Салимов Бекзод Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.15-“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt1384.
Илмий раҳбари: Касимов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар Гафуров Убайдулла Ваҳабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Касимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат Техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш” тушунчаси кичик бизнес корхоналари имкониятлари, ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси, инновацион инфратузилма элементларининг интеграл таъсиридан келиб чиқиб такомиллаштирилган ва корхоналарни “кичик корхона”, “ўрта корхона” ва “микрофирма” бизнес тоифаларига киритишда товар айланмаси мезонидан ташқари ишчилар сони мезонини киритиш асосланган;
Кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантиришда имитацион инновациялардан фойдаланиш ҳамда имитацион инновациялардан фойдаланиш алгоритми бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш учун кадрларни тайёрлашда бакалавр ва магистратура дастурларида “Бизнеснинг ривожланишини бошқариш”, “Инновацион менежмент”, “Бизнес информатика” фанларини ривожлантириш, “Сунъий интеллектни бошқариш”, “Лойиҳавий таҳлил”, “Яшил технология” ва “Дастурлаш” фанларини ўқув дастурларига киритиш тайёрланадиган кадрларнинг малакавий компетентлигини ошириши асосланган;
ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси, инновацион инфратузилма элементлари ва кичик бизнес корхоналарининг инновацион салоҳиятини ифодаловчи умумий интеграл индекс кўрсаткичлари бўйича ҳудудлар рейтинги “Энг юқори индекс” 146,4; “Юқори индекс” 30,4-37,3; “Ўрта индекс” 22,0-25,4; “Қуйи индекс” 13,8-18,6; сифатида аниқланган ва  бунга кўра кичик бизнес корхоналарининг ҳудудлар кесимида юқори технологик, ўрта юқори”,  ўрта технологик ва қуйи технологик маҳсулотларни  ишлаб чиқариш, ва имитацион инновациялардан фойдаланиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантиришда имитацион инновациялардан фойдаланиш ҳамда имитацион инновациялардан фойдаланиш алгоритми бўйича таклифлар Палата фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган . Бу таклифлар кичик бизнес ва “Яшнобод” инновацион технопарки фаолиятига жорий қилинган. (Ўзбекистон Саноат палатасининг 2025-йилдаги 06-05-33-6903-сон маълумотномаси). Бу “Яшнобод” инновацион технопаркининг инновацион фаоллиги ошишига ва имитацион обектларни самарали танлашга имкон яратди.
корхоналарни “микрофирма” “кичик корхона” ва “ўрта корхона” бизнес тоифаларига киритишда товар айланмаси мезонидан ташқари ишчилар сони мезонини киритиш таклифи Палата фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган. Бу таклифлар кичик бизнес корхоналари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Саноат палатасининг 2025-йилдаги 06-05-33-6903-сон маълумотномаси), бу кичик ва ўрта корхоналарида солиқ базасини қисқартиришни, ҳамда яширин иқтисодиётни олдини олишга олиб келади.
Кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш учун кадрларни тайёрлашда бакалавр ва магистратура дастурларида “Бизнеснинг ривожланишини бошқариш”, “Инновацион менежмент”, “Бизнес информатика” фанларини ривожлантириш, “Сунъий интеллектни бошқариш”, “Лойиҳавий таҳлил”, “Яшил технология” ва “Дастурлаш” фанларини ўқув дастурларига киритиш орқали кадрларнинг малакавий компетентлигини ошириши бўйича таклифи Палата фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган. Бу таклифлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ўқув дастурларига жорий қилинган(Ўзбекистон Саноат палатасининг 2025-йилдаги 06-05-33-6903-сон маълумотномаси). Бу кичик бизнес бўйича тайёрланадиган кадрларнинг компитентлигини оширишга олиб келган.
ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси, инновацион инфратузилма элементлари ва кичик бизнес корхоналарининг инновацион салоҳиятини ифодаловчи умумий интеграл индекс кўрсаткичлари “Энг юқори” 146,4; “Юқори” 30,4-37,3; “Ўрта” 22,0-25,4; “Қуйи ” 13,8-18,6; кўринишда аниқланган ва шунга кўра Тошкент шахрида юқори технологик махсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифи Палата фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Саноат палатасининг 2025-йилдаги 06-05-33-6903-сон маълумотномаси. Бу таклифлар Тошкент шахрида жойлашган кичик бизнес корхоналари фаолиятига жорий қилинган, бу тошкнт шахридаги кичик бизнес корхоналарида юқори ва ўрта технологик махсулотларни ишлаб чиқаришни кегайишига олиб келди ва Яшнобод инновацион технопаркда 3Д принтерлаи, роботлар, пластик тўлов карталарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish