Ризаев Нодир Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро жадидлари ижтимоий-сиёсий қарашларининг фалсафий таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fal1574
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Музаффаров Фируз Давронович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Амриддинова Дилрабо Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Бухоро жадидларининг ижтимоий-сиёсий қарашларининг янгиланаётган ислоҳотлардаги конструктив аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро маърифатпарвар жадидларининг оила, ахлоқий-маънавий тарбия, ўқитувчи шаъни ва қадр қиммати, ҳуқуқий саводхонлик, табиатни асраш каби ижтимоий-сиёсий қарашларидан ёшлар тарбиясини замонавий асосда ислоҳ қилишда Ватанга садоқат, бурч ва масъулият каби ахлоқий сифатларни такомиллаштиришда, ирода ва матонат, каби индивидуал фазилатларни ривожлантиришда, ҳалоллик, виждонлилик, илм-фан ва технологиялардан фойдаланиш ва ижтимоий-экологик масъулият каби бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда кўникмаларни шакллантиришда фойдаланиш имкониятлари асослаб берилган;
Абдурауф Фитратнинг “Ҳинд сайёҳи қиссаси” асаридаги маърифатпарварликка асосланган (жамият тараққиётининг асоси сифатида илм, тафаккур эркинлиги, адолат, инсон шаъни ва ор-номусини улуғлаш) тамойилларнинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти, турли диний эътиқод ва маданият вакилларига нисбатан бағрикенглик муносабатларини тартибга солиш, миллатлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий бирдамликни таъминлашда маърифатнинг ҳал қилувчи ўрни очиб берилган;
Мирзо Сирожиддин Ҳаким Бухорийнинг давлат бошқаруви, ижтимоий муносабатларни ривожлантириш ва халқаро дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашга оид ижтимоий-сиёсий қарашлари ва муроса фалсафаси, инсонпарварлик тамойилларига асосланган фалсафий-ахлоқий ғоялари Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишга халақит бераётган консерватив ва реаксион ҳодисалар (бефарқлик, диний мутаассиблик, ғараз ва адоват)нинг олдини олишда муҳим омил эканлиги далилланган; 
Бухоро жадидлари – Фитрат, Садриддин Айний, Мунзим каби маърифатпарварларнинг инсонпарварлик, ҳурфикрлилик ва бағрикенглик тамойилларига асосланган илмий-фалсафий ҳамда маънавий-маърифий мероси асосида ахборот уруши кучайган мураккаб геосиёсий шароитда ёшларни ёт ғоялар ва мафкуравий таҳдидлардан асраш, уларда танқидий тафаккур ва фуқаролик масъулиятига таянган фаол ижтимоий позицияни шакллантиришга қаратилган таълимни миллий ва жаҳон илм-фанига уйғунлаштириш, китобхонлик орқали маърифат тарқатиш каби механизмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро жадидларининг ижтимоий-сиёсий қарашларини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида: 
Бухоро маърифатпарвар жадидларининг оила, ахлоқий-маънавий тарбия, ўқитувчи шаъни ва қадр қиммати, ҳуқуқий саводхонлик, табиатни асраш каби ижтимоий-сиёсий қарашларидан ёшлар тарбиясини замонавий асосда ислоҳ қилишда Ватанга садоқат, бурч ва масъулият каби ахлоқий сифатларни такомиллаштиришда, ирода ва матонат, каби индивидуал фазилатларни ривожлантиришда, ҳалоллик, виждонлилик, илм-фан ва технологиялардан фойдаланиш ва ижтимоий-экологик масъулият каби бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда кўникмаларни шакллантиришда фойдаланиш имкониятлари юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг “Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон маҳаллари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла Академиясининг 2025-йил 7-мартдаги 01-03/05-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини роёбга чиқариш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилган;
Абдурауф Фитратнинг “Ҳинд сайёҳи қиссаси” асаридаги маърифатпарварликка асосланган (жамият тараққиётининг асоси сифатида илм, тафаккур эркинлиги, адолат, инсон шаъни ва ор-номусини улуғлаш) тамойилларнинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти, турли диний эътиқод ва маданият вакилларига нисбатан бағрикенглик муносабатларини тартибга солиш, миллатлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий бирдамликни таъминлашда маърифатнинг ҳал қилувчи ўрнига доир ишлаб чиқилган илмий амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида жумладан, 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора тадбирлар дастурининг ВИ ёʻналишида белгиланган “Буюк алломалар ва маърифатпарвар жадидларнинг маънавий меʼросини чуқур ўрганиш,илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилишга доир чора-тадбирлар” 42-банди “Буюк аллома ва маърифатпарвар жадидлар ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва маданий мерослаини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 7-мартдаги 10/109 сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро жадидларининг ижтимоий сиёсий қарашларини илмий тадқиқ этишга ва қарашларидан ёшлар сиёсий онгини юксалтишга хизмат қилган; 
Мирзо Сирожиддин Ҳаким Бухорийнинг давлат бошқаруви, ижтимоий муносабатларни ривожлантириш ва халқаро дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашга оид ижтимоий-сиёсий қарашлари ва муроса фалсафаси, инсонпарварлик тамойилларига асосланган фалсафий-ахлоқий ғоялари Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишга халақит бераётган консерватив ва реаксион ҳодисалар (бефарқлик, диний мутаассиблик, ғараз ва адоват)нинг олдини олишда муҳим омил эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи йиллик иш режалари ва дастурларида белгиланган лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2025-йил 26-февралдаги 04-13/177-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёш авлод маънавий оламини бойитиш, мафкуравий иммунитетини оширишда маърифий дунёқараш ҳамда фалсафий мушоҳадасини кенгайтиришга хизмат қилган;
Бухоро жадидлари – Фитрат, Садриддин Айний, Мунзим каби маърифатпарварларнинг инсонпарварлик, ҳурфикрлилик ва бағрикенглик тамойилларига асосланган илмий-фалсафий ҳамда маънавий-маърифий мероси асосида ахборот уруши кучайган мураккаб геосиёсий шароитда ёшларни ёт ғоялар ва мафкуравий таҳдидлардан асраш, уларда танқидий тафаккур ва фуқаролик масъулиятига таянган фаол ижтимоий позицияни шакллантиришга қаратилган таълимни миллий ва жаҳон илм-фанига уйғунлаштириш, китобхонлик орқали маърифат тарқатиш каби механизмларига доир илмий-назарий хулосалар ва таклифлардан Бухоро вилояти телерадиоканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Бухоро бўйлаб”, “Нажот таълимда” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-апрелдаги 72-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитишга, мафкуравий иммунитетини оширишга, жамиятда фаровонликка эришишнинг асосий калити сифатида илм-маърифатда эканлиги тўғрисидаги кўникмаларининг шаклланишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish