Нарбеков Нодир Нарматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Модулли-компетентли ёндашув асосида талабаларни инновацион муҳандислик фаолиятини ривожлантириш методикаси (Механика ўқув фани мисолида)”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4150 
Илмий раҳбар: Турматов Жалолиддин Рахматуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор Аскаров Ихтиёр Бахтиёрович, педагогика фанлари доктори, (DSc) профессор  Ўринов Уйғун Абдуллаевич .
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Модулли-компетентли ёндашув асосида талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолитятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модулли-компетентли ёндашув асосида талабаларнинг билим имкониятлари, тизимли муҳандислик тафаккури, инновацион муҳандислик фаолитятини таркибий компонентлари, индивидуал таълим траекторияси (индивидуал леарнинг тражеcториес) ёрдамида инновацион муҳандислик фаолитятини ривожлантириш тузилмаси ишлаб чиқилган;
муҳандислик таълимида рақамли трансформация тамойиллари асосида, инновацион муҳандислик фаолиятини шакллантиришда рақамли технологиялардан, таълим платформаларини ўқув жараёнига интеграциялаш орқали талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолитятни ривожлантириш модели ишлаб чиқилган; 
“уч компонентли дидактик синергетика” (ЭҲМ учун дастур + оʻқув адабиётлари + мобилни вебсайт) ҳамда “Тҳе табле оф элеменц”, “Тҳе Инсигҳц метҳод”, “Сcоринг дисcуссион” ва “Сcиенcе ассигнмент” методлари билан интеграция қилиниб, талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолитятини ривожлантиришга хизмат қилувчи методика такомиллаштирилган; 
тажриба-синов ишлари, амалий лойиҳалар ва муаммоли топшириқлар асосида талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятини баҳоловчи cомпетенcе-ориентед эвалуатион сйстем (компетенсияга йўналтирилган баҳолаш тизими) асосида талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолитятини ривожланганлик мезонлари (базавий, адаптив ва инновацион) оптималлаштирилган ва баҳолаш даражалари (паст, ўрта, юқори) ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолитятини ривожлантириш ва умумкасбий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларини инновацион муҳандислик фаолитятини модулли-компетентли ёндашув асосида ривожлантиришда уларнинг билим имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири эканлиги,  “модулли таълим” технологияларидан фойдаланган ҳолда “таълим траекторияси” ни ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитлари ва моделини лойиҳалаштириштириш босқичларни изчил амалга ошириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар техника олий таълим тизимида инновацион муҳандислик фаолиятни ташкил этиш жараёнига татбиқ этилган ва “Механика (Материаллар қаршилиги)” номли ўқув қўлланма (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сонли буйруғи асосида №166-474 рақамли нашр рухсатномаси) яратилган. Мазкур ўқув қўлланма боълажак транспорт муҳандислари учун ўқув материалларини замонавий дидактик таъминотини яратишга ҳизмат қилган;
умумкасбий фанларидан яратилган ўқув қўлланма ва дарсликлар, махсус курс дастури ҳамда амалий лабораториялар ва топшириқларни бажаришга қаратилган электрон дастурлар орқали талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятга лаёқатини шакллантириш учун илмий-инновацион тадқиқот ишларини амалиётга жорий қилиш схема (тузилма) си ишлаб чиқилган ва умумкасбий фанларини ўқитиш методикаси “Тҳе табле оф элеменц (Элементлар жадвали)”, “Тҳе Инсигҳц метҳод” (Инсайц)”, “Сcоринг дисcуссион” ва “Сcиенcе ассигнмент” каби интерфаол методларни қўллаш асосида такомиллаштирилган, “Материаллар қаршилиги” номли дарслик (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи асосида №68-683 рақамли нашр рухсатномаси) мазмунига сингдирилган. Мазкур ўқув-методик таʼминот муҳандислик электрон таълим дастурлари воситасида талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсияларни оммалаштиришга эришилган. 
тажриба-синов ишлари, амалий лойиҳалар ва муаммоли топшириқлар асосида талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятини баҳоловчи cомпетенcе-ориентед эвалуатион сйстем (компетенсияга йўналтирилган баҳолаш тизими) асосида талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолитятини ривожланганлик мезонлари (базавий, адаптив ва инновацион) оптималлаштирилишига доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Модулли-компетентли ёндашув асосида талабаларни муҳандислик фаолиятини ривожлантириш методикаси” номли махсус курс дастурини ишлаб чиқишда (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2023-йил 17-октябрдаги 02/01-01-139-сон маълумотномаси). фойдаланилган. Натижада модулли-компетентли ёндашув асосида талабаларни инновацион муҳандислик фаолиятини ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish