Бердимуратова Лаззат Дуйсеновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Қизилқум ҳудуди топонимларининг тарихий- лингвистик тадқиқи” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD.Fil2814
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Мингбаев Нурлан Жакипович, филология фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Туробов Абдураим Маликович филология фанлари доктори, профессор; Темиров Шерали Абдухалилович филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади Қизилқум ҳудуди ономастик бирликлари тизимини тасвирлаш ва тадқиқ этиш, яъни ҳудуднинг умумтуркий топонимларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қизилқум ҳудудига оид топонимлар семантик таснифга кўра ойконим, гидроним, ороним, некроним, агрооним ва дромоним гуруҳларига ажратилиб, уларнинг номланишида уруғ номлари (Ойкўнек, Телеу, КенеГЭС), антропонимлар (Холмуродқазғон, Утамурод, Элтой), фитотопонимлар (Жинғилди, Шенгелди, Ажириқли) ва зоонимлар (Қуланқоқ, От қудуқ, Оқбўта) асосий номинацион омиллар сифатида иштирок этганлиги асосланган;
топонимларнинг ҳосил бўлишида композиция (Яссикечув, Кампирсой, Мингбулоқ) ва ономастик конверсия (Тепа, Кориз) усуллари етакчилик қилганлиги, аффиксация (Ажириқли, Қоғали, Туячи) усулининг нисбатан кам қўлланилганлиги аниқланган;
“қишлоқ”, “овул”, “работ”, “қудуқ”, “булоқ”, “сой”, “тоғ”, “тепа”, “жар”, “бел” каби аниқлагичлар семантик марказ сифатида топонимларнинг шаклланишида фаол иштирок этганлиги Хўжаовул, Қумработ, Қорақудуқ, Ойдинбулоқ, Оқсой, Бўкантов, Учтепа, Оқжар, Сарибел топонимлари мисолида далилланган;
топонимлар туб, аффиксли, қўшма, аниқлагичли ва мураккаб таркибли моделлар асосида таснифланиб, уларнинг структуравий ва этимологик хусусиятлари таҳлили орқали Конимех, Кўкча, Кенгсой, Қумработ, Чордара каби жой номларининг асосини тарихий-лингвистик мотивация ташкил этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорийланиши. Ўзбекистон Республикаси Қизилқум ҳудуди топонимларининг тарихий-лингвистик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Қизилқум ҳудудига оид топонимлар семантик таснифга кўра ойконим, гидроним, ороним, некроним, агрооним ва дромоним гуруҳларига ажратилиб, уларнинг номланишида уруғ номлари (Ойкўнек, Телеу, КенеГЭС), антропонимлар (Холмуродқазғон, Утамурод, Элтой), фитотопонимлар (Жинғилди, Шенгелди, Ажириқли) ва зоонимлар (Қуланқоқ, От қудуқ, Оқбўта) асосий номинацион омиллар сифатида иштирок этганлиги асосланган хулосалардан 2017-2020-йиллардаги 2016-09081165532 рақамли “Қорақолпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика Фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпогистон филиалининг 2024-йил 8-майдаги 181-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасидаги назарий ишланмаларнинг топонимик жиҳатдан янги илмий ғоялар билан бойитилишига эришилган;
топонимларнинг ҳосил бўлишида композиция (Яссикечув, Кампирсой, Мингбулоқ) ва ономастик конверсия (Тепа, Кориз) усуллари етакчилик қилганлиги, аффиксация (Ажириқли, Қоғали, Туячи) усулининг нисбатан кам қўлланилганлиги аниқланган хулосалардан 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 1-майдаги 04/1-1142-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа лингвистик шаклланиш механизмлари бўйича пухта илмий асослар билан мустаҳкамланган;
“қишлоқ”, “овул”, “работ”, “қудуқ”, “булоқ”, “сой”, “тоғ”, “тепа”, “жар”, “бел” каби аниқлагичлар семантик марказ сифатида топонимларнинг шаклланишида фаол иштирок этганлиги Хўжаовул, Қумработ, Қорақудуқ, Ойдинбулоқ, Оқсой, Бўкантов, Учтепа, Оқжар, Сарибел топонимлари мисолида далилланган хулосалардан 2017-2020-йиллардаги 2016-09081165532 рақамли “Қорақолпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика Фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпогистон филиалининг 2024-йил 8-майдаги 181-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа консепсиясида топонимик семантиканинг ҳудудий ўзига хосликларини акс эттириш имконияти кенгайтирилган;
топонимлар туб, аффиксли, қўшма, аниқлагичли ва мураккаб таркибли моделлар асосида таснифланиб, уларнинг структуравий ва этимологик хусусиятлари таҳлили орқали Конимех, Кўкча, Кенгсой, Қумработ, Чордара каби жой номларининг асосини тарихий-лингвистик мотивация ташкил этиши асосланган хулосалардан 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 1-майдаги 04/1-1142-сон маълумотномаси). Натижада, дастурий моделлаштириш учун зарур бўлган грамматик ва лексик бирликлар асосида топонимларнинг лингвистик структураси бойитилишига эришилган.