Шукурова Султана Саидсултановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир йўл транспортида юк ташиш бўйича даромадлар ва харажатлар таҳлилини такомиллаштириш», 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, аудит ва иқтисодий таҳлил” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5139.
Илмий раҳбар: Бабахалов Нарбута Эшназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DsC.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Хажимуратов Низомжон Шукруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, проф; Калонов Муҳиддин Баҳриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, проф;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспортида юк ташиш бўйича даромад ва харажатлар таҳлилини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспортида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритишнинг дифференциялашган ёндашуви орқали “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг трансформация жараёнида белгиланган молиявий натижаларга эришиш кўрсаткичини ошириш имконини таъминлаш асосланган;
темир йўл транспортида харажатлар таркибини юк ташиш, йўловчи ташиш ва йўловчи ташиш турлари бўйича алоҳида ҳисоб юритиш таклифи асосланиб, бу ҳисобот тизимини 3 босқичли тартибда автоматлаштириш орқали бухгалтерия ҳисобининг аниқлиги ва шаффофлигини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
темир йўл транспортида даромадлар ва харажатларнинг эконометрик баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, панел маълумотлари таҳлили орқали соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқиш имкони асосланган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг узоқ муддатли стратегиясини белгиловчи темир йўл транспорти корхоналарининг молиявий ҳолатига таъсир етувчи омиллар негизида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл транспорт тизимининг иқтисодий самарадорлиги ва хусусиятларидан келиб чиқиб таъриф берилиши ва таснифланиши асосида:
темир йўл транспортида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритишнинг дифференциялашган ёндашуви орқали “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг трансформация жараёнида белгиланган молиявий натижаларга еришиш кўрсаткичини ошириш имконини таъминлаш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш юзасидан чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда жорий етилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 6-февралдаги 02/533-25-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг трансформация жараёнидаги белгиланган натижаларга еришиш имконини яратган;
темир йўл транспортида харажатлар таркибини юк ташиш, йўловчи ташиш ва йўловчи ташиш турлари бўйича алоҳида ҳисоб юритиш таклифи асосланиб, бу ҳисобот тизимини 3 босқичли тартибда автоматлаштириш орқали бухгалтерия ҳисобининг аниқлиги ва шаффофлигини ошириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш юзасидан чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда жорий етилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024-йил 12-сентабрдаги 09/3572-24-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида харажатлар ҳисобини алоҳида юритиш ва бухгалтерия ҳисобини юритишда қулай тизим ишлаб чиқилган;
темир йўл транспортида даромадлар ва харажатларнинг економетрик баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, панел маълумотлари таҳлили орқали соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқиш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш юзасидан чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда жорий етилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024-йил 12-сентабрдаги 09/3572-24-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг узоқ муддатли стратегиясини белгиловчи темир йўл транспорти корхоналарининг молиявий ҳолатига таъсир етувчи омиллар негизида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимини тубдан ислоҳ қилиш юзасидан чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда жорий етилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 6-февралдаги 02/533-25-сонли маълумотномаси); Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ иқтисодий фаолиятининг истиқболини таъминлашда самарали ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш даражасини аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish