Муродова Азиза Ёрқин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Виртуал таълим технологиялари асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10157
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори, профессор Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади виртуал таълим технологиялари асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналиши олий таълим муассасаларида талабаларнинг дивергент, фазовий ва техник фикрлаш каби касбий компетенсияларини ривоглантиришда тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талабларга ташхислаш ва новаторликка оид касбга йўналтирилган масалалар ва кузатувчанлик, техник таффакур, техникани бошқариш бўйича дастурий воситаларни киритиш орқали ўқитишнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели компонентлари мазмунига талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетенсия сифатларини ҳамда мутахассисликка оид креативлигини оширишга қаратилган виртуал таълим воситаларининг дидактик, ўқув методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал имкониятлари ва инновацион ўқитиш методларини моделнинг жараёний блоки мазмунига сингдириш орқали такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси метрологик сертификатлаш ўтказишда имитацион ва схематик моделлаштиришга мўлжаллангам рақамли ва амалий дастурий таъминотга устуворлик бериш ҳамда виртуал таълим воситаларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган дарс ссенарийларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
техника йўналиши олий таълим муассасаларида касбий фанлардан талабаларнинг мустақил таълим фаолиятини ташкил этишга мўлжалланган виртуал таълим воситаларини лаборатория машғулотларида метологик экспериментлар ўтказишга доир мотивацион, камуникативлик, интелектуаллик ва ахборотлиликка асосланган моделининг самарадорлигини субектлараро ўзаро таъсирнинг мантиқий-тартиблашган тизимида касбий компетентликни баҳолашнинг мотивацион, фаолиятли ва креатив мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Техника йўналиши олий таълим муассасаларида дидактик таълим воситасида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
техника йўналиши олий таълим муассасаларида талабаларнинг дивергент, фазовий ва техник фикрлаш каби касбий компетенсияларини ривоглантиришда тайёргарлик даражасига қўйиладиган умумий талабларга ташхислаш ва новаторликка оид касбга йўналтирилган масалалар ва кузатувчанлик, техник таффакур, техникани бошқариш бўйича дастурий воситаларни киритиш орқали ўқитишнинг дидактик имкониятлари аниқлашга оид таклифлардан Жиззах политехника институти илмий тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (Жиззах политехника институтининг 15 январ 2025 йилдаги 03-74-74 сонли маълумотномаси) мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган . Натижада ушбу таклиф техника йўналиши олий таълим муассасаларида касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели компонентлари мазмунига талабаларнинг касбий фаолиятга оид компетенсия сифатларини ҳамда мутахассисликка оид креативлигини оширишга қаратилган виртуал таълим воситаларининг дидактик, ўқув методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал имкониятлари ва инновацион ўқитиш методларини моделнинг жараёний блоки мазмунига сингдириш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар ва таклифлар эса Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг “АИФ 1/4 – Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 17-феврал 2025 йилдаги 02/01-01-61-сонли маълумотномаси) мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган. Натижада, ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган замонавий дидактик ўқув воситалари бўлажак муҳандисларда касбий компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш методикаси метрологик сертификатлаш ўтказишда имитацион ва схематик моделлаштиришга мўлжаллангам рақамли ва амалий дастурий таъминотга устуворлик бериш ҳамда виртуал таълим воситаларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган дарс сенарийларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид илмий-методик тавсиялар “Интеллектуал ўлчаш асбоблари” фанидан дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023 йил 29-сентябр 438- сонли буйруғи асосида берилган
№ 140687 рақамли нашр рухсатномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар талабаларнинг мустақил таълимий фаолиятининг ривожлантиришга, бўлажак муҳандислардан таянч техник компетенсияларни ривожланишига хизмат қилган.