Турабов Анвар Мавланкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Модулли таълим технологияси асосида бўлажак муҳандис-педагоглар касбий мобиллигини ривожлантириш (“Автотранспорт воситалари конструксиялари” фани мисолида)”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6824
Илмий раҳбар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори, доцент Каримов Комилжон Абдураҳимович.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади модулли таълим технологияси асосида бўлажак мухандис-педагоглар касбий мобиллигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Олий таълим муассасаси ўқув жараёни субъектларининг ўзаро таъсирлашувини жараён ва натижа сифатида кўриб чиқиш орқали  касбий мобилликни ҳам вертикал ҳам горизонтал намоён бўлишига имкон берувчи бўлажак мутахассиснинг касбий сифатларини ривожлантириш асосида касбий мобилликнинг тузилмавий мазмуни  аниқлаштирилди.
Ўқитиш шакли, методлари ва усуллари вариативлигини амалга оширишга имкон берувчи  вариатив-интегратив технология воситасида амалга оширилувчи бўлажак мухандис-педагоглар касбий мобиллигини  ривожлантириш жараёнида модулли таълим технологияси имкониятлари аниқлаштирилган.
Модулли таълим технологияси асосида бўлажак мухандис-педагоглар касбий мобиллигини ривожлантиришнинг мақсадли, методологик, мазмунли-функсионал, мезонли-диагностик, шакллантирувчи, натижавий компонентлардан иборат мазмунан мувофиқлаштирилган модели ишлаб чиқилган. 
Олий таълим муассасасида бўлажак мухандис-педагоглар касбий мобиллигини таъминловчи касбий сифатларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти кўп босқичли масалалар ва касбга йўналтирилган топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг компютер моделлаштириш кўникмасини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида: 
Ўқитиш шакли, методлари ва усуллари вариативлигини таъминлашга имкон берувчи модулли таълим технологияси воситасида амалга оширилувчи бўлажак мухандис-педагогларнинг касбий мобиллигини  ривожлантиришга оид тавсиялардан Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг “АИФ 1/4 – Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) амалий тадқиқот мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институти маълумотномаси). Мазкур тавсиялар талабаларни касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини оширишга хизмат қилган; 
Модулли таълим технологияси асосида бўлажак мухандис-педагоглар касбий мобиллигини ривожлантиришнинг мақсадли, методологик, мазмунли-функсионал, мезонли-диагностик, шакллантирувчи, натижавий компонентлардан иборат мазмунан мувофиқлаштирилган моделини ишлаб чиқишга оид тавсиялар талабаларда касбий мобилликни ривожлантиришга қаратилган “Касбий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 25 июндаги 218-сонли буйруғи). Мазкур модел талабаларда касбий мобилликни ривожлантиришга хизмат қилган.
Олий таълим муассасасида бўлажак мухандис-педагоглар касбий мобиллигини таъминловчи касбий сифатларини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини кўп босқичли масалалар ва касбга йўналтирилган топшириқлар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ва таклифлар эса “Касбий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 25 июндаги 218-сонли буйруғи). Мазкур дидактик таъминот манбаъси талабаларда касбий мобилликни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish