Курбанова Элмира Асадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вояга етмаганлар ўртасида назорацизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича ички ишлар органлари маъмурий фаолиятини такомиллаштириш” мавзусидаги 12.00.02 - «Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Yu380
Илмий раҳбар: профессор Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: ИИВ Академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ахмедов Даврон Кувонович, юридик фанлари доктори, профессор; Шарипов Санжар Собирович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Вояга етмаганлар ўртасида назорацизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органларининг маъмурий фаолиятига оид қонунчилик асосларини назарий жиҳатдан ўрганиш ва ушбу асосда мазкур йўналишда қонунлар ижросини самарали амалга оширишга қаратилган илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
профилактика инспектори боланинг шахсини аниқлаш ҳамда унинг ўқиши ва хулқ-атворини, оиласидаги муҳитни, қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни бирламчи ўрганиш бўйича тадбирларни амалга ошириши, агарда боланинг қаровсиз қолмаганлиги тўғрисида хулосага келса, далолатнома тузиш орқали уни ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топшириши асосланган.
ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш зарурлиги асослантирилган.
ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан хорижда назорациз ва қарамоқсиз қолган вояга етмаган болаларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш чора-тадбирларини мувофиқлаштирилиши асослантирилган;
ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати вояга етмаганлар масалалари бўйича ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вояга етмаганлар ўртасида назорацизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича ички ишлар органлари маъмурий фаолияти юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра қуйидаги таклифлар жорий этилди:
профилактика инспектори боланинг шахсини аниқлаш ҳамда унинг ўқиши ва хулқ-атворини, оиласидаги муҳитни, қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни бирламчи ўрганиш бўйича тадбирларни амалга оширади, агарда боланинг қаровсиз қолмаганлиги тўғрисида хулосага келса, далолатнома тузиш орқали уни ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топшириши бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 3-августдаги «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 490-сонли қарорининг 3-банд «б» қисми иккинчи хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 28-мартдаги 12-16-27-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда ички ишлар органларининг маъмурий фаолиятини ривожлантиришга қаратилган.
ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриши бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025-йил 18-апрелдаги «Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 210-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ги Низом» нинг 7-банди «а» кичик банди тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025-йил 7-августдаги 2/3800-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф нафақат профилактика фаолиятини тизимлаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга, балки вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда улар ўртасида жиноятчиликни камайтиришни таъминлайдиган тегишли ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.
ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хорижда назорациз ва қарамоқсиз қолган вояга етмаган болаларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш чора-тадбирларини мувофиқлаштириши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025-йил 18-апрелдаги «Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 210-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» Низомининг 7-банди «а» кичик банди олтинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025-йил 7-августдаги 2/3800-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ички ишлар органларининг ушбу соҳадаги фаолиятини тартибга солувчи маъмурий қонунчиликни ривожлантиришга йўналтирилган. Ушбу таклиф хорижда назорациз ва қарамоқсиз қолган вояга етмаганларни Ўзбекистонга қайтариш чораларини мувофиқлаштириш учун ҳуқуқий ва ташкилий асос бўлиб хизмат қилади ҳамда органлар ўртасида тизимли ҳамкорликни таъминлаб, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини бажаришга хизмат қилади.
ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси вояга етмаганлар масалалари бўйича ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишини ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025-йил 18-апрелдаги «Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 210-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Низом»нинг 7-банди «а» кичик банди ўн иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025-йил 7-августдаги 2/3800-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи маъмурий қонунчиликни ривожлантиришга йўналтирилган. Ушбу таклиф вояга етмаганлар масалалари бўйича бўлинмаларнинг давлат органлари, хизматлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини институционаллаштириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, бу эса ҳаракатларни мувофиқлаштиришни таъминлайди, ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси самарадорлигини оширади ҳамда миллий амалиётни бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларига яқинлаштиради.