Рустамбекова Шахноза Шоискандар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глаукоманинг турли кўринишида ультрабиомикроскопик маълумотларга асосланган ҳолда олдинги камера чуқурлигини қиёсий баҳолаш», 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1676.
Илмий раҳбар: Икрамов Азизбек Фозилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Абдували Мирзаалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исламов Зиявуддин Садриддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиëт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ультратовушли биомикроскопия ёрдамида кўз олмасининг топанатомик хусусиятларини аниқлаш орқали ёпиқ бурчакли глаукоманинг турли шаклларини эрта ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
офтальмологик шикоятларсиз турли хил кўринишлардаги бирламчи ёпиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда кўз олмасининг олд қисмини мультимодал баҳолаш асосида ёш, жинс ва коморбид ҳолатдан қатъи назар, барча беморларда кўриш аъзосининг шикастланиши кузатилиши аниқланган;
ультратовуш биомикроскопияси ва гониоскопия маълумотларини қиёсий баҳолаш асосида кўзнинг олдинги камераси чуқурлиги, рангдор парданинг прикорнеал соҳадаги илдиз қисми қалинлиги, орқа камеранинг чуқурлиги ва узунлиги каби кўрсаткичларнинг миқдорий ва сифат ўзгаришлари бирламчи ёпиқ бурчакли глаукоманинг турларини ташхислашда дифференциал ёндашув мезони эканлиги исботланган;
ультратовуш биомикроскопияси ёрдамида бирламчи ёпиқ бурчакли глаукомада олдинги камераси бурчаги тўсилишининг патогенетик механизмига кўра қорачиқ блокли, текис рангдор пардали, витреохрусталик блокли ҳамда олдинги камера бурчаги қисқарган ҳолда кечувчи шаклларини жуда аниқлик билан белгилаш имконини берувчи кўзнинг олдинги сегменти тузилмалари ўртасидаги анатомик-топографик хусусиятлар аниқланган;
ультратовушли биомикроскопиянинг энг ахборотли мезонларига асосланган ҳолда бирламчи ёпиқ бурчакли глаукомани эрта ташхислаш ва хирургик даволаш усулини танлаш тартиботи ишлаб чиқилган ҳамда унинг клиник самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёпиқ бурчакли глаукоманинг турли шаклларини эрта ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: офтальмологик шикоятларсиз турли хил кўринишлардаги бирламчи ёпиқ бурчакли глаукома билан оғриган беморларда кўз олмасининг олд қисмини мультимодал баҳолаш асосида ёш, жинс ва коморбид ҳолатдан қатъи назар, барча беморларда кўриш аъзосининг шикастланиши кузатилиши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 27 августда 6i-55/u-сон билан тасдиқланган «Глаукоманинг ҳар хил турларида ультратовушли биомикроскопия маълумотлари бўйича олд камера чуқурлигини қиёсий баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Андижон вилоят кўз касалликлари шифохонасининг 04.01.2025 йилдаги 273-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 10.12.2024 йилдаги 220-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш кўриш аъзосининг шикастланишини эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволаш, шунингдек юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш хисобига беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: ёпиқ бурчакли глаукоманинг турли шакллари билан касалланган беморларни даволашда ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш касаллик асоратларини олдини олиш ва адекват даволаш усулини қўллаш хисобига беморларнинг стационарда бўлиш муддатини ўртача 4 кунга қисқартиришга ҳамда 1 беморнинг стационарда бўлиши 4 кунлик жами харажатларини қисқариши ҳисобига 788000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради (ҳозирги кунда клиниканинг офтальмология бўлимида 1 ётоқ куни учун тўлов 142000 сўмни, дори-дармон харажати ўртача 55000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=124) 97712000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: ультратовуш биомикроскопияси ва гониоскопия маълумотларини қиёсий баҳолаш асосида кўзнинг олдинги камераси чуқурлиги, рангдор парданинг прикорнеал соҳадаги илдиз қисми қалинлиги, орқа камеранинг чуқурлиги ва узунлиги каби кўрсаткичларнинг миқдорий ва сифат ўзгаришлари бирламчи ёпиқ бурчакли глаукоманинг турларини ташхислашда дифференциал ёндашув мезони эканлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 27 августда 6i-55/u-сон билан тасдиқланган «Глаукоманинг ҳар хил турларида ультратовушли биомикроскопия маълумотлари бўйича олд камера чуқурлигини қиёсий баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Андижон вилоят кўз касалликлари шифохонасининг 04.01.2025 йилдаги 273-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 10.12.2024 йилдаги 220-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларни ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш бирламчи ёпиқ бурчакли глаукоманинг турларини ташхислашда дифференциал ёндашувга имкон беради, бу эса рационал даволаш хисобига беморларнинг хаёт сифатини оширишга, меҳнат қобилиятини тез тикланишига имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш орқали бирламчи ёпиқ бурчакли глаукоманинг турларини ташхислашга дифференциал ёндашув кам ахборотли ва ноўрин текширувлар учун харажатларни камайтиради. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш бир бемор учун ўртача 305400 сўм иқтисод қилинишига олиб келди.
