Умаров Бахтишод Бахридин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сомонийлар ҳукмронлиги даврида Бухоро шаҳри”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tar1200
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Ғойибов Бобир Собирович - тарих фанлари доктори(DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Комилжон Раҳматович - тарих фанлари доктори(DSc), доцент; Воҳидов Шодмон Ҳусейнович - тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Сомонийлар ҳукмронлиги даврида Бухоро шаҳри тарихини ва шаҳар ҳаётидаги ўзгаришларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу Абдуллоҳ ал-Жайҳоний, Ал-Муқаддасий, Ибн ал-Асир, Гардизий, ас-Самъоний ва Мирхонд каби муаллифларнинг асарларида Сомонийлар даврига оид келтирилган маълумотлар археологик тадқиқотлар асосида тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг тарихий мазмуни, воқеаларнинг шаҳар ҳаётига та'сири, даврнинг ижтимоий-маданий ҳаётини акс эттирувчи жиҳатлари, шунингдек, араб халифалиги истилолари давридан то Сомонийлар ҳукмронлигининг сўнгги босқичигача бўлган тарихий жараёнларда Бухоро шаҳрининг барқарор тараққиёти ва шаҳар топографиясидаги ўзгаришлар далилланди;
Сомонийлар даврида минтақада кечган иқтисодий ва маданий юксалиш, Бухоро шаҳрининг Сомонийлар бошқаруви марказига айланишига таъсир кўрсатган сабаб ва омиллар (геосиёсий, стратегик, иқтисодий, ижтимоий-диний, Исмоил Сомоний феномени), шунингдек, шаҳарнинг ислом маданияти марказларидан бирига айланиши ва нуфузининг ошиши исботлаб берилган;
Бухоро шаҳрининг сомонийлар давридаги типологик тузилиши комплекс тарзда илмий асосда ўрганилиб, сомоний ҳукмдорлар томонидан шаҳарда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, Жўйи Мўлиён манзилининг жойлашув ўрни, арк, шаҳристон, рабад ва регистон қисмларининг ижтимоий-иқтисодий вазифалари, юксалиш динамикаси, шунингдек, шаҳардаги мавжуд дарвозалар, уларнинг ИХ-Х асрлардаги жойлашуви ва номланиши, шаҳар ва унинг шаҳристон қисми харитаси яратилди;
Мовароуннаҳрда ренессанснинг вужуда келиши ва тараққиётида Бухоро ва бухороликларнинг тутган ўрни, сомонийлар саройида тарих ва адабиётнинг алоҳида фан сифатида шаклланиш жараёни, ҳукмдорларнинг олимларга кўрсатган ҳомийлиги ва илм-фан ривожига таъсири, сарой атрофида шаклланган илмий муҳит, диний ва дунёвий илмларга бўлган юқори даражадаги эътибор, мадраса ва масжидларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва аҳамияти ортганлиги, китоб ва кутубхоначилик соҳасидаги тараққиёт, шунингдек, форс тили (форс-тожик)нинг юксалишида Бухоро шаҳрининг тутган ўрни далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сомонийлар ҳукмронлиги даврида Бухоро шаҳрида кечган ўзгаришларни ўрганиш юзасидан олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Абу Абдуллоҳ ал-Жайҳоний, Ал-Муқаддасий, Ибн ал-Асир, Гардизий, ас-Самъоний ва Мирхонд каби муаллифларнинг асарларида Сомонийлар даврига оид келтирилган маълумотлар археологик тадқиқотлар асосида тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг тарихий мазмуни, воқеаларнинг шаҳар ҳаётига та'сири, даврнинг ижтимоий-маданий ҳаётини акс эттирувчи жиҳатлари, шунингдек, араб халифалиги истилолари давридан то Сомонийлар ҳукмронлигининг сўнгги босқичигача бўлган тарихий жараёнларда Бухоро шаҳрининг барқарор тараққиёти ва шаҳар топографиясидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Реал факт” ва “Муборак масканлар” номли туркум кўрсатувлари ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2024-йил 20-февралдаги 02-28-272-сон маълумотномаси). Натижада, Сомонийлар даврида Бухоро шаҳрида кечган ижтимоий-маданий жараёнлар ҳамда иқтисодий муносабатлар ҳақида томошабинларга илмий далилланган, қизиқарли ва тарихий билимларни оширишга хизмат қилувчи янги маълумотлар тақдим этилган.
Сомонийлар даврида минтақадаги кечган иқтисодий ва маданий юксалиш, Бухоро шаҳрининг Сомонийлар бошқаруви марказига айланишига таъсир кўрсатган сабаб ва омиллар (геосиёсий, стратегик, иқтисодий, ижтимоий-диний, Исмоил Сомоний феномени), шунингдек, шаҳарнинг ислом маданияти марказларидан бирига айланиши ва нуфузининг ошиши тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” номли кўрсатувини ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2024-йил 20-февралдаги 02-28-272-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорийланиши телетомошабинларда Бухоронинг ўрта асрлар даври тарихи, Сомонийлар даврида кечган тарихий жараёнлар бўйича дунёқарашларини бойишига хизмат қилди.
Бухоро шаҳрининг сомонийлар давридаги типологик тузилиши комплекс тарзда илмий асосда ўрганилиб, сомоний ҳукмдорлар томонидан шаҳарда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, Жўйи Мўлиён манзилининг жойлашув ўрни, арк, шаҳристон, рабад ва регистон қисмларининг ижтимоий-иқтисодий вазифалари, юксалиш динамикаси, шунингдек, шаҳардаги мавжуд дарвозалар, уларнинг ИХ-Х асрлардаги жойлашуви ва номланиши бўйича берилган маълумотлар Бухоро музей-қўриқхонаси фаолиятида турли кўргазмалар қилишда ҳамда фонд материалларини каталоглаштиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 18-июлдаги 04-07/2762-сонли маълумотномаси). Мазкур натижалар Бухоро давлат музей-қўриқхонаси ҳужжатлар фондининг бойишига, шунингдек, музейга ташриф буюрувчилар ҳамда сайёр дарсларда иштирок этувчи талабаларнинг сомонийлар давридаги тарихий иншоотлар ҳақидаги илмий билимларини бойитишга хизмат қилди.
Мовароуннаҳрда ренессанснинг вужуда келиши ва тараққиётида Бухоро ва бухороликларнинг тутган ўрни, сомонийлар саройида тарих ва адабиётнинг алоҳида фан сифатида шаклланиш жараёни, ҳукмдорларнинг олимларга кўрсатган ҳомийлиги ва илм-фан ривожига таъсири, сарой атрофида шаклланган илмий муҳит, диний ва дунёвий илмларга бўлган юқори даражадаги эътибор, мадраса ва масжидларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва аҳамияти ортганлиги, китоб ва кутубхоначилик соҳасидаги тараққиёти ҳақидаги маълумотлар Бухоро давлат университети тарих йўналиши талабалари учун “Жаҳон сивилизациялари тарихи” дарслиги (Бухоро: Фан ва таълим, 2022)нинг “Марказий Осиё сивилизацияси. Марказий Осиё сивилизациясини вужудга келтирувчи мустақил манба” деб номланган ХИИИ бобида акс этган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 26-августда берилган 02/4781-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар Марказий Осиё сивилизациясида ўрта асрлар Бухоро шаҳрининг тутган муҳим ўрни, илмий марказ сифатидаги ролини кўрсатиб бериш ва талабаларнинг ўрта асрлар даврига оид билимларини оширишга ҳам имкон берган.