Саитмуратов Саитмурат Машарип ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат секторида ички аудитни режалаштириш ва ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш”, 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5493
Илмий раҳбар: Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Махсудов Бегматжон Йўлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аликулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат секторида ички аудит тадбирларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички аудиторлик фаолиятининг бошқарув тузилмасидаги алоқадорлик ва ҳисобдорлик муносабатлари давлат бошқаруви тизимида ички аудитнинг функционал моҳиятига стратегик маслаҳатчи сифатидаги тизимли ёндашув асосида такомиллаштирилган;
давлат секторида аудит ресурсларини самарали йўналтиришни таъминлаш мақсадида тўрт ўлчовли хавф индекси бўйича объектларни устуворлик даражасига кўра сегментлаш имконини берувчи ёндашув орқали юқори хавф даражасига эга объектларни аудит қамровига устувор тарзда жалб қилиш, ресурсларнинг мақбул тақсимоти ва ички аудит самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
ички аудит тадбирларини ўтказишда жараённинг тизимлилиги, изчиллиги ва функционал тўлиқлигини таъминловчи етти босқичли алгоритмик модель орқали аудит фаолиятининг ҳужжатлаштирилганлик, аниқлик ва изчиллик даражасини таъминлаш таклифи асосланган;
аудит тавсияларининг амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида “ижро картаси” ва мониторинг жадвалига асосланган тизимли назорат ёндашуви орқали аудит хулосалари ижросининг “real time” мониторингини йўлга қўйиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат секторида ички аудит тадбирларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ички аудиторлик фаолиятининг бошқарув тузилмасидаги алоқадорлик ва ҳисобдорлик муносабатлари давлат бошқаруви тизимида ички аудитнинг функционал моҳиятига стратегик маслаҳатчи сифатидаги тизимли ёндашув асосида такомиллаштирилиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025-йил 12-июндаги 05-03-09/01-11/3068-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида ички аудит бошқарув қарорларини қабул қилишда фаол ахборот манбаига айланиши таъминланган ва унинг стратегик функцияси амалий жиҳатдан кучайтирилишига олиб келган;
давлат секторида аудит ресурсларини самарали йўналтиришни таъминлаш мақсадида тўрт ўлчовли хавф индекси бўйича объектларни устуворлик даражасига кўра сегментлаш имконини берувчи ёндашув орқали юқори хавф даражасига эга объектларни аудит қамровига устувор тарзда жалб қилиш, ресурсларнинг мақбул тақсимоти ва ички аудит самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025-йил 12-июндаги 05-03-09/01-11/3068-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида юқори хавф даражасига эга объектлар аудит қамровига устувор тарзда жалб қилиниб, ресурсларнинг мақбул тақсимоти ва ички аудит самарадорлигининг ошишига эришилган;
ички аудит тадбирларини ўтказишда жараённинг тизимлилиги, изчиллиги ва функционал тўлиқлигини таъминловчи етти босқичли алгоритмик модель орқали аудит фаолиятининг ҳужжатлаштирилганлик, аниқлик ва изчиллик даражасини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025-йил 12-июндаги 05-03-09/01-11/3068-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида ички аудит фаолиятининг ҳужжатлаштирилганлиги, аниқлиги ва изчиллиги ортиб, тавсиялар сифати ва уларга бўлган ишонч даражаси мустаҳкамланишига сабаб бўлган;
аудит тавсияларининг амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида “ижро картаси” ва мониторинг жадвалига асосланган тизимли назорат ёндашуви орқали аудит хулосалари ижросининг “real time” мониторингини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2025-йил 12-июндаги 05-03-09/01-11/3068-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида аудит хулосалари ижросининг реал-тиме мониторинги йўлга қўйилиб, тавсияларни бажариш кўрсаткичи ҳамда уларнинг бошқарувга таъсир даражаси сезиларли ошган.