учинчи илмий янгилик: ультратовуш биомикроскопияси ёрдамида бирламчи ёпиқ бурчакли глаукомада олдинги камера бурчаги тўсилишининг патогенетик механизмига кўра қорачиқ блокли, текис рангдор пардали, витреохрусталик блокли ҳамда олдинги камера бурчаги қисқарган ҳолда кечувчи шаклларини жуда аниқлик билан белгилаш имконини берувчи кўзнинг олдинги сегменти тузилмалари ўртасидаги анатомик-топографик хусусиятлар аниқлаштирилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 27 августда 6i-55/u-сон билан тасдиқланган «Глаукоманинг ҳар хил турларида ультратовушли биомикроскопия маълумотлари бўйича олд камера чуқурлигини қиёсий баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Андижон вилоят кўз касалликлари шифохонасининг 04.01.2025 йилдаги 273-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 10.12.2024 йилдаги 220-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ультратовуш биомикроскопияси ёрдамида бирламчи ёпиқ бурчакли глаукомада олдинги камера бурчаги тўсилишининг патогенетик механизмини аниқлик билан белгилаш глаукоманинг ҳар хил турларини тўғри ташхислаш ва даволаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ёпиқ бурчакли глаукоманинг турли шакллари билан касалланган беморларни ташхислашда ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш касаллик асоратларини олдини олиш ва адекват даволаш усулини қўллаш хисобига беморларнинг стационарда бўлиш муддатини ўртача 4 кунга қисқартиришга ҳамда 1 беморнинг стационарда бўлиши 4 кунлик жами харажатларини қисқариши ҳисобига 788000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради (ҳозирги кунда клиниканинг офтальмология бўлимида 1 ётоқ куни учун тўлов 142000 сўмни, дори-дармон харажати ўртача 55000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=124) 97712000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: ультратовушли биомикроскопиянинг энг ахборотли мезонларига асосланган ҳолда бирламчи ёпиқ бурчакли глаукомани эрта ташхислаш ва хирургик даволаш усулини танлашнинг ишлаб чиқилган тартиботи ҳамда унинг клиник самарадорлиги асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 27 августда 6i-55/u-сон билан тасдиқланган «Глаукоманинг ҳар хил турларида ультратовушли биомикроскопия маълумотлари бўйича олд камера чуқурлигини қиёсий баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Андижон вилоят кўз касалликлари шифохонасининг 04.01.2025 йилдаги 273-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 10.12.2024 йилдаги 220-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи ёпиқ бурчакли глаукомани эрта ташхислаш ва хирургик даволаш усулини танлашнинг ишлаб чиқилган тартиботи қўллаш диагностик хатолар ва даволашдан кейинги асоратлар сонини камайтириш, беморларнинг реабилитация вақтини қисқартириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган тартиботни қўллаш орқали беморларнинг стационарда бўлиш муддати 4 кунга қисқартирилди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори 197000 сўмни ташкил этгани ҳолда 977000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига 1 бемор учун 977000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish