Салимов Эсанжон Хусен ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим муҳитида бўлажак иқтисодчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси” (Иқтисодиётда ахборот коммуникацион технологиялар ва тизимлар фани мисолида), 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped6821/1
Илмий раҳбар: Кузиев Ботир Номозович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент, Рахимов Собир Зиёдуллаевич
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамли таълим муҳитида бўлажак иқтисодчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодий компетентлиги мазмуни “иқтисодий тафаккур”, “иқтисодий маданият”, “иқтисодий онг” тушунчаларини таҳлил қилиш ҳамда компетентли ёндашувни қўллаш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларида иқтисодий компетентликни шакллантиришнинг дидактик модели мақсадли, методологик, мазмунли, технологик, натижавий-баҳолаш компонентларнинг узвийлигини таъминлаш орқали ишлаб чиқилган;
таълим жараёнида талабаларнинг иқтисодий компетентлигини шакллантириш методикаси АКТ модуллар циклини интерактив методларорқали ўқитиш, аудиториядан ташқари тренинг курсларини ташкил этиш ҳамда таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан (Wеб-қуест, Сесонд Лифе) фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида талабаларнинг иқтисодий компетентлигини шаклланганлик даражасини баҳолашнинг обективлик хусусиятлари иқтисодий компетенликни баҳолашга қаратилган тренинглар мажмуини жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
олий таълим муассасаларида талабаларнинг иқтисодий компетентлигини шакллантириш модели мақсадли, мазмунли, жараёнли, баҳоловчи-натижавий компонентларни узвийлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган ва амалиётга жорий этилган;
аудиториядан ташқари машғулотларда талабаларнинг иқтисодий компетентлигини шакллантиришга қаратилган, бизнес тренинглар, молиявий ресурсларни бошқаришга қаратилган тренинглар, коммуникатив компетенсияни шакллантирувчи тренинглар, мулоқот тренинглари, ўз командасини шакллантиришга қаратилган тренингларни ўтказиш методикасини ўз ичига олган ҳамда мустақил таълим муҳитда талабаларни бизнес тренинглар орқали иқтисодий компетентлигини шакллантиришни амалгаошириш жараёнини ёритиб беришга қаратилган “Иқтисодий компетентликни шакллантиришда тренингларни ташкил этиш методикаси ва дастури” ўқув-услубий қўлланмаси чоп этилган ва амалиётга тадбиқ этилган.
олий таълим муассасалари талабаларида иқтисодий компетентликни шакллантиришга қаратилган “Иқтисодиётда ахборот коммуникацион технологиялар ва тизимлар” номли электрон дастур ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Интелектуал мулк марказининг № ДГУ 28413 - рақамли муаллифлик гувоҳномаси).
бўлажак мутахассисларнинг иқтисодий компетентлигининг ривожланганлик даражасини аниқлашга имкон берувчи амалий тестлар, кейслар, компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган муаммоли топшириқлар, иқтисодий компетентликни баҳолаш индикаторлари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган;
таълим жараёнида иқтисодий компетентликни шакллантиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга қаратилган Математика 1 номли ўқув қўлланмаси ўқув жараёнига жорий этилган (Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2023-йил 10-ноябрдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган 105-10/11-сонли гувоҳномаси).
АКТ модуллар циклини модулли ўқитиш босқичларини лойиҳалаштириш ва интерфаол ҳамда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган методикадан олий таълим муассасалари ўқув жараёнларида фойдаланилмоқда.