Исомиддинов Садирдин Ғанижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фирибгарлик жиноятларининг виктимологик профилактикасини такомиллаштириш (Ички ишлар органлари мисолида)”, “12.00.14. – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Yu1503.
Илмий раҳбар: Саитқулов Қодирали Абдисалимович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Исамидин, юридик фанлар доктори, профессор; Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Малака ошириш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади фирибгарлик жиноятининг виктимологик профилактикасини такомиллаштиришга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси амалдаги қонунчилик доирасида белгиланган чора-тадбирлар билан чекланиб қолмасдан, ижтимоий муносабатларнинг динамикаси ва жиноятчиликнинг замонавий тенденсияларидан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг замонавий механизмлари ва таъсир усулларини қамраб олиши зарурлиги асослантилган;
фирибгарлик жиноятини содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга нисбатан профилактик таъсир чораларини қўллаш жараёнида илғор тажрибаларга асосланиб индивидуал виктимологик омилларни инобатга олиш зарурлиги асослантирилган;
фирибгарлик жинояти ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилганлиги учун жиноий жавобгарликни белгилаш зарурлиги исботланган;
ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларга фирибгарлик жиноятидан жабр кўрган шахсларга йетказилган зарарни ундиришда ёрдам бериш вазифаси юклатилиши ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини қонунчиликда аниқ белгилаб қўйиш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фирибгарликнинг виктимологик профилактикаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси амалдаги қонунчилик доирасида белгиланган чора-тадбирлар билан чекланиб қолмасдан, ижтимоий муносабатларнинг динамикаси ва жиноятчиликнинг замонавий тенденсияларидан келиб чиқиб, қўшимча профилактик механизмлар ва таъсир усулларини қамраб олиши мумкинлигига доир таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг 44-моддасини 2-қисм билан тўлдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 19-августдаги 3/08-144-сонли далолатномаси). Мазкур қонуннинг қабул қилиниши фирибгарлик жиноятининг виктимологик профилактикасида жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан индивидуал ишлашга хизмат қилади;
фирибгарлик жиноятини содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга нисбатан профилактик таъсир чораларини қўллаш жараёнида индивидуал виктимологик омилларни чуқур ўрганиш ва инобатга олиш зарурлигига доир таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил 22-мартдаги 26/561-сонли далолатномаси). Мазкур буйруқнинг қабул қилиниши фирибгарлик жиноятидан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан индивидуал ишлаш механизмларини такомиллаштиришга ҳисса қўшади;
замонавий ахборот тизимлари ва ахборот-коммуникация технологиялари орқали содир этилган фирибгарлик жиноятларининг юқори ижтимоий хавфлилиги ва спесифик хусусиятларидан келиб чиқиб, улар учун алоҳида жиноий жавобгарликни белгилашга доир таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмини “г” банд билан тўлдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 19-августдаги 3/08-144-сонли далолатномаси). Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ахборот технологиялари орқали содир этиладиган фирибгарлик жиноятидан жисмоний ва юридик шахсларнинг жабрланишини камайтиришга хизмат қилади;
ихтисослаштирилган муассасаларга фирибгарлик жинояти бўйича жабрланувчиларга йетказилган зарарни қоплашда ёрдам кўрсатиш вазифасини юклаш ва уларнинг ишини ташкил этиш тартибини қонунчиликда белгилашга доир таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг 45-моддаси 2-қисмига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 19-августдаги 3/08-144-сонли далолатномаси). Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахсларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларни тузиш ва уларнинг ишини ташкил этиш тартибини белгилашда қонун устуворлигини таъминлашга ҳисса қўшади.