 331-сон қарори билан тасдиқланган “Шахсий инвестиция ҳисобварағини очиш ва ундаги пул маблағларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Янги лойиҳалар миллий агентлигининг 2025-йил 20-январдаги 02/14-2-251-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф инвесторлар ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish